Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши (3 машғулот) Режа
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Мулкий табақаланиш, синфларнинг вужудга келиши, ибтидоий қулчилик 2. Уруғ жамоа аъзолари ичида мулкий ва ижтимоий тенгсизликнинг бошланишига сабаблар? 3. эндоэкспултация ва экзоэксплутация атамаларини шарҳланг? 4. ибтидоий қулчилик манбалари? қулларнинг ижтимоий мавқеи. 5. Давлатчилик тартибларининг вужудга кела бошлаши 6. уруғ аристократиясининг ажралиб чиқиши ҳақида маълумот беринг? 7. Давлатчилик тартибларининг вужудга келиш жараѐнида ижтимоий ҳуқуқий муносабатлардаги ўзгаришлар. 8. одат ҳуқуқи, ордалия тушунчаларини изоҳланг? 9. таллион ҳуқуқи нима? Адабиѐтлар 268 1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: Высшая школа, 1990. 2. Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984. 3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: Высш школа 1979. – 216 с. 4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 1980. – 239 с. 5. Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004 6. Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960. 7. Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с. 8. http: // www. mirknig.com/; 9. http: // www.turklib.ru/; 10. http: // www.rsl.ru/; 11. http: // www.ziyonet.uz/. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши (3 машғулот) Режа: Уруғчилик тартибларининг емирилиши ва синфий жамият институтларининг шаклланиши Ибтидоий перифериялар ва синфий жамиятлар Ҳозирги вақтда ибтидоий перифериялар ва уларга бўлган муносабат 269 Уруғчилик тартибларининг емирилиши ва синфий жамият институтларининг шаклланиши Сўнгги уруғ жамоаси емирилиш жараѐнида синфий жамият институтлари шаклланиб борди. Аммо, улар бир хилда бўлмай, турли минтақаларда турлича шароитларда шаклланиб борди. Шунингдек, хусусий мулкчилик тартиблари ҳам турлича кўринишларда бўлганлигини кўрамиз. Масалан Океанияда синфий жамиятларга ўтиш олдидан хусусий мулкни фақат экин ери ташкил этган бўлса, Тропик Африкада ерга бўлган хусусий мулк шакли илк синфий жамиятларга ўтиш даврида мавжуд бўлмаганлигини кўриш мумкин. Давлатларнинг вужудга келиши ҳам бир хилда бўлмай, уларнинг ташкил топишида экологик, ҳарбий, молайрбошлаш каби омилларнинг қайси биридир асосий фактор бўлганлигини кўрамиз. Масалан, Миср, Месопотамия ҳудудларида тошқин дарѐларни жиловлаш, ирригация иншоотларини қуриш, уларни таъмирлашни ташкил этувчи орган сифатида давлатчилик институтлари шаклланган бўлса, финикияда мол айрбошлаш муҳим омил бўлган. Давлат шакллари ҳам уч хил шаклда бўлиб, уни аристократлар, плутократлар ва ҳарбий йўлбошчилар шакллантирган. Илк давлат тартиби асритократик бўлса, бу уруғ зодагонлари томонидан давлатчилик асослари вужудга келтирилганлигини англатади. Уруғ етакчилари ўз уруғдошлари ва қўшни уруғларни турли йўллар билан ўзларига қарам қилиб бориб, уларни асоратга солаганлар ва секин асталик билан бу ҳолатни қонунийлаштиршга эришганлар. Плутократик шаклда эса, уруғ ичида бигменларнинг ўз уруғдошларини қарам қилиши ва уларни ўзларига бўйнсундириши натижасида вужудга кела борган. Дастлаб бигменлар бойлиги фарзандларга мерос бўлиб ўтмаган, кейинчалик бойлик меросий бўлиб, улар уруғни тўлиқ ўзларига бўйнсундирганлар. Янги Гвинеядаги бименлар европаликлар бу ерга келганда давлатга ўтишнинг вужудга келиш босқичида бўлганлар, яъни уларнинг бойлиги фарзандларига меросий бўлиб ўтадиган бўган эди. 270 Илк давлат бирлашмаларининг шаклланишида кенг тарқалган омил бу ҳарбий йўл бўлиб, уруғлар орасида уруғ ҳудудни бузиш, жамоанинг ерида ов қилиш, ерга ишлов бериш, уруғдошлардан кимнидир бошқа уруғ аъзоси томонидан жароҳатланиши, ўлдирилиши, аѐлларни олиб қочиш каби баҳоналарда тез тез урушлар чиқиб турган. Аммо, хусусий мулкнинг вужудга келиши билан уруш ва унинг характери ўзгариб, урушлар асосан бойлик тўплаш мақсадида олиб бориладиган бўлган. Урушлар ташкилий суръатда олиб борилиши натижасида уруш қуроллари такомиллашди, профессионал жангчилар вужудга кела бошлади, уруш олиб борадиган, уни бошқарадиган ташкилотлар вужудга кела бошлади. Қуроллар вазифасига кўра ихтисослашиб, овчилик, жанг, ҳужум ва ҳимоя қуроллари кабиларга бўлинди. Қишлоқ жамоалари атрофларида қўрғонлар, зовлар вужудга келди. Шимолий Американинг жанубий ғарбидаги ҳиндуларнинг пуэбло деб аталадиган уйлари ташқи деворлари тўртбурчак ишланган, ичида ҳовлиси бор, тошдан ясалиб, бир бири билан туташ уйлар ўзига хос мудофа иншооти ҳамдир. Метал асрига ўтиш арафасида Евроосиѐ минтақасининг катта ҳудудларида қалъалар ва соқчи миноралар мавжуд эди. Ҳужум ва ҳимоя тактикаси пухта ўйланган режа асосида олиб бориладиган бўлди. Уруш ва талаш уруғ аъзоларини психологиясига ҳам таъсир қилиб, экин экиб тирикчилик қилиш эркак учун шармандали даражага етиб борди. Бундай шароитда ишлаб чиқариш асосан қулнинг вазифаси бўлиб қолиб, кўп сонли қулларни итоатда тутиб туриш учун кучли ташкилот зарур эди. Бу давлат ташкилоти вужудга келишини шарт қилиб қўйди. Спарта давлати бунга мисол бўла олади. Давлатчиликка ўтишнинг илк ва кўп тарқалган шакли бу ҳарбий демократия бўлиб, бу атамани илк бора Л. Г. Морган ишлатган. Бунда уруғ кенгаши, уруғдошлар ўтказадиган халқ йиғини, оқсоқоллар кенгаши каби уруғчилик тартиблари мавжудлиги сақланган бўлиб. Уруғда ҳал қилувчи сўзни қўлида қурол кўтариб жанг қила оладиган кишиларгина айта олганлар. 271 Шу сабабли бу тартиб ҳарбий демократия деб номланган. Норманлар, қадимги германлар, кельтлар, скифлар, қадимги Рим тарихининг подшолик даврини ҳарбий демократиянинг ѐрқин мисоли деб айтиш мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling