Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оила ва никоҳ (3 машғулот) Режа: Қўшни уруғ жамоаси. Жамоадаги экзогамия.
мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. коллектив мулкининг хусусий хўжаликка, айрим оилалар мулкига айланиб боришини тушунтиринг? 2. Якка никоҳнинг вужудга келиши ва моногам оила? 3. матрилокал ѐки ускорилокал оила никоҳ муносабатлардан қандай муносабатларга ўтила бошланди? 4. Қалин, аѐлларни олиб қочишнинг символик хусусиятари? 5. Катта патриархал оилаларда ижтимоий муносабатлар 6. Славянларда ичи, овичи, юнонларда идес, лотинча ани, инглиз ва германларда инген, кейинчалик инг, унг, Скандинавия халқларида сон, сеу, грузинларда швили, дзе, ани, арманарда янц, туркча ўғли, абхазча 295 ипа, шотландларнинг мак, форсча зода, арабча ибн қўшимчаларини изоҳланг? 7. Леверат ва сорорат одатларини тушунтиринг7 Адабиѐтлар 1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: Высшая школа, 1990. 2. Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984. 3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: Высш школа 1979. – 216 с. 4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 1980. – 239 с. 5. Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004 6. Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960. 7. Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с. 8. http: // www. mirknig.com/; 9. http: // www.turklib.ru/; 10. http: // www.rsl.ru/; 11. http: // www.ziyonet.uz/. Оила ва никоҳ (3 машғулот) Режа: Қўшни уруғ жамоаси. Жамоадаги экзогамия. Сўнгги уруғ жамоаси даврида хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, синфий жамиятга ўтиш институтларининг шакллана бориши натижасида қариндошчилик туйғусини иқтисодий ва ижтимоий зиддиятлар емириб ташлай бошлади. патриархат жамоаларда коллектив муносабатларга путур 296 етиб, унинг етакчилари ўз оиласи ҳисобига мулкни ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Бу эса кичик оилаларнинг норозилигига сабаб бўлиб, уларнинг алоҳида бўлиб яшашлари учун замин ҳозирлай бошлади. Низолар ва жанжаллар натижасида айрим оилалар уруғдан. Катта патриархал оиладан ажралиб чиқиб, бошқа ерга ўрнашиб алоҳида яшай бошлайдилар. Баъзан бошқа қариндош бўлмаган уруғлар орасига бориб яшайдилар. Бир неча уруғлардан иборат қишлоқлар вужудга кела бошлади. Уруғнинг ҳудудий бирлигига путур етди. Шу тариқа қариндошлик алоқалари қўшничилик алоқалари билан алмашди. Синфий жамиятларга ўтиш арафасида қўшни уруғ жамоаси вужудга келди. Бу каби жамоалар вужудга келишини нафақат этнографик материаллар балки, археологик материаллар ҳам тасдиқлайди. Неолит даврига оид Кипр оролидаги ѐдгорликларда қишлоқ жамоаси атрофида алоҳида яна ўраб олинган манзилгоҳларнинг топилиши, Дания ҳудудида бронза даврига оид шундай ѐдгорликларнинг топилиши шулар жумласидандир. Ибтидоий қўшни жамоа ўз уруғидан узоқ бўлсада кейинги тарихий босқичларда ҳам ўз уруғи билан ижтимоий, маънавий, иқтисодий муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Бундай шароитларда уруғ ва қўшни жамоа ерга бўлган эгаликни асос қилиб, уруғ ва қўшни уруғлар ўзаро ҳимоя, ўзаро ѐрдам, уруғ ѐки қўшни жамоа етакчиларининг таъсир доираси, эркаклар уй, уруғ ѐки қўшни жамоа культи билан боғлик қарама қаршиликларнинг вужудга келиши табиий ҳол эди. Шу билан бир қаторда қўшни жамоалар билан қариндошлик алоқалари ҳам кучайиб борган. Бу эса жамоа ѐки қишлоқ жамоаси шаклланишига олиб келди. Жамоанинг локал аҳамият касб этиши жамоавий экзогамия тартиби деб номланди. Кавказ, Албания, Жанубий Шарқий Осиѐда жамоавий экзогамия тартиблари мавжудлигини кўришимиз мумкин. Қўшнилар орасидаги муносабатлар ўғил ѐки қиз қилиб олиш, тутиниш, биродар тутиниш каби турли йўллар билан ҳам мустаҳкамланиб борган. 297 Қўшни жамоасининг иқтисодий хусусияти хусусий мулкчилик бўлиб, бунда уруғ аъаналари емирилиши ва уруғдошларни ҳам эксплутация қилиш одатий ҳол бўлиб қолди. Сўнгги уруғ жамоаси ва синфий жамиятлар вужудга келиш даврида уруғчилик структураси сигментар (лотинча sigmentum – бўлак маъносини бериб, уруғ жамоанинг гуруҳлар (катта патриархл оиллар) га ва уларнинг ўзи ҳам майда (оилалар) гуруҳларга бўлиниши шакли) ташкилот шаклида ушбу структураларнинг ҳар бири ўз дражасига кўра турлича вазифаларни бажарар эди. Асосан бу даражалар учта бўлиб, яқин қариндошлар - оиланинг асосини ташкил қилувчилар, қариндошлар – яқин ўтмишда аждолари яқин қариндош бўлган кишилар жамоаси, линиж аъзолари – яъни келиб чиқиши бир уруғдан бўлганлар. Қўшни уруғ жамоаси даврида яқин қариндошлар, яъни генеологик жиҳатдан оила ядросини ташкил этувчилар хусусий мулк эгалари ва меросхўрлари бўла олар эдилар. Линижлар советлар даври тарихий адабиѐтларида патронимиялар деб аталиб, патронимиялар эндиликда қўшни уруғ жамоаси шакли хусусиятини касб эта бошлади. Патронимия бир неча майда оилалардан ташкил топган бўлиб, эндиликда бу оилалар қўшничилик анъаналари асосида яшар эдилар. Бу даврда уруғ ичида экзогамия мавжудлиги сақланиб қолиб, патронимия оқсоқоли барча оилаларни бошқариш, ўзаро ѐрдам, суд каби вазифаларни бажарган. Шунингдек, уруғ мол – мулки оила қўлида қолиши учун ички эндогамияни ташкил этган. Биз ортокузен никоҳ тартиби хусусида тўхталиб ўтган эдик. Патронимияларга қарашли ер майдони хусусий мулк шаклига айланиб қолган вақтда, уруғ бу реда преэпция (лотинча prae – гача, emptio – сотиб олмоқ маъносини бериб, нархдан ортиқча тўлаб сотиб олиш) ҳуқуқига эга бўлган. Синфий жамиятларнинг вужудга келиш жараѐнида уруғ функцияси линиж (патронимия) ларга ўтиб борди. Бу эса уруғ 298 жамоасидаги бир неча катта патриархал оилаларни қўшни жамоага айланиб боришини қонунийлаштирди. Чукчалар, коряклар, ительменлар (Шимолий Шарқий Сибир), меланезияликлар (Янги Гебрид оролларидаги), Полинезиядаги даяклар (Индонезияда) уруғнинг барча функцияларини катта оилалар бажариши ҳақида этнографик маълумотлар мавжуд. Синфий жамиятларнинг вужудга келиши арафасида уруғ жамоасининг қўшни жамоага айланиб бориши бир неча уруғнинг ўзаро қўшни жамоага айланиши натижасида қабилалар шаклланиб борди. Бундан ташқари ҳарбий босқинчилик урушлари ҳам қабила ва қабила иттифоқларини вужудга келишида асосий омиллардан бири бўлди. аммо, қабила йирик иншоотлар (ирригация иншоотлари, мегалитлар, долменлар, йирик культий эътиқод марказлари) қуришга қодир бўлмай, янада каттароқ бирлашмалар мавжуд бўлишини талаб қилар эди. Бундай ташкилотни қабилалар иттифоқи деб илк бора Л. Г. Морган Ирокезлар мисолида ўрганган. Ирокезлар иттифоқида олти қабила бўлиб, улар бир – биридан автоном ва тенг уқуқлилик асосида иттифоққа бирлашганлар. XVIII асрда ирокезлар қабила иттифоқининг тенг ҳуқуқли бўлмаган ва кичик аъзолари сифатида делаварлар ва тутело қабилалари кирганлар. Бундай иерархик қабилавий ташкилотлар Фижи оролидаги Мбау ―короллиги‖ да ва Африкадаги банту, туарегларда, скифлар ва массагетларда мавжуд бўлганлиги тарихий ва этнографик манбаларда ўз аксини топган. Африкадаги туарегларда ҳар бир қабилавий иттифоқ ―аслзода‖ ва унга тобе бўлган бир неча қабиладан иборат бўлган. ―Аслзода‖ бўлган қабила эркаклари ахаггарлар деб номланиб, улар жангчилар ҳисобланишган, тобе қабилалар амгидлар деб номланиб, чўпонлар бўлиб ҳисобланган. Амгидлар ахаггариларга ўлпон ва мажбуриятлар ўтаб берганлар. Бу эса синфий жамиятлар вужудга келаѐтган даврларда 299 қабилалар иттифоқи ўзининг статусига кўра тенг бўлмаган қабилалар бирлашмаларига айланиб борганлигини кўрсатади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling