Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Илк уруғ жамоасининг ўшзига хос хусусиятлари 
Илк уруғ жамоаси хўжалик нуқтаи – назаридан паст даражада 
ривожланган овчилар, балиқчилар ва термачилардан иборат бўлганлиги 
билан характерланади. Шунга мос равишда ижтимоий тартибларнинг ҳам 
примитив шакллари мавжуд эди. Аммо, бу кучсиз, етарли даражада тараққий 
этмаган хўжалик шакли ва ижтимоий муносабатлар 25 – 30 минг йиллар 
давомида такомиллашиб, ҳозирги кунда турли – туман ишлаб чиқариш 
шаклларини вужудга келтирди.


172 
Илк уруғчилик давридаѐқ меҳнат қуролларининг ривожланиши 3 – 4 
баробар ривожланди ва унинг турлари кўпайди. Ўқ – ѐйнинг кашф этилиши 
инсоният тарихида айниқса муҳим аҳамиятга эга бўлди. дунѐнинг айрим 
минтақаларида ибтидоий уруғчилик тартиблари асосида яшаган халқлар ўқ – 
ѐйни билмаганлар улар унинг ўрнини босувчи бошқа қуролдан 
фойдаланганлар. Жанубий Америка, Океания, Жанубий – Шарқий Осиѐдаги 
айрим халқлар ўқ – ѐйни билмган ҳолда пуфлаб отиладиган труба (Осиѐ 
халқларида сарбакан деб номланган) дан фойдаланганлар.
Илк уруғчилик даври ҳисобланган сўнгги палеолит ва мезолит 
даврларида ишлаб чиқаришда итлрнинг хонакилаштирилиши, дастлабки сув 
транспорти қайиқларнинг пайдо бўлиши, балиқчиликда тўр ва қармоқлардан 
фойдаланишнинг 
бошланиши, 
денгиз 
жониворларини 
овлашнинг 
бошланиши (гарпунлардан фойдаланишнинг бошланиши) кабилар билан 
характерланади.
Овчиликнинг хусусиятлари ҳам ўзгарди. Ҳайдаб келиб ов қилиш 
музлик даври тугаши билан йўқолиб борди. Чунки, пода бўлиб яшайдиган 
йирик ҳайвонлар ўрнини майда, ҳаракатчн ва пода бўлиб яшамайдиган 
ҳайвонлар эгаллай бошлади. Натижада якка овчининг уруғ жамоасида 
аҳамияти ортиб борди. Айниқса, ўқ – ѐйнинг кашф этилиши бу жараѐнни 
тезлаштирди. Аммо, шуни унитмаслик керакки уруғчилик тартибларида якка 
овчилик ҳайдаб ов қилишни бутунлай сиқиб чиқара олмади. Якка овчи 
уруғни озиқ – овқатга бўлган эҳтиѐжини қондира олмас эди. Овнинг бу усули 
кўпинча хўжалик ҳаѐтга ѐшларни тарбиялаш вазифасини ўтаган. Мавсумий 
жараѐнларда ва озиқ – овқат заҳирасини яратишда барибир ҳайдаб ов 
қилишнинг аҳамияти юқорилигича қолаверган. Ҳайдаб ов қилиш тартиблари 
такомиллашиб, унда овни ташкиллаштирувчилар, ҳайвонларни ҳайдаб 
келувчилар, овчилар, ўлжани ташиб кетувчилар каби қатор функцияларни 
бажарувчи мураккат тартиблари вужудга келди. Ибтидоий тўда даврида 
жинсга қараб меҳнат тақсимоти қилинган бўлс, уруғчилик даврида бу 


173 
система янада такомиллашиб, уруғ ичида жинсдан ташқари ѐшга қараб 
меҳнат тақсимоти тартиби ҳам шаклланди.
Уруғ жамоасида одатда эркаклар овчи, балиқчи бўлган бўлса, аѐллар 
термачи ва ўчоқ эга бўлиб қолдилар. Болалар ва кексаларнинг меҳнатга 
лаѐқатлилари эса уларга менат жараѐнида ѐрдамчи бўлиб қолдилар. 
Меҳнатнинг бундай тақсимланиши уруғ жамоасида барчани бир мақса 
йўлида бирлаштирган эди.
Уруғнинг яшаб қолиши эндиликда инсонлар жамоасини табиий 
шароитларга янада кўпроқ мослашишларини талаб қилди. Шимол 
минтақаларида яшовчи халқлар ҳаѐтида овчилик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
уларда термачилик анъаналари унчалик даражада тараққий этмаган. 
Субтропик ва тропик минтақаларда эса овчилик ва термачилик бир хил 
мавқега эга бўлганлигини кўриш мумкин. Шимолда меҳнат қуролларининг 
деярли барчасини тошдан тайѐрлаган бўлсалар, тропик ва субтропик 
минтақаларда дарахт шохлари ва бамбуклардан тайѐрлаш узоқ вақтларгача 
муҳим аҳамиятг эга эди. Шимолда турар жойлар қуриш ва уни узоқ муддат 
мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган вазифалар бажарилган бўлса, 
жанубда ибтидоий одамлар узоқ вақт турар – жойга эҳтиѐж сезмадилар.
Замонавий қиѐфадаги инсоннинг вужудга келиши ва илк уруғчилик 
тартиблари сақланиб қолинган релект қабилалар ҳаѐтини ўрганиш орқали биз 
сўнгги палеолит даври ва мезолит давридаги хўжалик ва ижтимоий 
тартиблар ҳақида хулосаларга эга бўламиз. Сўнгги палеолит даври ва 
мезолит даври босқичида яшаѐтган релект қабилалар Тасмания ва 
Австралиянинг ибтидоий халқлари, Филиппиндаги аэталар, Малаккадаги 
семанглар ва сеновларнинг бир қисми, андаман оролларидаги ўрмонларда 
яшовчи андаманликлар, Шри ланкадаги веддалар, Калахари саҳросидаги 
бушменлар, эскимосларнинг бир қисми, Жанубий Америкадаги оловли 
ерликлар ва Амазонка ўрмонларидаги қабилаларнинг айримлари сўнгги 
палеолит ва мезолит даври тараққиѐт даражасида қолиб кетган архаик 
қабилалар бўлиб ҳисобланади.


174 
Ушбу қабилалар ҳаѐтини ўрганиш орқали илк уруғчилик тартиблари, 
уларнинг вужудга келиш шартлари, уруғнинг хўжалик ҳаѐти, ижтимоий 
муносабатлар, ижтимоий тартибларнинг вужудга келиш сабабалари каби 
қатор масалаларга жавоб олишимиз мумкин бўлиб ҳисобланади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling