Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 
Ҳозирги вақтда ибтидоий перифериялар ва уларга бўлган муносабат 
Ҳозирги кунда ҳам ибтидоий перифериялар дунѐнинг турли 
минтақаларида кам сонли бўлсада сақланиб қолинган бўлиб, уларнинг 
тақдирига бўлган қарашларнинг ўзгариши иккинчи жаҳн урушидан кейин 
тубдан ўзгарди. Урушдан сўнг колониал империялар емирилиб, мустақил 
давлатлар вужудга келди, уларнинг айримларида ҳалигача ички 
перифериялар мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Сақланиб қлинган ибтидоий периферияларда яшовчи қабилалар ҳатт, 
ҳозирги замн техникаси ҳам етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда 
яшайдилар. Асосан Жанубий Американинг баланд тоғ ҳудудларида, 
Бразилиянинг Амазонка чакалакзорларида, Океания ва Австралиянинг чўл, 
ўрмон минтақаларида, Африканинг қалин ўрмонзорлари, саҳро ҳудудларида 
айрим ибтидоий перифериялар сақланиб қолинган.
Айрим ибтидоий перифериялар ҳозирги кунгача цивилизациялашга 
аҳоли билан доимий алоқада эмаслар. Улар примитив хўжалик ҳаѐт тартиби, 
ибтидоий маданиятини сақлаб қолганлар.айримлари цивилизациялашган 
халқлар билан яқиноқ бўлсаларда, шу даражада изоляциялашганларки 
ҳалигача тош қуроллардан воз кечмаганлар.


275 
Айрим ибтидоий перифериялар яқин вақтларгача маълум эмасди. 
Жумладан 1960 йилда Филиппиндаги Минданао оролидаги тоғли ўрмнларда 
яшовчи Тасадай қабиласи мавжудлиги аниқланган. Ушбу қабилани 
ўрганишни бошлаган этнограф олимлар улар ҳалигача меҳнат қуролларини 
тош ва бамбукдан ясаѐтганликларининг гувоҳи бўлганлар.
Ўтган асрнинг 60 йилларида Папуа янги Гвинея ролидаги Сепик ва 
Мэй дарѐлари оралиғидаги ҳавзада бир неча тош даврига оид папуас 
қабилалари мавжудлиги аниқланди. Уларнинг меҳнат қуроллари тошлардан 
примитив шаклда эканлиги диққатга сазовор.
Жанубий Африканинг Калахари саҳрсидаги ибтидоий периферияларда 
яшовчи бушменлар ҳаѐти ўрганила бошланган вақтда айрим бушмен 
қабилалари ўқ ѐйида темир камон учлари қўлланилиши аниқланган. Бу 
қабилалар металга ишлов беишни билмаган ҳолда темир камон учларидан 
фойдаланиши текширилганда қабилалараро савдо айрбошлаш натижасида 
темир келиб қолганлиги аниқланган. Аммо, бу қабиланинг моддий 
маданияти мезолит давридаги дайди овчи хўжаликлари даврига хос бўлиб 
ҳисобланади.
Айрим давлатларда ибтидоий периферияларни сақлаб қолиш, улар 
ҳаѐтини, турмуш даражасини ўрганиш орқали инсониятнинг энг қадимги 
ўтмиши ҳақида илмий муаммоларга жавоб топиш учун махсус миллий 
парклар ташкил этилмоқда.
Бразилиянинг қалин ўрмонзорларида яшовчи айрим қабилаларга 
нисбатан шундай сиѐсат юритилмоқда. Бразилиянинг тропик ўрмонлари 
зонасида Шунгу ва Яноама деб номланувчи икки парк мавжуд бўлиб, бу ерда 
ибтидоий периферияларга оид аҳоли истиқомат қилади. Аммо, бу 
парклардаги бтидоий аҳли давлат ҳимоясида бўлиб, уларнинг ҳаѐтига 
аралашиш таъқиқлаб қўйилган.
Шундай бўлсада, цивилизация ибтидоий перифериялар учун доимо 
хавфли бўлиб ҳисобланада. Масалан, ўтган асрнинг 70 йилларида 


276 
Трансамерика автомобил йўли қурилиши жараѐнида, бу йўлнинг бир қисми 
Шунгу паркидан ўтиши кўзда тутилган эди. Йўл қурилиши даврида ҳиндулар 
орасида эпидемия тарқалди, аммо, қурувчилар бу эпидемиядан 
зарарланмадилар.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling