Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Давлатчилик тартибларининг вужудга кела бошлаши 
Мулкий тенгсизликни вужудга келиши ва ривожланиб бориши билан 
бошқарувни ташкил қилиш институтлари ҳам вужудга кела бошлади. Уруғ 
жамоа мулкининг парчаланиши уруғдошлар орасида зиддиятни кучайтирди. 
Жамиятнинг имтиѐли ва бой қатлами қуллар ва камбағал уруғдошлар 
томонидан бўладиган тазйиққа қарши тура олиш зарурати кун тартибига 
чиқиб қолди. Уруғ ичидаги ибтидоий демократик тамойиллар бу табақа учун 
эндиликда асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолди. Бу тартиблар дастлаб 
потестар (давлатчиликкача бўлган ҳокимият органлари) сўнгра сиѐсий 
ташкилотларга ўрин бўшатиб бера бошлади.
Потестар формасининг муҳим бўғини уруғ ичидаги эркаклар уйи, 
яширин яширин иттифоқлари бўлиб қолди. Эркаклар уйи уруғчиликнинг 
ибтидоий демократик анъаналарини узоқ вақт сақлаб қолишга ҳаракат қилган 
ва кейинчалик инқирозга учраган ташкилот бўлиб, эркаклар уйидан яширин 
ташкилотлар аэралиб чиқа бошладики, бунда барча уруғдош эркаклар эмас, 


263 
балки имтиѐзли табақа вакиллари аъзо бўлди. Кўпгина жамоаларда (Оджибве 
Шимолий Амеирика, Йоруба Тропик Африка) эркаклар иттифоқи бой 
уруғдошлардан иборат бўлиб қолганлигини этнографик маълумотлардан 
билиш мумкин. Бу қабилалардаги эркаклар ташкилотларига аъзо бўлиш учун 
катта миқдордаги моддий маблағга эга бўлиш талаби мавжуд бўлган. Пул 
ушбу қабилаларда ҳали мавжуд бўлмаган ҳолда унинг ўрнини босувчи 
моддий натурал неъматлар бўлиши, тантанали зиѐфатлар уюштира олиши 
лозим бўлган. Ушбу ташкилотларнинг аъзолари уруғчилик тартибларига 
қарши чиқиб, бир бирларини қўллаб қувватлашлари, ўз мақеларини 
мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳаракат қилишлари, улардан норози 
бўлганларни террор қилишлари каби масалаларни биргаликда ҳал қилганлар. 
Мисол тариқасида Янги Гвинеядаги Дук – Дук иттифоқи етакчиси ўзида нон 
дарахтининг бутун бошли плантицияларини табу қилиш ҳуқуқини қўлга 
киритиб, уруғдошларни унга хизмат қилишга мажбур эта олган. Ғарбий 
Африкадаги қолоқ қабилаларда уруғчилик ҳокимиятини бутунлай 
йўқотилганлигини кўриш мумкин. Ҳокимият ҳатто уруғлараро иттифоқлар 
таъсирида бўлиб, бу ташкилотга бой кишилар қабул қилинган, улар 
ижтимоий тартибни сақлаш мақсадида жойларга ўзлари томонидан тузилган 
суд органларини юбориш, уруш ва тинчлик масалаларини ҳал этганлар.
Эркаклар ва яшиирин иттифоқлар шунингдек, Меланезия, Ғарбий 
Африка, Микронезия, Полинезия, Индонезия, Америка қитъасида кенг 
тарқалган. Тарихий манбаларга қараганда улар юнонлар, римликлар, 
кельтлар, германлар, хитойликлар, Ўрта Осиѐ халқлари орасида ҳам кенг 
тарқалган. Бундан ташқари Менланезия, Микронезия, Шимолий Африка ва 
Ғарбий Африкада аѐллар иттифоқлари ҳам тарқалган. Аммо, аѐллар 
иттифоқлари Ғарбий Африкада бошқа минтақалардан кўра кенгроқ 
тарқалгани ва таъсирчан бўлганлиги билан ажралиб туради.
Табақалшган 
фаолият, 
ижтимоий 
потестар 
ташкилотларнинг 
мураккаблашиб бориши эндиликда ҳар бир соҳанинг ўз етакчилари бўлишни 


264 
талаб қила бошлади. Яъни, тинчлик давридаги етакчилар, ҳарбий 
йўлбошчилар, коҳинлар, судьялар кабилар вужудга кела бошлади. Айрим 
ҳолларда икки ѐки уч соҳа алоҳида шахслар қўлида тўпланиб борган. 
Тинчлик давридаги уруғ етакчилари адабиѐтларда уруғ аристократияси деб 
номланади. Улар уруғда ишлаб чиқариш, савдо сотиқ, бошқарув 
ҳокимиятини монополия қилиб бориб, оддий уруғдошлардан тобора ажралиб 
борганлар. Бу каби аристократлар атрофини нотиқлар, хабарчилар, соқчилар 
ва жаллодлар тобора кўпроқ ўраб ола бошлади. Агар бундаш шахсла қўлида 
ҳарбиѐ ва диний ҳокимият ҳам тўпланса уларнинг ҳокимияти чегараланмаган 
аҳамиятга эга бўлган.
Давлатчилик анъаналари вужудга келиш жараѐнида ҳарбий етакчилар 
уруғ аристократияси орасидан бўлиши билан бирга унинг ўзи ҳам моҳир 
жангчи бўлиши лозим эди. Айрим ҳоллрад ҳарбий йўлбошчилар оддий 
уруғдошлардан ҳам тайинланган. Ҳарбий йўлбошчилар айрим ҳоллрда бутун 
ҳокимиятни босиб олиши ѐки умуман иккинчи даражага тушиб қолганлигини 
кўриш мумкин. Масалан ҳинду ирокезлари қабилалари ҳақидаги XVIII асрга 
оид маълумотларда ирокезлар иттифоқига кирувчи сенекаларнинг анъанавий 
ҳарбий йўлбошчиларининг сони 2 та бўлиб, кейинчалик уларнинг сони битта 
бўлиши ва ҳарбий етакчи роли ошиб уруғ аслзодаларини тобора ўзига 
бўйнсундириб борганлигини кўриш мумкин. Чунки аслзодалар оддий 
уруғдошларини итоатда тутиб туришлари учун ҳарбий етакчи мададидан 
умидвор бўлганлар.
Айрим ҳолатларда диний етакчиларнинг ҳам устун мавқега эга 
бўлганлигини кўришимиз мумкин. Бундай қабилаларда коҳинлар илоҳий 
кучлар, ―мўжизалар кўрсатиш‖ орқали қабиладошларини алдаб, ўз 
ҳокимиятини кучайтира олганлар. Кўпгина жамоаларда бунда ҳукмронликни 
уларга харизма (юнонча charisma – худонинг марҳамати маъносини бериб, 
олий кучлар томонидан инсонга юборилган ғайритабиий куч) атамаси билан 
аталиб, бундай кишилар олий илоҳий кучлар ва инсонлар орасидаги 


265 
воситачилар деб қаралган. Уруғдошларга катта таъсиридан фойдаланган 
бундай етакчилар нафақат уруғ аристократиясини, балки, уруғнинг 
демократик элементларини ҳам эсанкиратиб қўя олган.
Синфий жамият ва давлатчилик тартибларига ўтишдан олдин уруғ 
қабила орасида ҳокимиятнинг меросий бўлиши ҳам қонунийлашиб борди. 
Меросий ҳокимиятнинг вужудга келиши бошқарувнинг стабил бўлишини 
таъминларди. 
Австралия 
аборигенларида 
ва 
бушменларда 
уруғ 
етакчиларининг фарзандлари оталари вафотидан кейин ҳокимиятни меросий 
олишлари анъанаси европаликлар кириб келган даврда мавжуд бўлганлигини 
кўриш мумкин. Шу тариқа давлатчилик анъаналари вужудга кела бошлади. 
Етакчилар княз, корол, подшоларга айлани борган бўлса, уларнинг яқин 
қариндошлари ва уруғ аристократияси амалдорларга, ноибларга, ҳарбий 
дружина қўшинга айланиб борди. Суд давлатчиликнинг муҳим бўғини бўлиб 
қолди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling