Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Металларга ишлов беришнинг бошланиши. Ҳунармандчиликнинг
вужудга келиши Инсон ишлов беришни бошлаган дастлабки метал бу мис бўлиб ҳисобланади. Мисга ишлов бериш неолит даврининг сўнггида бошланади ва уни хўжалик ҳаѐтда кенг қўллай бошланиши билан энеолит ѐки халколит даврига ўтилади. Аммо, миснинг эгилувчанлиги, мўртлиги каби хусусиятлари уни тош қуролларни сиқиб чиқишига имкон бермайди. Шунга қарамай мис техника тараққиѐтига кенг йўл очиб берганлигини эътироф этиш лозим. Мистош даври инсоният тарихининг VI ва IV минг йилликларни ўз ичига олади. III минг йилликдан бошлаб одамлар мисга қалай, қўрғошин, рух каби қўшимча металлар қўшиш орқали мустаҳкам бўлган бронзани кашф этдилар. Аммо, бронза ҳам хўжалик ҳаѐтдан тош қуролларни тўлиқ сиқиб чира олмайди. Бронза мис қуроллардан кўра мустаҳкам, ўткир ва ишлов бериш анча осонлиги илан фарқланади. Бундан ташқари бронза мисдан кўра пастроқ температурада эрийди. Миснинг эриш ҳарорати 1050, 330 градус бўлса, бронза 800 ва 1000 градус атрофида эриган. Мисни кўплаб ибтидоий қабилалар билганлар масалан ирокезлар тилида мис қизил тош маъносини ангалатади. Ибтидоий хўжаликда тош қуролларини сиқиб чиқариш темир қуроллар ихтиро қилингандан сўнг бошланган. Темирнинг эриш даражаси 1530 градус бўлиб, 700 ва 800 градусдаѐқ уни турли шаклга солса бўлади. Темир қуроллар бронза қуроллардан фарқли мустаҳкам, ўткир ва енгил бўлиб, улар синфий жамият ва давлатлар даражасига ўсиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Темир олишнинг энг қадимги усули сифатида эритмасимон шаклга келтириш бўлиб, бу усул эрамизгача 2 минг йилликдаѐқ кашф этилган. Бунда темир эримайди, суюқ ва соф метал бермайди. У шлак билан аралашган ва 247 криц деб аталадиган хамирсимон бўтқага айланади. Метални сифатили қилиқиш учун унга босқон ѐрдамида ҳаво бериб борилади ва болға билан ишлов берилади. Криц олов, болға, ҳаво ѐрдамида ишлов бериш йўли билан мустаҳкам металга айлантирилади. Инсон ойкуменасининг турли минтқаларида металга ишлов бериш турли даврларга тўғри келади. Яқин Шарқда бронза V – IV минг йилликлардан бошланиб, I минг йилликларгача давом этган. Мил.авв I минг йилликда бронза Европа ва Осиѐнинг кўплаб мамлакатларида маълум бўлган. Америка қитъасининг ривожланган ҳудцубларида бронза милодий I минг йилликда маълум бўлган. Темирнинг пайдо бўлиши Кавказорти ва Кичик Осиѐнинг Шарқида мил.авв III минг йилликка оид бўлса, минтақага туташ ҳудудларда мил.авв II минг йиликда темир буюмлар пайдо бўлади. Умуман темирга кенг миқиѐсда ишлов бериш мил.авв I минг йилликнинг бошларига тўғри келади. Америка Океания ва Австралияга темир мустамлака жараѐнларида маълум бўлган. Металларнинг ихтиро қилиниши ва ижтимоий ҳаѐтда кенг қўлланила бошланиши билан металга ишлов бериш соҳаси алоҳида билим, малака ва кўникма талаб қилинарди. Металлардан нафақат меҳнат қуроллари балки, безак буюмлари ҳам ясалиб қабилалараро молайрбошлашда фойдаланилган. Безак буюмларни тайѐрлаш алоҳида билимни талаб қилар эди. Бунга эса металларга ишлов бериш билан узоқ вақт шуғулланиш орқали эришиш мумкин бўлиб, металлургиянинг ялоҳида соҳа бўлиб ажралиб чиқишига асос бўлди. Бронзани ихтиро қилиниши билан жанг қиличлари ва ғилдирак ихтиро қилинди. Шунингдек, жанг аравалари ҳам бронза даври учун характерли бўлиб ҳисобланади. Темирнинг ихтиро қилиниши билан металлургия янада кўпроқ асартиметдаги маҳсулотларни таклиф эта бошладиги бу ҳунармадчилик соҳасининг вужудга келишини якуний босқичи эди. 248 Тошдан ва суякдан меҳнат қуроллари ясаш, тўқиш ва тўқимачилик, кулолчилик ва ҳатто бронза қуйиш жамоанинг ҳар бир аъзоси учун тушунарли бўлган ѐки бу вазифани шахсан ўзи қила олган. Темирга ишлов беришнинг бошланиши билан алоҳида печлар ва иншоотлар қуришни талаб қилдики бу махсус ихтисослашган ва квалификацияга эга бўлган кишиларни талаб қиларди. Этнографик маълумотларга кўра темирчилар барча минтақаларда жамиятнинг алоҳида қатлами сифатида эътироф этилганлар. Тропик Африканинг кўплаб қабилаларида уларга ҳурмат билан муносабатда бўлганлар. Берберлар, араблар кофиристонликлар, ҳиндистонда темирчиларга нафратланиб қараганлар. Аммо, ҳар икки ҳолатда ҳам темирчидан қўрқиш ва уни ҳурматлаш ҳислари мавжуд бўлган. Археологик маълумотлар айрим ҳолларда темирчиларнинг алоҳида яшаш манзилларига дуч келадилар. Бундан темирчилар уруғдошлар орасидан тезда ажралиб чиққанлари, уларнинг алоҳида табақага айланганликларини хулоса қилиш мумкин. Металларга ишлов берилишининг бошланиши билан бошқа турдаги ҳунармандчилик турлари ҳам тараққий этди. Кулолчилик ривожланди. Бронза даврида кулолчилик чархи ва сопол идишларни пиширадиган печ пайдо бўлди. Аммо, бу кашфиѐт дунѐнинг барча халқлари орасида кенг тарқалмади. Кулолчилик чархи ва печини янги замонда ҳам кўпгина Африка ва америкадаги қабилалар билмаганлар. Бронза даврида ишлаб чиқаришнинг ривожланишига туртки бўлган яна бир кашфиѐт бу тўқувчилик асбобининг яратилиши эди. Тўқувчилик кўп ҳолларда уй ҳунармандчилиги даражасида қолиб кетди. Шунингдек, тошга ишлов бериш, ѐғоч ва суяклартан турли ҳунармандчилик буюмлари тайѐрлаш ҳам қўшимча хўжалик сифатида уй ҳунармандчилиги даражасида қолиб кетди. Металларга ишлов беришнинг бошланиши ва айниқса темирдан фойдаланишнинг бошланиши инсоният тарихида иккинчи йирик меҳнат 249 тақсимотини вужудга келтирди. Ҳунармадчиликнинг алоҳида соҳага айланиши бу иккинчи меҳнат тақсимоти эди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling