Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Ибтидоий перифериялар ва синфий жамиятлар
Илк цивилизациялар 5 минг йил олдин вужудга кела бошлаган эди. Мил.авв IV минг йиллик охирида Миср ва Месопотамияда, мил.авв III минг йилликда Ҳиндистон, Хитойда мил.авв II минг йилликда Ўрта ер денгизи ҳавзасида, Арабистон ярим оролида, мил.авв I ва милодий I минг йилликлар чегарасида Евроосиѐ қитъасининг кенг ҳудудларида, Америкада илк давлатчилик анъаналари бошланди. Аммо, милодимиз бошларида ҳам ибтидоий тартиблар дунѐнинг катта минтақаларида сақланиб қолинган эди. Ибтидоий перифериялар (чегара, марказдан узоқ жой) милодимиз бошларида арктика, субарктика, Афроосиѐнинг деярли бутун тропик ўрионлари зонасини, яшаш қийин бўлган тоғли ва чўлли минтақалар, Австралия, Американинг айрим қисмларидан ташқари минтақаларни қамраб олган эди. Синфий жамиятлар ҳудудларининг кенгайиб бориши бу ибтидоий периферияларнинг қисқариб боришига сабаб бўлди. Периферияларнинг цивилизациялар билан муносабатлари, уларнинг цивилизацияга қарамлигига қараб узоқ ва яқин периферияларга ажратилишига сабаб бўлади. Цивилизацияга яқин периферияларнинг ўзлари бевосита ривожланган халқлар билан турли муносабатлага киришадилар, узоқ перифериялар эса, бошқа халқлар ѐрдамида муносабатларга киришадилар. Цивилизациялар доимий равишда ўзларига яқин периферияларни истило қилиб борганлар. Айрим ҳолларда эса, ибтидоий периферияларнинг ўзари цивиизациялашган халқларни истило қилганлар. Перифериялараро муносабатларнинг типик шакли хўжалик муносабатлари шакли бўлиб ҳисобланади. Мисол тариқасида мил.авв 1 минг йиллик бошларида саҳро бўйлаб карвон савдосининг ривожланиши Жанубий Ғарбий Осиѐдаги синфий 272 жамиятлар бўсағасида турган бадавийларда кўчманчи туячилик хўжалик типиннг вужудга келишига сабаб бўлди. Хўжалик алоқалари орқали барча муҳим техник, технологик имкониятлар бир жамиятдан иккинчи жамиятга ўтиб борган. Археологик маълумотларга кўра, Эгей денгизи ҳавзасидаги қабилалар Яқин Шарқ халқлари цивилизацияларига дастлаб бронза маҳсулотларини етказиб берувчилар сифатида, кейинчалик эса, ўзлари бронзадан турли маҳсулотларни ишлаб чиқариб Ғарбий Европага етказиб берувчиларга айланганликларини кўриш мумкин. Ибтидоий перифериялар ва цивилизациялар ўртасидаги муносабатларда цивилизациялар периферияларни қамраб олиш жарѐнида агар турли этник жмоалар ўртасида содир бўлса, бу минтақаларда каста тартиблари вужудга келди. Иккинчи бир томондан цивилизациялар периферияларни итоатда тутиб туриш, иттифоқчилик тузиш каби масалаларда перифериларга символик мансаб берганлар ѐки қудачилик тартибларидан фойдаланганлар. Масалан, Хитой императорлари перифериялардаги қабилаларга нисбатан шундай йўл тутганлар. Цивилизацияларда кўп олларда ўлжа, қуллар, ер бойликларни қўлга киритиш мақсадида периферияларга ҳужум қилиш ҳолларини кўриш мумкин. Қадимги давлатлар томонидан олиб борилган босқинчилик урушларининг деярли барчаси периферияларни талаш орқали бойлик орттириш характерига эга эди. Айрим ҳолларда периферияларнинг ўзлари цивилизацияларга ҳужумга ўтиш ҳолларини кўриш мумкин. Масалан мил.авв иккинчи минг йилликда Ҳиндистоннинг Хараппа цивилизациясининг Гужорат тармоғини энеолит даврига хос қабилалар вайрон қилади. Мил.авв 1 минг йиллик ўрталарда Мезоамерикадаги Толтек цивилизациясини овчи чичимек қабилалари йўқ қилиб юборган. 273 Қадимги Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги цивилизацияларда (Юнонистон ва Римда) ибтидоий перифериялар зарур бўлиб, улар бойлик тўплашнинг муҳим воситаси эди. Бу минтақада периферияларни талаш антик цивилизациянинг яшаш қолиш шартларидан бирига айланиб қолган эди. Масалан цезарнинг Галияни истило қилиши, германларга, бритларга ва бошқа периферияларга қарши олиб борилган урушлар талончилик ва бойлик тўплаш мақсадида эди. Ўрта асрлар даврига келиб цивилизацион ҳудудлар кенгайди. Шундай бўлсада, фақат Европанинг ўзида норманлар XI асрга қадар периферияда яшаган эдилар. Ўрта асрлар даврида Осиѐдаги цивилизацион ҳудудлар Европадагига нисбатан кенгроқ майдонни эгаллаган эди. Ибтидоий перифериялар ҳатто, бугунги кунда ҳам мавжуд. Буюк географик кашфиѐтлар даврида ва ундан кейинги мустамлакалар истило қилиш босқичида кўплаб ибтидоий перифериялар йўқ қилинди. Колониал даврда ҳам перифериялар ва цивилизациялар ўртасида айрбошлаш, маданий ассимилиациялашув содир бўлди. Масалан, XVIII асрда Европада картошка, кукуруз, помидор ―озиқ овқат инқилоби‖ га сабаб бўлди. Ер юзида ўсимликлар дунѐ бўйлаб тарқалиб, янги хўжалик тартиблари вужудга келди. Масалан кофенинг ватани эфиопия бўлгани ҳолда уни Жанубий Америкада кўплаб етиштириш бунга ѐрқин мисол бўла олади. Периферияларда эса Европа колониячилиги ҳалокатли таъсир кўрсатди. Жумладан, тасманияликлар бутунлай қирилиб кетди, Австралиянинг қирғоқбўйи аҳолиси йўқ қилинди, бушменлар, оловлиерликлар, Вест Индиядаги, Аргентинадаги Бразилиядаги Шимолий Америкадаги қўплаб қабилалар бутунлай йўқ қилинди. Африкада қулларни овлаш XV асрдаѐқ 100 млн аҳолининг йўқотилишига сабаб бўлган омил ҳисобланади. Колониал даврда эса, ибтидоий периферияларда яшовчи бир қанча қабиллар бутунлай қириб тошланди. 274 Айрим давлатларда ибтидоий перифериялар табий шароити ғир, ҳосилсиз ерларга яшашга маҳкум этилдилар. Улар цивилизациядан мажбуран ажратиб қўйилдилар. Бундай ҳудудлар АҚШда резервация, Австралияда резервант, ЖАРда хоумленд деб аталди. Бу давлатларда трибализм (лотинча tribus – қабила маъносини беради. Колониячи давлатлар томонидан периферияларга нисбатан олиб борилган сиѐсат бўлиб, уруғчилик анъаналарини йўқ қилишга ва қабила етакчиларини сотиб олиб, уларнинг ―нуфузини ошириш‖ орқали уруғ анъаналарига зарба бериш сиѐсати) сиѐсати авж олди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling