Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Сўнгги уруғ жамоасида уруғ – жамоа ташкилотлари
Ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш билан илк уруғ жамоаси даврида мавжуд бўлган уруғ – жамоа ташкилотлари йўқолиб кетмади, алки уларнинг тузилиши, вазифалари мураккаблашиб борди. Илк уруғ жамоасидан фарқли сўнгги уруғ жамоаси даврида жамоа кўплаб уруғлардан иборат экнлиги билан фарқланади. Никоҳ муносабатлари кўплаб уруғларни қон – қариндошчилик муносабатлари билан боғлаши сўнгги уруғ жамоаси даврида уруғ – жамоа ташкилотлари функциясида айрим ўзгаришлар киритилишини талаб этар эди. Ҳар бир қон – қариндошлар жамоасининг ўзи эркаклар ва аѐллар билан биргаликда жамоа ичидаги субжамоани ташкил эта бошлади. Ўз навбатида уларнинг ўзи ҳам амйда ячейкаларга бўлиниши кузатила бошланди. Бундай жамоаларда уруғлар ўратсида ўзаро низонинг олдини олиш мумкин эмасди. 223 Жамоавий меҳнатни ташкил этиш, қўшнилар ҳужумларидан сақланиш уруғни мустаҳкам бўлишини талаб қиларди. Бу эса жамоа ичида жамоа ичидаги муносабатларни тартибга солиш вазифасини бажарувчи институтлар тузишни талаб қиларди. Уруғ ичидаги эркаклар уйи дастлаб культга оид тадбирлар ўтказиш жойи бўлса. Кейинчалик уруғ жамоаси эркакларининг муҳим масалалар юзасидан йиғилиш ўтказиш жойига айланди. Эркакларнинг биргаликда ўтказадиган зиѐфатлари, умумий культлари (одатда жамоадаги энг қадимги ѐки қудратли уруғнинг культи жамоа культига айлана борган) вужудга келди. Сўнгги уруғ жамоасида қўшнилар билан тинч – хотиржам яшашнинг асосий шарти улар билан никоҳ муносабатларини ўрнатиш, мол ва совғалар айрбошлаш кенг тарқалган. Мол айрбошлаш тантанали зиѐфатлар билан ўтказиладиган бўлган. Папуаслардаги ―Чўчқалар байрами‖ бунга мисол бўла олади. Бунинг учун меҳмонларга махсус боқилган чўчқалар сўйилиб зиѐфатлар берилган. Илк уруғ жамоаси даврида вужудга келган меҳмондорчилик, биродар тутиниш, адопция (лотинча adoption, adoptatio- ўғил ѐки қиз қииб олиш) тартиблари мустаҳкамланди. Қариндошлараро ва уруғ ташкилоти алоқалари бу даврда илк уруғ жамоаси давридан кўра мураккаб тузилишга эга бўлди. энг аввало аҳоли сонининг ортиши ва уруғлар жонининг жамоада кўпайиши уруғ жамоа ташкилотини бошқаришни ривожланишини талаб қилар эди. Уруғлар ички уруғ гуруҳларига бўлиниш билан бирга ички гуруҳларнинг ўзи қариндошлар гуруҳига бўлина бошланди. Уруғдан фарқли ўлароқ ички гуруҳлар ўзларининг келиб чиқшларини мифологик образларга этиб тақай бошлаганлар. Шуни унитмаслик керакки, ички гуруҳлар уруғдан кўра тарихий аждодларга эгалар. Бундай гуруҳлар халқаро линиж (инглизчa lineage - келиб чиқиш, уруғ ва лотинча linea – чизиқ маъноларини беради. Яқин қариндошларнинг ички уруғ гуруҳи. Линиж асосчиси кўп ҳолларда аждод номи билан аталади. Патрилиниж ва 224 матрилинижлар мавжуд) атамаси билан аталган. Уруғ номини англатиш учун клан (гэлча clan, clainne – уруғ, қабила маъносини билдиради) атамси мавжуд. Майдаланган ва шахобчаларга бўлинган уруғлар структураси ички уруғлар гуруҳи сигментар (лотинча segmentum – бўлак маъносини билдириб, уруғнинг ички бўлиниш тартибини англатади. Унда уруғ бир неча ички уруғларга бўлиниб ички гуруҳларнинг ўзлри ҳам майда звеноларга бўлинадилар) ташкилот деб юритилади. Дастабки даврларда уруғлар (клан) ва уларнинг сигментлари (субкланлар) бўлган. Уруғ иқтисодий, ижтимоий, мафкуравий функцияни бажарган. Жумладан ерларни тақсимлаш, меҳнат ва моддий ѐрдам, меросий мулк, ўзаро ҳимоя, экзогамия, культ эътиқоди билан боғлиқ масалаларни уруғ кенгаши ҳал қилган. Линиж эса уй хўжалигига асосланган қариндошлар жамоаси бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бориши билан линижлар уч – тўрт даражага етиб борган. Бунга аҳоли сонининг ортиши ва уруғларнинг делокализациялашуви ҳам сабаб бўлган. Уруғ жамоа структурасининг мураккблашуви уруғ жамоаси характерини ҳам ўзгартириб юборди. Горизонтал, яъни барчага баробар ривожланишда тезда вертикал яъни, аждодларга қараб ривожланиш босқичига ўтди. Жамоада генеалогик тартиблар вужудга кела бориб. Аждоднинг тўридан тўғри вакили ѐки унга қариндошлик даражаси нуфуз белгилай бошлади. Шу сабабли кечки уруғ жамоасини унилиней (лотинча unius – бир ва linea – чизиқ. Қариндошликни бир томондан ота ѐки она томондан англашинилиши) – матрилиней (лотинча mater – она ва linea – чизиқ. Қариндошчиликни фақат она томондан англаниши) ѐки патрилиней (лотинча pater – ота ва linea – чизиқ. Қариндошлик ота томонидан англаниши) ѐки агнат (лотинча agnatio – ота томондан қариндош деган маънони беради) ва билиней (лотинча bis – икки бора ва linea – чизиқ. Қариндошлик ҳам ота ва ҳам она томондан англашинилади) ѐки когнат (лотинча cognatio – туғилиш билан белгиланадиган қариндошчилик билейлик 225 сингари ҳар икки томондан қариндошчиликни англаш) жамоаси деб аташ одат бўлган. Сўнгги уруғ жамоаси одамларининг қабилавий бирлашмаларининг вужудга кела бошлаши Сўнгги уруғ жамоаси даврида аҳоли нуфузининг ортиб бориши нтижасида уруғ ичида турли бўлинишлар ижтимоий – иқтисодий ўзгаришлар ўзига хос бошқарув ташкилотларининг вужудга келишини кун тартибига қўйди. Маълум бир ҳудудда яшаган аҳолининг турли муносабатлар натижасида ўзаро яқинлашуви содир бўлди. уларнинг умумий хўжалик юритиш, ижтимоий муносабатлардаги анъаналари, маънавий қиѐфаси вужудга кела борди. Янги Гвинея, жанубий Америкадаги ибтидоий қабилалар ҳаѐти мисолида қариндошлар сифатида улар билан ѐнма – ѐн яшаган, меҳнат жабҳасида ѐрдам кўрсатган каби уруғдошлар ѐки қўшни уруғлар қариндош жамоалар сифатида қаралган ва улар билан озиқ – овқат маҳсулотлари ўзаро бўлишилган. Ана шундай одамлар жамоаси ѐки гуруҳлар адопция орқали ўзаро интеграциялашганлигини ҳам кўриш мумкин. Сегмантар ташкилот фратрияларга бўлинган уруғларда янада мураккаб кўринишлар ҳосил қилган. Фратриялар аввалгидек дастлабки уруғлар сифатида қаралган бўлсада, янги фратриялар сунъий равишда қўшиладиган бир неча қариндошлар гуруҳи натижасида яна вужудга келиб кўпайиб бориши мумкин бўлган. Бундай ҳолат умумжамоа даражасида кўриб чиқилган ва янги фратрия вужудга келиши муҳокама қилинган. Фратриялар экзогамияга ѐки унга амал қилмайдиган тартибларда бўлиши мумкин бўлган. Чунки экзогамия тартиблари фратрия ичидаги қриндошлар жамоалари ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган. Фратрияларга асосланган жамоа қабила даражасига ўсиб чиқа бошлаган. Фратриялар бир уруғдан келиб чиқмаган бўлсагина улар қабила 226 даражасига ўсиб чиқди. Уруғ – қабилавий ташкилотларнинг типик шаклини бизга л. Г. Морган Ирокез – ҳиндулари мисолида очиб берган. Бу ерда линжлар саккиз уруғдан иборат бўлиб, уларнинг барчаси Сенека қабиласини ташкил этади. Линижлар матриархат оилалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг уй хўжалиги овачирлар деб номланган. Уруғлар экзогамия тартибига асосланган матрилиней қариндошлар жамоасидан иборат бўлиб, энг аввало умумий мулк жамғариш, ўзаро ворислик, ўзаро ѐрдам ва ўзаро ҳимоя тартибларига асосланар эди. Улар ўзларининг тотемларига эга бўлиб, қариндошларнинг шахсий номларига тотем номи қўшиб айтилган. Қирғий уруида туғилган болалар узун қанот, оқ кўзли қуш ва шу каби номларни олганлар. Уруғда адопция тартиби мавжуд бўлган фратрия биродарлик уруғларидан ташкил топган аммо, бошқа фратрия уларга амакивачча ѐки тоғаваччалар ҳисобланган. Ички қабилавий ҳаѐтда фратриялардаги уруғлар доимо ҳамфикрлик муносабатда бўлганлар. Улар бир – бирини қўллаб иккинчи бир фратриянинг уруғлари кўпроқ имтиѐзларга эга бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилганлар. Фратриялар ўзларининг диний азйимхонларига ҳам эга бўлганлар. Улар махсус бағишловлар ва диний амалларни бажаришга бошчилик қилган. Шу билан бир қаторда фратриялар алоҳида ҳарбий қисмларни уруш вақтида бериши лозим бўлган. Қабила унинг аъзолари яшаб турган ҳудуднинг эгаси ҳисобланган. Унда маданий – турмуш тарзи умумий, эндогамия ва экзогамия тартиблари амал қиладиган ва асосан этномаданий ўзига хосликни намоѐн этган кишилар жамоаси яшаган. Сўнгги уруғ жамоаси даврида уруғчилик тартибларининг ташкил этилиши асосан уруғларнинг қабилавий даражага ўсиб чиқиши билан белгиланади. Аммо, сўнгги уруғ жамоасининг босқичининг охирларида этномаданий ва этносларнинг майдонга келиши хусусида биз қуйида яна тўхталиб ўтамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling