Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Катта патриархал оилаларда ижтимоий муносабатлар
Патриархал оиланинг кенгайиши уни бошқаришни қийинлаштириб қўйиши натижасида айрим катта авлодга мансуб оилалар бўлинадилар. 292 Бўлиниш тўла бўлмай, ажралиб чиққан оила асосий уйга қўшни бўлган жойга жойлашади. Мулкдан фақат рўзғор буюмларигина бўлинади. Ернинг умумийлиги сақланиб қолинади. Битта оиланинг бўлинишидан пайдо бўлган бундай қариндош оилалар патронимия деб аталган. Патронимиянинг характерли белгиси умумий номдир. Кўпгина халқларда болалар, авлод, ўғли каби олд қўшимчаси патронимияга тегишли бўлиб ҳисобланади. Славянларда ичи, овичи, юнонларда идес, лотинча ани, инглиз ва германларда инген, кейинчалик инг, унг, Скандинавия халқларида сон, сеу, грузинларда швили, дзе, ани, арманарда янц, туркча ўғли, абхазча ипа, шотландларнинг мак, форсча зода, арабча ибн ва бошқаларни таъкидлаб ўтиш лозим. Катта патриархал оилани хўжалик бирлиги асосини ерга умумий эгалик қилиш ва биргаликда фойдаланиш ташкил этган. Уруғдан олинган ер катта патриархал оилалар ўртасида тақсимланган. Ер биргаликда ишланган олинган ҳосил оилалар ўртасида тақсимланган. Ернинг бошқа турлари пичанзорлар, яйловлардан оиланинг барча аъзолари биргаликда фойдаланганлар. Вақт ўтиши билан бир катта патриархал оиладан иборат катта қишлоқлар вужудга келди. Бироқ катта патриархал оиладан ажралиб чиққан майдо оилалар маҳалла, томон, овул, кўча каби алоҳида бўлинишларни вужудга клтирган. Катта патриархал оила ўз кенгашига эга бўлган. Унда энг кекса ѐки тажрибали шахснинг етакчилиги номинал бўлиб, оиланинг ѐши катталари билан маслаҳатлашиб турилган. Урушлар даврида катта патриархал оила қабиланинг энг кичик ҳарбий бўлинмаси ҳисобланган. Патриархал уруғ жамоасини бошқариш дастлабки вақтларда демократик шаклда бўлиб, умумий қоидага кўра уруғдаги бош патриархал оила бошлиғи бошқарган. Бошқа оилаларнинг бошлиқлари уруғ кенгашини ташкил этган. Алоҳида масалалар уруғнинг барча аъзолари ўртасидаги кенгашда ҳал қилинган. Бундай катта патриархал оилалар полинезияликлар мисолида яхши 293 ўрганилган. Бу ерда катта патриархал оилалар бир неча ўн кишидан иборат бўлиб, бир неча қўшни бўлган уйларда яшайдилар. Уларнинг ўз ерлари, балиқ овлаш учун қайиқлари мавжуд. Улар умумий хўжалик ва умумий овқат топишга асосланган тартибда яшайдилар. Оилани катта эркак бошқаради. Аммо, оила кенгаши билан ҳисоблашишга мажбур. Худди шунга ўхшаш катта патриархал оила Африкадаги чорвадор бантуларда ҳам мавжудлигини этнографик маълумотлар орқали билиб олиш мумкин. Вақт ўтиши билан патриархат жамоаларда коллектив муносабатларга ҳам путур ета бошлайди. Унинг етакчилари ўз оиласи ҳисобига мулкни ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Бу эса кичик оилаларнинг норозилигига сабаб бўлиб, уларнинг алоҳида бўлиб яшашлари учун замин ҳозирлай бошлади. Шу тариқа катта патриархал оила содда, нуклеар, элементар оила шаклига ўтиб борди. Бундай шароитда патриархат тартиблар кескин тус олиб борди. Қиз бола оилада ўзидан катта бўлган эркакларга итоат этиши лозим бўлиб, аѐллар эрга итоатгўй ҳолатига тушиб борди. Ажралиш бир томоннинг (эрнинг) хоҳишига кўра амалга ошириладиган бўлиб борди. Агар аѐл ота хонадонига қайтишни хоҳласа, унинг қариндошлари қалин пулини қайтаришлари лозим бўлган. Бундай аѐлга эса бошқа эркак уйланишни истамаган ѐки қалин тўлашни хоҳламаган. Леверат одати кучайиб бориб, эри ўлган аѐл ўз уруғига қайтиши мумкин бўлмай, эрининг ака ѐки укасининг хотини сифатида яшаб қолаверган. Аѐлларнинг ҳуқуқлари чекланиб бораверди. Уларнинг ўз болаларида ҳақлари бўлмай қолди. Мероснинг патриархат тартиблари аѐлнинг эрига садоқатини шубҳасиз бўлишини таъминлашни талаб қилди. Эрига хиѐнат қилган аѐлларни осон жазолаш уни уйига қайтариб юбориш эди. Айрим халқларда уларни жисмоний жазоларга тортиш, бичиш, сотиш, қулга айлантириш, ўлдириш ҳолларигача бориб етади. Бунга қарама 294 қарши ўлароқ эрнинг хиѐнати жиноят ҳисобланмайдиган бўлди. Иқтисодий бақувват одамлар қул – чўрилар сотиб ола бошладилар. Кўпхотинлилик барибир кенг тарқалмади. Чунки, мерос масаласида келажакда баҳслар бўлмаслиги учун хотинлар ўрнига чўрилар олиш оқилона ечим деб қаралган. Катта патриархал жамоасида никоҳгача бўлган даврда қизларнинг ахлоқий нормалари ҳам ўзгарди. Илк уруғ жамоаси даврида қизлар турмушга чиқиш олдидан ўзининг туға олишини исботлаши лозим бўлса, эндиликда иффатлиликни сақлаш қаттиқ талаб қилинган. Бу қоидани бузган қиз никоҳнинг биринчи кечасиѐқ уйига қайтариб юборилиб, берилган қалин қайтарилиш талаб қилинган. Хотин эридан сўнг овқатланиши, эри ѐки унинг катта ѐшдаги оила аъзоларига итоатда бўлиши талаб қилинадиган бўлди. Бундай ҳолатда оиланинг ѐши кичик эркакларининг ҳам ижтимоий ҳолати уларни катта ѐшдагиларга қарам қилиб қўйди. Улар ўзларининг ихтиѐри билан никоҳ муносабатларига кириша олмас эдилар. Бу тартибга қарши чиқиш меросдан маҳрум қилиниш, оиладан ҳайдалиш каби жазолар билан жавоб қилинарди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling