Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Давлатчилик тартибларининг вужудга келиш жараѐнида ижтимоий
ҳуқуқий муносабатлардаги ўзгаришлар. Давлатчилик тартиблари, уруғ ичида ҳукм сурган ҳқуқий жараѐнларни кескин ўзгартириб юборди. Давлатчиикнинг илк кўринишлари жараѐнида ҳуқуқий ишларни назорат қилишда суд муҳим бўғини бўлиб, қамоқ, жаллодлар каби структуравий тузилишларга эга эди. Давлатчиликнинг оммага мафкуравий таъсир ўтказиш апарати бу дин бўлиб, у аҳолини ҳокимиятга қарши бўмаслигини таъминлаши зарур эди. Дин суд ҳуқуқ тизимида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, ҳатто, энг цивилизациялашган халқлар судларида ҳам диний қасамлар мавжудлигини кўриш мумкин. Ибтидоий судларда одат ҳуқуқига кўра ордалия (кечки лотин тилида ordalium – суд маъносини бериб, синфий жамият ва давлат тартиблари вужудга келиш жараѐнида айбдорни илоҳий кучлар ѐрдамида, яъни яккама якка олишив, оловда, заҳарда, сувга чўктиришда синаб кўриш усули билан аниқлаш) кенг қўлланилган. 266 Давлатчиликнинг муҳим элементларидан бири бу аҳолини урғ қабилавий бўлинишларга қараб эмас, балки, ҳудудий бўлинишга ўтилиши ва улардан солиқларнинг олиниши эди. Аммо, кўпгина ҳудудларда уруғдошларнинг алоҳида маъмурий бўлинишлари мавжудлиги ҳам сақланиб қолинди. Жумладан тропик Африкада бу ҳолни кўришимиз мумкин. Давлатчилик анъаналари вужудга кела бошлаган даврда уруғ ичидаги ижтимоий муносабатлар ҳам тобора ѐмонлашиб бориб, авваллари уруғдошлар орасида бировнинг нарсасини олиш айб саналмаса, эндиликда бу ўғрилик ҳисбланиб, асосан аристократлар томонидан бунга қаттиқ жазолар қўлланила бошланган. Эндиликда ўғрилик учун қулга айлантириш, ҳатто қатл этиш жазолари қўлланила бошланди. Экзогамия тартибларини бузганларга қўлланиладиган қаттиқ жазолар эндиликда табақалар, касталар орсидаги никоҳ муносабатларини бузганларга ҳам қўлланила бошланди. Турли жанжаллар, жароҳат етказий, одам ўлдириш, ҳатто сўз билан ҳақорат қилишларга эндликда уруғдошликка мансублигига қараб эмас, табақасига қараб жазо тайинлаш тартиблари вужудга келди. Кўпгина қабилаларда аслзода ҳисобланган одамнинг қони ѐки хуни оддий кишиларга нисбатан икки ва ҳатто уч баробар юқори турган. Айрим ҳолларда эса уларнинг хуни моддий неъматлар билан ҳатто баҳоланмаган ҳам. Аслзодани ўлдириб қўйган оддий жамоа аъзоси уни хунини тўлашни уддасидан чиқа олмаган. Хун илк давлатчиликка ўтиш арафасида вужудга келган ўзига хос ҳуқуқ бўлиб, хун олиш бурчга, шарафли ишга муқаддас бурчга айланди. Фанда бу таллион (лотинча talio - шунча) ҳуқуқи (русларда головшчина, германдларда вергельд, мўғулларда хун) дейилади. Дастлабки ҳуқуқ манбалари нафақат қонунчилик актлари бўлган балки, суд қарарларини ҳам англатган. Бу дастлабки давлат бирлашмаларида давлат ҳокимиятининг мононормасини ѐки синфий жамиятлар вужудга келиш арафасидаги адат ҳуқуқи эди. Хамураппи қонунлари бунга яққол мисол бўлиб, унда асосан жиноят ва жазо аниқ кўрсатилганлиги муҳим аҳамиятга 267 эга бўлиб ҳисбланади. Шу сабабли ҳуқуқнинг энг қадимги номаси одат ҳуқуқи деб номланади. Одатда одат ҳуқуқи деб синфий жамиятларга ўтиш жараѐнида вужудга келган ва одат тусини олган тартибларга айтилади. Иккинчи бир ҳолатда эса, одат ҳуқуқи деб давлатнинг санкционар тартибларининг вужудга келишида жорий этилган тартиблар тушинилган. Аммо, у ѐзилмаган ѐки кодификация (ҳамма учун мажбурий) қилинмаган қонунлар деб қаралади. Тропик Африка ва Кавказда илк давлатчилик тартиблари бўлгани ҳолда ѐзилган қонунларнинг мавжуд бўлмаслиги тарихий адабиѐтларда қайд этилади. Бу эса ҳуқуқнинг дастлаб ѐзилмаган тартиблари мавжуд бўлганлигига далолатдир. Ёзувнинг вужудга келиши билан ҳуқуқнинг ѐзма шакли вужудга кела бошлади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling