Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар 
1. 
Дастлабки никоҳ тартибларига умумий тавсиф 
2. 
Никоҳ 
ибтидоий 
тўда 
даврида 
никоҳ 
муносабатлари 
промискуитет 
3. 
―Куроки‖ ва ―Кумите‖ атамаларини изоҳланг? 
4. 
Дуал ташкилот, паллали никоҳ тартибларини тушунтиринг? 
5. 
Матриархат тартибларини биласизми? 
6. 
Патриархат тартибларининг вужудга келиши 


285 
7. 
Металларга ишлов берила бошланиши 
8. 
Патриархат даврида жинслар ўртасидаги муносабатларнинг 
ўзгариши 
Адабиѐтлар 
1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: 
Высшая школа, 1990.
2. 
Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984.
3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: 
Высш школа 1979. – 216 с. 
4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 
1980. – 239 с.
5. 
Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004
6. 
Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : 
Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960.
7. 
Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: 
Политиздат, 1989. – 573 с.
8. 
http: // www. mirknig.com/; 
9. 
http: // www.turklib.ru/; 
10. 
http: // www.rsl.ru/; 
11. 
http: // www.ziyonet.uz/. 
 
 Оила ва никоҳ (2 машғулот) 
Режа: 
Моногам оила. Никоҳ пули - қалин. Ортокузен. Никоҳ одатлари. 
Овункулат, кувада атамаси 
Патриархал 
оилади 
никоҳ 
тартибларининг 
иқтисодий 
муносабатларга таъсири 
Катта патриархал оилаларда ижтимоий муносабатлар 


286 
Моногам оила. Никоҳ пули - қалин. Ортокузен. Никоҳ одатлари. 
Овункулат, кувада атамаси 
Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланиши 
ишлаб чиқаришнинг идивидуаллашувига олиб келди. Ибтидоий тарихнинг 
дастлабки даврида инсон фаолиятининг асосий шарти яшаб қолиш бўлиб, 
жамоа бўлиб яшашни тақазо этган бўлса, ишлаб чиқариш васиталарининг 
ривожланиб бориши билан меҳнатнинг индивидуаллашуви ва коллектив 
ичидаги муносабатларнинг бузилишига сабаб бўлди. Шу сабабли синфий 
жамият ва давлатлар вужудга келиш арафасида колектив хўжалигининг ва 
коллектив мулкининг хусусий хўжаликка, айрим оилалар мулкига айланиб 
боришига сабаб бўлди. Бунинг натижасида эса, вужудга келган янги 
иқтисодий ва ижтимоий шароитларда янги оила никоҳ муносабатлар қарор 
топа бошлади.
Бронза даврида никоҳнинг мусткам бўлмаган жуфт (ибтидоий 
эгалитар) тартиблари оилани мустаҳкам бўлишини таъминлайдиган никоҳ 
муносабатлари, яъни, якка никоҳ ѐки моногам оила вужудга келди. Моногам 
оила атамаси у қадар тўғри бўлмай, патриархат тартиблари ҳукмрон бўлган 
шароитларда эр хотинидан ташқари чўрилар олиши мумкин эди. Шу 
сабабли моногам оила атамаси ўрнишга патриархат оила никоҳ 
муносабатлари деб аташ мақсадга мувофиқдир. Бу энг аввало сўнгги уруғ 
жамоасида эркакларнинг ишлаб чиқаришда тобора кўпроқ аҳамият касб эта 
бошлаганлкилари сабабли, оила никоҳ муносабатларида тубдан ўзгаришлар 
содир бўлиб, матрилокал ѐки уускорилокал оила никоҳ муносабатларини 
патрилокал ѐки вирилокал оила никоҳ муносабатларга ўта бошлади.
Сўнгги уруғ жамоаси даврида қалин пули вужудга келган бўлиб, 
дастлаб қалин у қадар катта бўлмаган. Дастлаб қалин алоҳида меҳнат ва 
кучни талаб қилмай никоҳ муносабатларнинг ўрнатилишига хизмат қилган. 
Аммо, ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бориши билан эр хотинни ўз уруғи 
ѐки яшаш манзилигига олиб кетадиган бўлди. Бунинг учун эса, эр хотинига 


287 
қатъий белгиланган қалинни тўлаши лозим бўлган. Пул муносабатлари 
вужудга келмаган даврда қалин натурал шаклда, меҳнат қуроллари, меҳнат 
воситалари, меҳнат қуроллари тайѐрланадиган материаллар кабилар билан 
тўланган. Бир сўз билан айтганда янги иқтисодий муносабатлар даврида эр 
хотинини сотиб олган. Синфий жамиятлар ва давлатлар вужудга келиш 
арафасида қалин тўлаб никоҳ муносабатларга киришиш оила никоҳ 
муносабатларда асосий никоҳ шаклига айланди. 
Моногам ва мустаҳкам патрилокалликка ўтиш билан никоҳ 
шаклларида ҳам характерли ўзгаришлар содир бўлди. Аѐл меҳнат кучи, уни 
оила бошқа оилага жўнатар экан, унинг эвазига маълум ҳақ талаб қилган. 
Дастлабки вақтларда куѐв ўз оиласи ѐрдамида келиннинг оиласига
яқинларига совғалар келтирган. Иккинчи томондан эрга тегаѐтган аѐл, ўз 
хўжалигини ташлаб кетаѐтганда оиланинг мол мулкидан сеп олиб кетади. Бу 
сеп эрга теккан аѐлнинг шахсий мол мулки бўлиб, эрнинг бунга ҳаққи 
бўлмайди ва бу мулк аѐлнинг шахсий мустақиллиги асосини ташкил этади.
Қалин тўлаб уйланиш тартиби билан биргаликда, уруғ қабилалар 
орасида ҳарбий талончилик урушларининг кучайиб бориши билан аѐлларни 
олиб қочиш тартиби вужудга келган. Аѐлларни олиб қочиш энг қадимги 
даврларда тасодифий характерга эга бўлиб, у бошқа қабиланинг аѐлларини 
олиб қочишдан иборат бўлганлиги эътимолдир. Бироқ, ўз уруғи ѐки 
қабиласидан аѐлларни олиб қочиш ҳар доим қонунга хилоф бўлиб 
ҳисобланган. Олимларнинг фикрича, патрилокалликка ўтгандан кейин 
аѐлнинг ўзи ѐки қарндошлари матрилокаллик тартибларини бузишни 
хоҳламаган вақтлардагина аѐлларни олиб қочиш содир бўлган. Бироқ, бунда 
аѐлнинг розилиги олинган вақтдагина олиб қочиш мувоффақиятли ўтган. 
Никоҳнинг бу тартиби у қадар кенг тарқалмаган ва кўпинча символик 
характерга эга бўлиб ҳисобланади. Унинг сарқитлари турк мўғул 
халқларидаги қизқувди маросими шаклида сақланиб қолинган.


288 
Оила никоҳ муносабатларининг кенг тарқалган тартиблари кенг 
тарқалган бўлиб, бир қатор халқлар, масалан, банту, туарег, малагасий, араб, 
Кавказдаги айрим халқлар, инклар қалин тўлаб оила никоҳ муносабатлари 
шаклини уруғдошлар орасида амалга оширишган. Бу қалин ҳаққини 
камайтириш ѐки уни бутунлай йўқ қилиш мақсадида қилинган тартиб бўлиб, 
фанда ортокузен никоҳ (юнонча ortos - тўғридан тўғри ва инглизча cousin - 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling