Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

амакивачча, холавачча маъносин бериб, ака ва ука ѐки опа ва сингилнинг 
фарзандлари ўртасидаги оила никоҳ муносабатлари. (Кроскузен никоҳ 
тартибида эса, онанинг акаси ѐки укаси фарзандлари ѐ бўлмаса отанинг 
синглиси ки опасининг фарзандлари билан никоҳ муносабатларига 
киришилган)) тартиби деб номланади. Ортокузен никоҳ тартибининг икки 
тури мавжуд бўлиб камроқ тарқалган тури ака ва ука фарзандлари 
ўртасидаги оила никоҳ муносабатлари бўлиб, кенг тарқалган тури опа ва 
сингил болалари орасидаги никоҳ тартиблари бўлиб ҳисобланади.
Патрилокаллик ѐки вирилокалликка ўтиш бирданига содир бўлмай 
дастлабки вақтларда аѐлларнинг ўз уруғи билан муносабатлари сақланиб 
қолинган эди. Матриархат тартиблари қолдиқлари кучли сақланиб қолган 
уруғ қабилаларда дислокал жойлашув тартиблари ѐки қалин тўлаб уйланган 
бўлишига қарамай биринчи фарзандни аѐл ўз уруғида туғиши ва шундан 
кейингина эрининг уйига кўчиб ўтиши каби тартиблар ҳам мавжуд бўлган. 
Дастлабки, моногам оилада ва дислокал жойлашув тартибларида аѐлнинг ўз 
оиласига ѐки эрининг оиласига қайтиб келиши (биринчи туғиши даврида. Бу 
никоҳ қолдиғи японларда сақланиб қолинган) уни алоҳида бинода маълум 
муддат яшашни талаб қиладиган одатлар шаклланди. Бу патриархат 
тартиблари ривожланган жамоаларда аѐлларни камситувчи чекловларга 
айланиб борган.
Кўплаб халқларда ҳатто ҳозирга қадар матриархат қолдиқлари 
сақланиб қолинган бўлиб, унинг вужудга келиши илк патриархат давридаѐқ 
вужудга келган эди. Унга кўра тоға ўз жиянларининг энг яқин ҳимоячиси 


289 
бўлиб, жиянлар тоғанинг мулкига ворислик қилиши мумкин бўлган. 
авункулат (лотинча avunculus - тоға) никоҳ тартиблари деб номланувчи бу 
никоҳ тартиби матриархат қолдиғи деб баҳоланади. Ва мавжуд назарияга 
кўра гуруҳли никоҳ сарқитларидан келиб чиққан, яъни эр ўз уруғида меҳнат 
қилиб ўша ерда яшайди хотини уруғида. Бунда болаларга тоғалар ғамхўрлик 
қилади. Эр ўз навбатида синглиси ѐки опаларининг болаларини боқувчиси 
эди.
Янги шароитлардаги никоҳ тартибларининг турли одатларни жорий 
қилинишига сабаб бўлди. Бунда энг аввало аѐлнинг эрга нисбатан жинсий 
садоқати асосий ўринга кўтарилади. Болаларни эр тан олгандан кейингина 
унинг фарзандлари деб уруғ тан оларди. Бу одат фанда кувада (французча 
couvades – тухумларни очиш маъносини англатиб, отанинг бола туғилишида 
алоқадорлигини намойиш қилиш одати) атамаси билан аталади.
Бир сўз билан айтганда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва 
патриархат шароитларда никоҳ тартибларида кўплаб ўзгаришлар содир 
бўлиб, патриархат тартибларда эрнинг хоҳиш истаги биринчи даражага 
кўтарилди.
Патриархал 
оилади 
никоҳ 
тартибларининг 
иқтисодий 
муносабатларга таъсири. 
Патриархат тартибларининг дастлабки даврида ҳали қариндошлик 
она томонидан англашинилиш давом этган. Бу авункулат тартибларида ўз 
аксини топади. Авункулат тартибига кўра хотин эр уруғида яшасада, 
болалар тоғанинг уруғида вояга етганлар. Бу ерда уларнинг яқин кишиси 
тоғалари бўлиб, тоға ўз жиянлари арбияси билан шуғулланган. Чунки 
унинг фарзандлари ҳам бошқа уруғда яшашган. Жиянлар тоғанинг 
уруғида меҳнат қилганлар, унинг меросхўри бўлганлар. Ушбу тартибнинг 
сарқитлари алеутларда, турк ва мўғулларда Кавказдаги айрим халқларда 


290 
сақланиб қолинган. Қадимда ѐзма манбаларнинг гувоҳлик беришича,
авункулат славянларда, кельтларда ва германларда ҳам мавжуд бўлган.
Янгича тартибларда, индивидуал хўжалик шароитларига ўтиб бориш 
билан эр ўз бойлигини жиянларига эмас, балки болаларига қолдиришга 
ҳаракат қила бошлади. Бу эса патрилокаллик ѐки вирилокалликка ўтишдан 
олдин амбилинейлик (лотинча ambo – иккаласи ҳам ва linea – линия. 
Қариндошчиликни ҳам ота ва ҳам она томондан англашинилиши) ѐки 
билинейлик (бу атама ҳам худди шундай маънога эга) тартибларини 
вужудга келтирган. Бунда киши ѐ отаси ѐки онаси уруғини танлаган ѐ 
бўлмаса ҳар иккисини ҳам танлаш ҳуқуқига эга бўлган. Бундан ташқари 
ижтимоий ҳаѐтда филиация (ўғил ѐки қиз қилиб олиш тартиби) ҳам кенг 
тарқалди. Бунда айрим болалар она томон ѐки айримлари ота томон 
уруғини танлаши мумкин эди. Бир қатор қабилаларда масалан, 
меланезияликларда, герероларда, туарегларда уруғдошлардан мерос 
олинган мулкнинг она томонга мерос қолдириш одатлари мавжуд. Бунда 
ота фақат ўз меҳнати билан топган бойлигини болаларига қолдириш 
имконига эга холос. Бошқа халқларда эса, ака ва укаларнинг бир бирига 
мулкни мерос қолдириш одати мавжуд бўлган. Бу ҳолда мулк бир оила 
қўлида қолиши таъминланган.
Янги 
ижтимоий 
шароитларда, 
яъни 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ривожланган даврида мулкка эгалик қилиш, меросхўр бўлиш болалар ва 
жиянлар ўртасида баҳсларга сабаб бўлиб, кичик тўқнашувларгача бориб 
етган. Патриархал шароитда ота турли йўллар билан бойлигини 
болаларига қолдиришга ҳаракат қилган. Аммо, эски тартиблар янги 
тартибларга узоқ вақт қаршилик қила олмаган ва ота ўз мулкини 
болаларга қолдира олишга эришган.
Янги шароитларда бир қатор ўзига хос одатлар вужудга келиб, 
улардан бир қатор ҳинду қабилалари ва Сибир халқлари орасида кенг 
тарқалгани травестизм (французча travestir – қайта кийинмоқ маъносини 


291 
беради) одати бўлиб, унда намойишкорона ―жинс ўзгартирилади‖, яъни 
аѐллар ва эркаклар ўзи хоҳлаган жинсдаги кийимларни кийиш орқали 
―жинсини ўзгартиради‖. Бу рамзий маънога эга бўлган одат бўлиб, 
―жинсини ўзгартирган‖ эркак ѐки аѐл ўша жинсга оид вазифаларни 
бажаради. Ҳатто, эр хотинлик муносабатларини ҳам.
Кувада одати эса, отанинг бола туғилишида алоқадорлиги 
масаласига оид бўлиб, бунда ота туғилган болани ўз фарзанди эканлигини 
намойишкорона тан олиши зарур эди. Кувада одати яқин вақтларгача 
басклар, французлар ва инглизларда сақланиб қолинган эди. Кувада одати 
эркакларнинг болани касалманд ѐки бошқа нуқсон билан туғилиши 
оқибатида ўзларини муғомбир тутишлари натижасида келиб чиққан.
Синфий жамиятларга ўтиш арафасида патриархал оила жамоаси
оила, уй жамоаси, патриархал уй жамоаси деган нормаларга ҳам эга 
бўлган. Бир отанинг 3 – 4 авлоддан иборат энг яқин қариндошлари, баъзан 
куѐвлари, катта патриархал оилада қуллар ҳам оиланинг кичик аъзоси 
ҳисобланган бўлиб, патриархал оила аъзоларнинг сони 200 – 300 кишидан 
ҳам ошиб кета бошлаган. Сербларда мавжуд бўлган патриархал оиланинг 
ҳозирга қадар сақланиб қолинган шакли Задруга бўлиб, дунѐнинг турли 
минтақаларида бу каби патриархал жамоалар олов, ўчоқ, тутун, уй ва 
бошқа атамалар билан аталган. Катта патриархал оила уруғ ичида етишиб 
чиқиб, мустаҳкам иқтисодий куч бўлиб етишади. Унинг ижтимоий 
аҳамяти тобора ошиб боради. Энг кекса ѐки уддабурон эркак катта 
патриархал оиланинг бошлиғи бўлиб, унинг хотини оиланинг аѐллар 
қанотини бошқарган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling