Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Сўнгги уруғ жамоасида диний қарашлар
Хўжалик ва ижтимоий ҳаѐтнинг янги шароитларида диний ва 
мифологик қарашларда ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Мифология илк уруғ 


237 
жамоаси давридан кўра кенг ундаги сюжетлар хилма хил бўлиб, нафақат 
одамларнинг балки, ҳайвонот ва ўсимлик дунѐсининг келиб чиқиши, жамият 
тузилишини содда тушунтириш каби мавзуларни қамраб олди. Илк 
деҳқончилик маданияти вужудга келган жамоаларда осмон ва ернинг турмуш 
қуриши билан боғлиқ мифлар кенг тарқалди. Бундй мифларда одатда осмон 
эр ва ер хотин функциясини бажарган. Папуасларниг мифларида ер ва осмон 
ўзаро севгисини намойиш қиланда ҳаѐтбахш ѐмғир ѐғади. Шимолий 
Америкадаги кўплаб ҳинду қабилаларида ота (осмон) ва она (ер) барча тирик 
жонзотлар ва ўсимликларнинг яратувчилари бўлиб ҳисобланади. Айрим 
қабиллар мифларида бу даврда ерни яратилишида фақат эркакларнинг роли 
оширилиб кўрсатиладиган ѐки унда аѐлларнинг умуман игтирок этиши тилга 
олинмайдиган мифлар вужудга келди. Ғарбий Африкада яшовчи бауле 
қабиласи мифларида дунѐни аѐл эмас балки унинг ўғли яратгани билан 
боғлиқ мифлар мавжуд.
Сўнгги уруғ жамоаси даврида худди шу тахлитда дин ва диний 
қарашлар ҳам мураккаблашиб борганлигини кўриш мумкин. Ўзларини ўраб 
турган олам ва у тўғрисида илк уруғ жамоаси давридан кўра кўпроқ билимга 
эга бўлишларига қарамай ибтидоий одамлар тобара табиат кучларига тобе 
бўлиб, табиатда содир бўладиган барча ҳодисалар улар тушунмайдиган 
қандайдир ғайритабиий кучлар томонидан амалга оширилаѐтганлигига 
ишончлари ортиб борган. Сўнгги уруғ жамоаси одамлари илк уру жамоаси 
одамларидан кўра диндорроқ эдилар. Табиа ва инсонларга таъсир 
ўтказадиган ғайритабиий кучлар иккига эзгу ва ѐвуз кучларга бўлинган.
Сўнгги уруғ жамоаси даврига оид диний қарашлар дуалистик 
характерга эга бўлиб, эзгулик ва ѐвузлик кучларининг абадий курашларидан 
иборат деб тушуниш кучлилиги билан характерланади. Эзгу кучлар сифатида 
линиж, уруғ, жамоа, қабилани ҳимоя қилувчи, ҳомий кучлари деб қаралган 
бўлса, уларга қарши бўлган ѐвуз кучларни ―юмшатиш‖ га қаритлган 
анъаналар, диний одатлар ўтказиш вужудга кела бошлади. Тотемистик 


238 
қарашларда ҳам қатор ўзгаришлар содир бўлди. ―қариндош тотем‖ лар ва 
―аждод‖ лар диний эътиқод марказларига айланиб бордилар. Кейинчалик 
зооморф аждодлар антропоморф аждодларни сиқиб чиқара бошладилар. 
Тотемистик эътиқод ҳаѐтий эътиқод системасига айланиб борди. Худди шу 
асосларда табиат культига оид эътиқодлар шаклланиб бориб, улар ўзида 
барча ишларни бажара оладиган ҳайвоний ва ўсимлик, ер ва осмон 
кучларини мужассам этганлигини кўриш мумкин.
Деҳқончиликнинг бошланиши билан ўсимликлар ва уларнинг ўсиши 
билан боғлиқ кучлар тўғрисида эътиқод культлари вужудга кела бошлади. 
Айниқса ер ва қуѐш тўғрисидаги эътиқодий қарашлар ривожланди. Мисол 
қилиб айтиш мумкинки, ирокезлар хўжори, қовоқ ва ловияни ўз руҳлари 
борлигига эътиқод қилиб, уларни уч опа сингил руҳлар деб атаганлар. 
Ирокезлар бу уч илоҳий маъбудаги эътиқод қилиб, уларни аѐл образида 
тасвирлаганлар ва ҳар бири ўзи ҳомийлик қиладиган ўсимлик баргаларидан 
кийим кийган аѐл қиѐфасида гавдалантирилган. Ирокезларнинг тўртта 
байрамлари бўлиб, уларнинг учтаси деҳқончилик билан боғлиқ бўганлигини 
айтиб ўтиш ўринлидир. Бу байрамлар янги йил, экин экиш байрами, 
экиннинг униб чиқиши ва ҳосил байрамларидир.
Қўѐшни эркак ва ерни аѐл илоҳий мавжудодлар деб қараш натижасида 
қуѐшнинг ўлиб тирилувчи табиат илоҳи сифатидаги функцияси вужудга 
келди. Қуѐшнинг ҳаѐтбахш кучларини сеҳр билан ҳимоялаш, ер 
ҳосилдорлигини жоду йўли билан кучайтириш, ѐмғир чақириш билан боғлиқ 
илоҳий амаллар вужудга кела бошлади. Шунингдек, чорва моллари 
ҳомийлари ҳам вужудга кела бошлади. Бунга папуасларда чўчқалар ҳомийси 
Геру маъбудини мисол қилиб келтириш мумкин.
Уруғ қабилавий ва асосан сигментар ташкилотларнинг ривожланиши 
билан вафот этган аждодларнинг руҳидан мадад олиш билан боғлиқ 
эътиқодий анъаналар вужудга кела бошлади. Аждодлар руҳига эътиқод 
системалашиб борганлигини кўришимиз мумкин. Сўнгги уруғ жамоаси 


239 
даврида аждод руҳларнинг кўпчилиги аѐл қиѐфасида тасвирланиши 
матриархат тартиблари билан боғлиқликда тушунтирилади. Етакчиларнинг 
эътиқодий культига ишониш аломатлари ҳам айнан сўнгги уруғ жамоаси 
даврида илк куртакларини ота бошлаган. Етакчилар билан боғлиқ 
эътиқодларда дастлабки аждод етакчиларнинг ғайртабиий қудратга эга 
эканлигига эътибор қаратилади. Бу оддий уруғ аъзоларидан фарқ қиладиган 
оқсоқоллар, ҳарбиѐ йўлбошчилар, жодугарлар билан боғлиқ қарашларда 
шаклланган. Бундай ғайритабиий кучларга эга етакчиларнинг ғайритабиий 
ѐки илоҳий кучлари борлигига ишонилган. Фанда бу меланезияликларнинг 
тилидан олинган ―мана‖ атамаси билан аталади. Айрим минтақаларда манага 
эгалик қилиш қон орқалигина ўтмасдан мана эгасини тишлаш, уни ейиш 
орқали ҳам ўтади деб ишонилган. Мана кўп ҳолатда юрак, жигар каби 
инсоннинг муҳим аъзоларида бўлади деб ҳисобланган. Бу эътиқодий 
тасаввурлар эндоканибализм (юнонча endon ичкарида ва исп. Canibal 
одамхўрлик яъни уруғ ичида одамхўрликнинг давом этиши) да (яқин 
қариндошларнинг хусусан катта эътиборга эга бўлганларнинг гўштини ейиш 
орқали манани ўзларида сақлаб қолишга ишониш) кўзга ташланади. 
Шунингдек, ўлдирилган душманнинг гўштини ейиш билан унинг манасини 
олиб қўйишга ҳам ишонилган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling