Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар 
1. 
социогенезнинг илк босқичи ҳақида гапиринг? 
2. 
эволюциянинг якунига етиши учун қулай шароит қайси геологик 
даврда вужудга келди? 
3. 
Социогенезнинг мутье даврида тезлаштирган омилларни айтинг? 
4. 
Неонтроплар тарқалган жойлар шартли равишда қандай 
географик ўлкаларга бўлинади? 
5. 
Ёқутистон, Камчатка, Чукотка ҳудудлрига ибтидоий одамларнинг 
тарқалиши ҳақида гапиринг? 
6. 
Амеирика қитъасига одамларнинг кириб бориши, назаиялар ва 
фактларни айтинг?
7. 
Австралия қитъасига одамларнинг кириб бориши, назаиялар ва 
фактларни айтинг?
Адабиѐтлар 


136 
1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: 
Высшая школа, 1990.
2. 
Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984.
3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: 
Высш школа 1979. – 216 с. 
4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 
1980. – 239 с.
5. 
Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004
6. 
http: // www. mirknig.com/; 
7. 
http: // www.turklib.ru/; 
8. 
http: // www.rsl.ru/; 
9. 
http: // www.ziyonet.uz/. 
Мавзу: Приматларнинг тўда давридаги ҳаѐти. (4 соат) 
Режа: 
1. 
Ибтидоий тўда энг қадимги ва қадимги одамларнинг
эволюциясидаги улкан босқич сифатида, ибтидоий тўда ҳақидаги 
мунозаралар, унинг назарий асослари 
2. 
ибтидоий тўда тараққиѐтида овчиликнинг роли ва аҳамияти, 
оловни ўзлаштирилиши, турар-жойларни барпо этилиши одамларнинг кенг 
тарқалиши, 
3. 
ибтидоий тўдада ижтимоий муносабатлар 
4. 
ибтидоий тўдада тафаккур ва нутқ 
5. 
тўда даврида диний қарашларнинг шаклланиш илдизлари 
Ибтидоий тўда энг қадимги ва қадимги одамларнинг эволюциясидаги 
улкан босқич сифатида, ибтидоий тўда ҳақидаги мунозаралар, унинг 
назарий асослари 


137 
Ибтидоий тўда даври кишилик жамиятининг вужудга келишидаги энг 
мураккаб ва мунозараларга бой мавзулардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Ибтидоий тўда даври хусусида археологик, палеантропологик ва қисман 
этнографик маълумотлар асосида назарий илмий хулосалар чиқарилади ва 
шу сабабли у мавзу кўпдан – кўп муносазараларга сабаб бўлади. Ижтимоий 
жиҳатдан эса, инсоният тарихининг энг қадимги босқичи бўлиб ҳисобланади. 
Тўда даври инсониятнинг ижтимоий – иқтисодий формациясининг ҳам илк 
босқичи бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, инсониятнинг ҳайвонот 
жамоасидан илк уруғчилик тартибларига ўтиш даври ҳамдир.
Ибтидоий тўда даври учун ишлаб чиқарувчи кучларнинг ва меҳнат 
қуролларининг паст даражада тараққий этганлиги ўзига хос хусусият бўлиб 
ҳисобланади. Бундай шароитда ибтидоий одам аждодлари табиат кучлари ва 
ваҳший ҳайвонлар олдида ожиз бўлиб, айнан уларнинг ожизлиги ибтидоий 
кишиларни тўдага бирлашишга биргаликда яшаш ва меҳнат қилишга мажбур 
қилади. Меҳнатдаги жамоавийлик эса озиқ – овқат тақсимотида ҳам 
жамоавийликни талаб қилар эди.
Замонавий маймунлар ҳаѐтини тадқиқ этиш орқали ҳам ибтдоий 
одамларнинг сапиенсгача бўлган ҳаѐти ҳақида назарий хулосаларга 
келинади. Кишиликнинг илк жамиятини фанда олимлар ―Ибтидоий тўда‖, 
―Ибтидоий пода‖ каби атамалар билан келтирадилар. Айрим олимлар 
ибтидоий тўда атамасини жамоагача бўлган давр деб аташни таклиф 
этадилар. Уларнинг фикрича, ибтидоий тўда даврида ҳам ўзаро ѐрдам ва 
ибтидоий инсонларнинг биологик ўзгаришлари содир бўлиб, инсонни 
етукликка ўтишига хизмат қилган, бинобарин инсонаждодлари жамоаси 
шаклини тўда ва пода каби атамалардан кўра жамоагача бўлган давр деб 
аташни таклиф қиладилар.
Ибтидоий тўда даври хронолгик жиҳатдан қайси даврларни ўз ичига 
олиши ҳам олимлар орасида мунозараларга сабаб бўлиб қолмоқда. Ҳозирда 
ибтидоий тўда даври инсониятнинг ҳайвонот оламидан ажралиб чиқиш 


138 
жараѐнининг бошланиши билан ибтидоий тўда даври бошланган деган 
қарашлар устун мавқега эга. Ибтидоий тўда 2 млн йилдан зиѐдроқ вақтни 
ўзида қамраб олади. Ибтидоий одамларнинг меҳнат фаолияти натижасида 
уларнинг нафақат табиатга балки, ибтидоий инсон жамоаси аъзоларига 
нисбатан ҳам муносабатларини ўзгартирган. Шундай экан айрим 
олимларнинг фикрига кўра, инсониятнинг дастлабки примитив шаклдаги 
меҳнат қуроллари ясай бошлаганидан ибтидоий тўда даври бошланган деган 
фикрлар ҳам мавжуд. Аммо, ибтидоий тўданинг тугаш хронологияси 
хусусида олимлар якдиллик билан уруғ жамоаси шаклланган даврни (сўнгги 
палеолит) таъкидлайдилар. Ибтидоий тўда археологик даврлаштиришнинг 
илк ва ўрта палеолит даври босқичларига тўғри келади.
Ибтидоий тўданинг сўнгги палеолитда тугаши ва уруғчилик 
босқичининг бошланиши хусусида ўтган асрнинг 30 - йилларида П. П. 
Ефименко ва П. И. Борисковскийлар ўз назарияларини илгари сурган эдилар. 
Уларнинг назарияларини археологик ва антропологик маълумотлар 
тасдиқлади.
Тош қуроллари тайѐрлашнинг пргрессив усуллари, инсоннинг 
физиологик хусусиятлари кабиларсиз ибтидоий уруғ жамоаси вужудга кела 
олмаган бўлар эди. Ибтидоий тўда бир хилда ва бир хил формалардан 
мавжуд бўлмаган. Шу сабабли олимлар ибтидоий тўдани илк, энг қадимги 
одамларнинг дастлабки жамоагача бўлган даври ва сўнгги бир қадар 
тараққий (неандерталлар даври) этган жамоагача бўлган даврларга бўлиб 
ўрганишни таклиф этадилар. Айрим олимлар эса. Неандерталлар даврини 
алоҳида атама ―Ибтидоий жамоа‖ атамаси билан аташни таклиф этадилар. 
Аммо, бу атама илмий муамалада кенг қўлланилмайди.
Ибтидоий тўда кишилик аждодларининг унчалик катта бўлмаган 
гуруҳларини ўзида бирлаштирган. Олимларнинг фикрича ибтидоий даврнинг 
илк босқичларида меҳнат қуроллари тайѐрлаш техникасининг етарли 
даражада тараққий этмаганлиги инсонлар жамоасининг катта гуруҳини ўзини 


139 
– ўзи овқат билан таъминлашини қийинлаштирганлиги сабабли инсонлар 
жамоаси кичик – кичик гуруҳлардан ташкил топган. Ибтидоий тўдада 
шахсий мулк хусусида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Тўдада иерархик 
структура мавжуд бўлган деган назариялар ҳам мавжуд. Бу хулосага олимлар 
ҳайвонот оламини кузатиш орқали келганлар. Ҳайвонлар тўдсида бўлгани 
каби ибтидоий тўдада ҳам тўдабоши, насл қолдириш учун курашлар бўлиб 
турган. Ибтидоий тўдада эркак ва аѐллар ўртасида ҳеч қандай мустаҳкам 
алоқа ва аниқ тартиб қоида ѐки чегараланиш йўқ эди. Тўда даврида никоҳва 
жинсий муносабатларнинг тартибсиз шакли бўлиб, фанда бу тартибни 
promiscuus – лотинча сўздан олинган бўлиб умумий ѐки аралаш, тартибсиз 
жинсий алоқа деб аталади.
Бундан ташқари териб – термичлаб овқат топиш катта куча ва кўп 
вақтни талаб қилиш билан баробарига топилган озиқ – овқатнинг паст 
каллорияда бўлиши, овчиликнинг катта куч талаб қилиши ва меҳнат 
қуролларининг етарли даражада тараққий этмагани натижасида тўда ичида 
катта йўқотишларга сабаб бўлиши, шунда ҳам ов омадли бўлмаслиги каби 
қатор сабаблар ибтидоий иснон аждодларини кичик гуруҳларда яшашини 
шарт қилиб қўйган. Юқоридаги сабабларга кўра олимларнинг фикрича, 
ибтидоий одамлар тўдаси 20 – 30 киши атрофида бўлган холос. 
Тўданинг 
ўзига хос хусусиятларидан бири унинг доимий 
бўлмаганлигида ҳамдир. Тўда аъзолари тарқалиб кетиши ѐки йўқ ердан 
пайдо бўлиши ҳам мумкин бўлган. Ибтидоий тўда дастлабки даврда озиқ 
овқат қидириб бир ердан иккинчи ерга кўчиб юрувчи хусусиятга эга бўлган. 
Аммо, Чжоукоудян ғоридан топилган синантроплар жамоаси узоқ вақт бир 
ерда бир неча авлод ўтроқ ҳаѐт кечирганлигини кўрсатади. Ибтидоий 
инсонларнинг бир ерда муқим яшаганлиги хусусидаги бу каби археологик 
маълумотлар ҳам талайгина. Шу сабабли ибтидоий тўда дайди турмуш 
кечирган ѐки ўтроқ ҳаѐт кечирганлиги минтақа хусусиятларига боғлиқ 
бўлганлигини кўришимиз мумкин.


140 
Ибтидоий тўда одамлари дастлабки даврда бир қадар чекланган 
ҳудудларда яшаганлар. Олдувай давридаги тўда одамлари австролопитеклар 
давридаги аждодлардан кўра кенгроқ ҳудудларда турмуш кечирганликлари 
маълум. С. Уошборн фикрича, ибтидоий тўда кишилари кўчиб юрувчи 
ҳудудларнинг кенгайиши тўдада овчилик хўжалигининг тараққиѐти билан 
боғлиқ. Тўртламчи даврнинг дастлабки босқичида дунѐнинг кўпгина 
минтақаларидаги фауна ибтидоий одамлар тўдасига бир ерда муқим яшаш ва 
озиқ – овқат топиши имконини берганлиги палеогеологик маълумотлар 
асосида асосланган. Табиий ғорлар инсонларга тайѐр бошпана бўлиб, табиати 
ҳайвонларга бой бўлган ҳудудларда ибтидоий тўда бир неча йил ва ҳатто, 
бир неча авлод яшаши имконига эга бўлган. Бундай жойларда ибтидоий 
одамлар ҳаѐтида овнинг аҳамияти катта бўлган.
Тўда даврининг дастлабки босқичида ибтидоий тўда одамлари шундай 
гуруҳ эдики, ундаги муносабатлар биргаликда овқат топиш ва ташқи хавфдан 
биргаликда ҳимояланиш муносабатларига асосланган эди. Бироқ тўда 
палеолит даврида ҳаѐт воситалари билан кам таъминланган бўлиб, уни қўлга 
киритиш кўп ҳолларда тасодифий характерга эга эди. Шу сабабли ибтидоий 
тўда одамлари жамоаси мустҳкам ва доимий бўлиши мумкин эмасди. 
Ибтидоий тўда одамлари турли минтақалардаги маҳаллий шароитлар ва 
турмуш кечириш имконияти мавсумий ўзгаришлар кабиомилларга қараб 
катта ѐки кичикроқ гуруҳлардан иборат бўлган ва тўданинг таркиби доимий 
равишда ўзагриб турган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling