Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

тўда даврида диний қарашларнинг шаклланиш илдизлари 
Ибтидоий одамларда диннинг вужудга келиши хусусида католик дини 
руҳонийси В. Шмидт назариясига кўра дастлабки даврда яккахудолик 
тартиби мавжуд бўлган. Аммо бу фикр ўз исботини топган эмас. Олимлар 
ибтидоий тўда даврини катта қисмида инсон аждодлари динсиз бўлган деган 
фикрни илгари сурадилар. Археологик нуқтаи назардан бу давр Олдувай, 
қадимги ашель, ўрта ва кечки ашель даврларининг катта қисмини ўз ичига 
олади. Археологик маълумотларга кўра дастлабки диний қарашларнинг 


155 
кўринишлари 400 минг йиллар олдин (Шарқий Германиядаги Бильценглебен 
ѐдгорлиги) учрай бошлайди.
Тўдаданинг динсизлик даврини эса, материалистик қарашлар мавжуд 
бўлган давр деб ҳам бўлмайди. Чунки тўда даврининг дастлабки 
босқичларида ибтидоий одамлар меҳнат қуролларининг содда бўлиши, 
ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққий этамганлиги натижасида инсон 
аждодларининг асосий машғулотлари озиқ овқат топишдан иборат бўлиб, бу 
кўп вақтни ўз ичига олиши оқибатида диний тасаввурлар бўлганлигига оид 
бирор бир маълумот сақланиб қолинмаган.
Диний тасаввурлар мустье давридан бошлаб вужудга кела бошлаган 
деган тушунча фанда қатъий ўрин эгалламоқда. Буни исботловчи кўплаб 
далиллар топиб ўрганилмоқда. Ҳозирги кунда Қримдаги Кийик Коба, 
Ўзбекистондаги Тешик тош, Белгиядаги Спи, Франциядаги Ла Ферраси, Ла 
Мустье, Ла Шапель - о – Сен, Яқин Шарқдаги Мугарет - эт - Табун, Мугарет 
- эс – Схул каби ѐдгорликлар неандерталларнинг дафн этиш маросимлари 
сақланиб қолган.
Мустье даври мозорлари неандертал одамлар яшаш жойидаги 
ғорларнинг ўзида бўлиб, манзилгоҳлар чекасида дафн этиш ҳоллари 
учрамайди. Склетлар унчалик чуқур бўлмаган қабрларда жойлашган. Кўп 
ҳолларда майит ѐнбошлатиб қўйилган. Майитларнинг боши шарқ ѐки ғарб 
томонга қаратиб кўмилган. Майит бошини шимол ѐки жанубга томонга 
қўйиб кўмиш ҳолатлари учрамайди. Мустье даврида дафн этиш маросимлари 
эндигина бошланган бўлиб, бу ҳол у дунѐ ҳақидаги тасаввурлар, руҳ 
ҳақидаги тушунчалар шаклланиб бораѐтганлигини кўрсатади.
Айрим мустье даври археологик ѐдгорликлари (эҳтимол ашель даври 
сўнггида деган қарашлар ҳам мавжуд) дафн этиш маросими билан бирга 
ибтидоий диний қарашларнинг тотемиз ва фетишизм аломатлари ҳам 
вужудга кела бошлаганлигини исботлайди. Драхенлох, ва Петерсхѐле


156 
ѐдгорликларидан айиқ суяклари махсус жойларга қўйилгани бундай хулосага 
келишга сабаб бўлган. Тешиктош ғори хусусида ҳам шундай хулосага 
келинган.
Ўтган асрнинг 60 йилларида Франциянинг жануби ғарбидаги Регурду 
ғорида тадқиқот олиб борган Е. Бонифе ва ГГ. Лаплас тошлардан қурилган 
бир неча айиқ суяклари кўмилган иншоотни очиб ўрганишган эди. Бир 
ҳолатда айиқнинг беш олтита суяги тошлардан ясалган деворлар ва усти 
қопланган иншоотда сақланган бўлса, яна бир ҳолатда айиқ суяклари 
тўртбурчакли ямада 850 кг ли 2 метр узунликдаги тош плита бостирилган 
ҳолда топилган. Учинчи бир ҳолатда эса, қўпол девор сиртига яланғоч 
тошларга айиқ бош суяги қўйилган. Драхенлох, Регурду, Петерсхѐле, 
Тешиктош ѐдгорликларидан топиб ўрганилган материаллар неандерталлар 
давридаѐқ диний қарашлар ва овчиликка оид магия, тотемизм аломатлари 
вужудга кела бошлаганини кўрсатади.
Неандерталлар тўдаси замонавий қиѐфадаги кромоньон одамлари 
сингари мураккаб ижтимоий ташкилотга, мураккаб культ эътиқоди, руҳлар 
тўғрисидаги, аждодлар руҳига эътиқод каби тасаввурларга эга бўлганлар 
деган фирклар замонавий фанда устун мақвега эга бўли бормоқда. 
Неандерталларнинг бош мия ички тузилишини ўрганиш орқали уларга хос 
бўлган ҳатти ҳаракатлар ва ҳаѐт тарзини қисман ўрганиш имконини беради. 
Бу орқали неандерталларнинг ўзаро фикран боғлиқлиги ривожланиши, 
алоҳида ҳиссий органлар ривожланиш этаплари, нерв системаси ва мия 
фаолиятиривожланиш даражаси хусусида хулосаларга келинади. Бу борадаги 
асосий ахборотларни археологик маълумотлар беради.
Неандерталлардан 
олдинроқ 
яшаган 
гомининларнинг 
диний 
тасаввурлари тўғрисида археологик маълумотлар мавжуд эмас. Бундан 
фақатгина Шарқий Германиядаги Бильценглебен ѐдгорлиги мустасно. 
Бильценглебен дгорлиги, археологик ва питекантроплар даври фаунасига оид 
бой маълумотларни беради. Бу ерда маданий қатламларнинг бирида ҳайвон 


157 
суякларига сунъий нақшсимон чизиқлар қандайдир тартиб билан 
чизилганлигини кўриш мумкин. Бу неандерталлар давригача бўлган ва 
ҳозирга қадар ягона сунъий маданият излари бўлиб ҳисобланади. Айрим 
олимлар бу нақшлар нариги дунѐга ишонишга оид белгилар бўлса керак деб 
ҳисобламоқдалар. Аммо, бу фикр фанда ўз тасдиғини топган эмас.
Фвқатгина неандерталлар даврида тўдаси мавжуд бўлиб турган даврда 
ўлган тўда аъзоларини дафн этишнинг кўринишлари вужудга кела бошлаган. 
Археологик ѐдгорликларда майитнинг жойлаштирилиш тартиби, унинг дунѐ 
томонларига нисбатан қўйилиш ҳолати, айниқса, шарқ ва ғарб томнга 
қаратиб, ѐнбошлатиб, букчайтриб қўйиш тартибларига амал қилиб дафн этиш 
Европа, Олд ва Ўрта Осиѐдан топилган археологик ѐдгорликлар мисолида 
кўринади. Тешиктош ғоридаги дафн этиш маросими хусусида олимлар 
неандертал одамлари қуѐш культига эътиқод қилганлар деган хулосаларга 
келганлар. Майит атрофида тоғ эчкиларининг шохлари айлана шаклида 
терилганлиги бундай хулосаларга сабаб бўлган. Майитнинг қуѐш ҳаракатига 
қараб қўйилиши, яъни боши ғарбга қўйилиши бу дунѐ билан ўликлар дуѐси 
ўртасида қуѐшнинг боғловчилик вазифаси борлиги хусусидаги илмий 
хулосаларга келишига сабаб бўлган.
Жанубий ғарбий Франциянинг Регурду ва Дранхелох ғорларидан, 
Швецариядаги Петерсхѐле ѐдгорликларидан топиб ўрганилган неандерталлар 
даври билан боғлиқ дафн этиш маросимлари ҳам диққатга сазовор. Алпдпги 
ѐдгорликлар (биринчи навбатда Петерсхѐле)да майит атрофида айиқнинг 
панжалари қўшиб дафн этилганлигини кўриш мумкин. Айиқ панжаларининг 
сергўшт эмаслиги бу ерда гўшт запас сифатида қўйилган деган фаразни рад 
этади. Регурду ѐдгорлигида эса, айиқ суякларда қандайдир қиртишлаган 
нақшлар сунъий тарзда териб қўйилганлигини кўриш мумкин. Сўнгги 
йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида олимлар бу сеҳр жодуга 
ишониш ва ўймакор нақш санъатининг вужудга келиши дастлабки 
кўринишлари деган хулосаларга келмоқдалар. 


158 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling