Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши (1 машғулот)


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши (1 машғулот) 
Режа:
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши.
Мол айрбошлашнинг тараққий этиши 
Металларга ишлов беришнинг бошланиши. Ҳунармандчиликнинг 
вужудга келии
Мол айрбошлашнинг тараққий этиши 
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши.
Ибтидоий 
жамоа 
тартибларининг 
емирилиши 
ва 
синфий 
жамиятларнинг шаклланиши учун ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши 
зарур эди. Фақатгина ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши қон 
қариндошлар орасидаги муносабатларни емирилиши ва бир бирларини 
эксплутация қилиш имконини берарди. Бунинг учун эса ишлаб чиқариш 
кучларининг янада тараққий этиши зарур эди. Бунга металлургиянинг 
вужудга келиши ва ҳунармандчилик соҳаси, айрбошлашнинг савдо 
даражасига ўсиб чиқиш натижасида эришилди.
Сўнгги уруғ жамоасининг охирларида деҳқончиликнинг мураккаб 
системаси деҳқончилик ва чорвачиликнинг комплекс системаси, чорвачлик 
турларининг тараққий этиши синфий жамиятга ўтиш учун қулай имконият 
вужудга келди. Деҳқончиликда доимий лалмикор ва ирригацион усулда 
суғориш тараққий этди. Сўнгги уруғ жамоасининг охирларида 


244 
деҳқончиликнинг мотигада ишлов бериладиган олов кул, лалми каби 
камсамарали усулларидан сўнъий суғормачиликка асосланган ва жониворлар 
қўшиб ишлов бериладиган омочга ўтилиши ортиқча маҳсулотнинг вужудга 
келишида асосий омил бўлди.
Омочнинг ихтиро қилиниши мотига қшл меҳнатидан бир неча бора кўп 
маҳсулот етиштириш имконини берди. Аммо, барча минтақаларда ортиқча 
маҳсулот ва синфий жамиятларга ўтиш бир хилда ва бир вақтда рўй бермади. 
Осиѐ ва Африканинг кўпгина ривожланган деҳқончилик маданиятига эга 
халқлари деҳқончиликда қўл меҳнатидан фойдаланишга содиқ қолдилар. 
Омоч сўзи деҳқончилик қуролларининг ҳар хил турлари ва ҳар хил 
шаклларининг умумий номидир. Русларда бир тишли омоч черкушка, 
украинларда рало ана шундай қуролларнинг ўзига хос шакли бўлиб, улар 
фақат ерни тирнаган холос. Омоч месопотамия ва мисрда мил.авв 4 минг 
йилликда, критда 3 минг йилликда, Хитойда тахминан 1300 йилликда 
жанубий Сибирда 1 минг йилликларда вужудга келган.
Сўнгги уруғ жамоаси даврида кўплаб жониворлар хонакилаштрилди. 
Аммо, шунда ҳам ер юзидаги 140 минг турдаги жониворнинг 47 туригана 
қўлга ўргатилган. Илк неолит давридаѐқ чўчқа қўлга ўргатилганлигини 
археологик маълумотлар тасдиқлайди. Археологик маълумотлар қўй ва эчки 
каби 
майда 
жониворлар 
йирик 
ҳайвонлардан 
олдинроқ 
хонакилаштирилганлигини кўрсатади. Европада сигир неолит даврининг 
охирларида қозиқоѐқ устига қурилган манзилларда учрайди. Сўннги 
хонакилаштирилган жонивор мушук бўлиб, унинг ватани Нубиядир. Мушук 
дастлаб 2 минг йил олдин Мисрда хонакилаштирилган. Юнонлар мил авв 5 
асрдан бошла, римликлар 1 асрдан бошлаб билганлар, ўрта Европада эса 
милодий 7 асрда пайдо бўлади. Буғучиликнинг пайдо бўлганига тахминан 
500 йилдан ошиқроқ вақт ўтганлиги тарихий адабиѐтларда келтириб ўтилади. 
Буғу ҳозирги вақтда гўшт, териси учун боқилади. Эвенкларда миниб юриш, 
ненец ва саамларда чанага қўшиш учун боқилади.


245 
Баъзи чорвадарлар чорвани гўшти, баъзилар эса сути учун боқадилар. 
Хитой ва ҳиндихитойдаги кўпгина халқлари, Ҳиндистоннинг айрим халқлари 
чорва боқсаларда сутдан овқат учун фойдаланмайдилар. Африкадаги баъзи 
халқлар сутдан фойдалансаларда гўшт истеъмол қилмайдилар. Африка 
қабилаларининг айримларида сигирлрни эркаклар соғадилар. Арабларда ҳам 
туяни эркаклар соғадилар сигир ва эчкиларни аѐллар. Турк ва мўғул 
халқларида ҳам бияларни эркаклар сигирларни аѐллар соғадилар.
Чорвачиликнинг ривожланиши, чорвани доимий озиқ оқат билан 
таъминлашни талаб этарди. Ҳайдаб боқиш ва қаерда ўт ўлан бўлса шу ерга 
кўчиб боқиш, мавсумий (қишлоқ ва яйлоқ) боқиш вужудга кела бошлади. 
Уруғ жамоаси сўнгги босқичида, ижтимоий иқтисодий муносабатлар 
емирилиш арафасида айрим деҳқончилик жамоалари ярим кўчманчи турмуш 
тарзига ўтадилар. Айримлари, деҳқон, чорвадар, балиқчилик турмуш тарзига 
ҳам ўтганлар. Бундай ҳоллрада ҳосил йиғи болингач у ерда чора боқилган. 
Чўл, яримчўл ва дашт минтақаларида яшовчи аҳоли чорвачилик хўжалик 
турига ўтадилар. Бундай минтақалар ва деҳқончилик марказлари чегарасида 
яшаган қабилалар эса ярим кўчманчилик турмуш тарзини танлаганлар. 
Синфий жамиялар вужудга келиш арафасида Осиѐнинг ғарбий, ўрта а 
марказий қисмларида, Шимолий Қораденгиз бўйларида, Волгабўйи, Жанубй 
Сибир, Шимолий ва Шарқий Африкада чорвачилик хўжалик тури билан 
шуғулланувчи хўжаликлар тараққий этди.
Хўжалик юритишнинг деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларининг 
алоҳида хўжалик тармоғи бўлиб шаклланиши бу меҳнатнинг биринчи йирик 
ижтимоий тақсимоти деб номланади. Деҳқончилик ва чорвачиик хўжаик 
тармоқларига ўтмаган ибтидоий халқлар ҳам ривожланишнинг ўзига хос 
йўлидан бордилар. Улар юқори даражада ижтисослашган хўжалик турларига 
ўтдилар. Булар асосан денгиз соҳиллари бўйидаги ибтидоий жамоаларга хос 
хусусият бўлиб, денгиз жониворлаини овлаш катта маҳорат, тажриба ва 
ихтисослик талаб қилар эди. Американинг Шимолий Ғарбий қирғоқбўйи 


246 
аҳолиси, алеутлар ана шундай юқори даражали ихтисослашган хўжалик 
турларини юритганлар.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling