Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Сўнгги уруғ жамоасида тил ва этник муносабатар
Сўнгги уруғ жамоаси даврида аҳолининг янада кўпайиши ва илк ўзига хос прототиллардан алоҳида тил оилаларининг вужудга келиш жараѐни давом этди. Ушбу жараѐн тўхтовсиз аммо, лингвистик дастлабки ўзига хосликни сақлаган ҳолда тил оилаларини вужудга келтириб борди. Ишлаб чиқарувчи хўжалик турига ўтган жамоаларнинг овчи, балиқчи ва термачи хўжаликлари билан алоқаларида лингвистик ўзига хослик ҳолларини кузатиш мумкин. Шу сабабли тил оилаларининг тарқалишида ―тилнинг қадимги ватани‖ ва у шаклланиб бўлган ―тилнинг кейинги ватани‖ тушунчалари мавжуд. 240 Ностратик ўзига хос тиллар афроосиѐ, ҳинд европа, картвель, эламо дравид, урал ва олтой тиллари бўлиб ҳисобланади. Афроосиѐ тиллари дастлаб сурия фаластин ҳудудларида локал аҳамиятга эга бўлган тил бўлиб, кейинги даврларда унинг тараққиѐти Шимолий ва Шарқий Африка ҳудудларида кечганлигини кўриш мумкин. Ҳинд европа тиллари оиласининг дастлабки ватани Олд Осий бўлса, кейинчалик асосан Европада унинг иккинчи ривожланиш босқичи кечди. Картвел тиллари оиласи дастлаб Кавказнинг жанубий чегараларида илк ривожланиш босқичини бошдан кечирган бўлса, кейинчалик Закавказьеда иккинчи жараѐнни бошдан кечирган. Эламо дравид тиллари Эрондан Ҳиндистонга қадар бўлган йўлни босиб ўтганлигини кўриш мумкин. Урал ва олтой тиллари шимолий эрон ва Ўрта Осиѐдан шимол ва шарқ минтақаларига силжиб борганлигини кўришимиз мумкин. Африкада Конго сахара тиллари оиласидан нил сахара ва нигеро кордофан тиллари оиласи ажралиб чиққан. Бу тил оилалари Саҳрои Кабирдан жануб томонга тарқалиб борган. Шарқий ва Жанубй Шарқий Осийда сино тибет тиллари оиласи эламодравид тиллари оиласи билан тўқнаш келиб айрим тилларда ўзаро хусусиятларни сингдирганлигини кўриш мумкин. Аустрий тиллари оиласи бир неча кичик оилаларга бўлинади. Улардан аустро осиѐ тиллари ҳимолай тоғ ѐнбағрларида ва жанубий шарқий осиѐда тарқалган бўлсалар, аустронезия тиллари оиласи хитойнинг жанубий қисмлари Индонезия ва Океания ҳудудларида тарқалганлигини кўришимиз мумкин. Айрим этносларнинг тиллари кучли изоляцион ҳолатни бошдан кечирганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан тоғли минтақалардаги этносларнинг тиллари бунга мисол бўла олади. Янги Гвинея ва Жанубий Америкадаги ибтидоий қабилаларнинг тилини ўрганиш орқали олимлар шундай хулосаларга келганлар. 241 Ишлаб чиқариш тартибларига ўтиш билан, сўнгги уруғ жамоаси даврида ўтроқ турмуш тарзи жамоани яшовчан бўлишига ва уруғлар ўртасида, ѐш гуруҳлари, қўшни уруғлар ўртасидаги муносабатларнинг кучайиб ва кенгайиб бориши тил, маданият ва анъаналар умумийлигини таъминлай бошлади. Эндиликда жинслар ва ѐш гуруҳларигина эмас, жамоалар ўртасида ҳам меҳнатнинг тақсимланиши ―илғор иқтисодиѐт‖ нинг ривожланиши уруҳ жамоалари ўртасида муносабатларни мустаҳкамлади. Уруғ жамоаларининг турли алоқаларининг кенгайиши, никоҳ муносабатлари билан уларнинг мустаҳкамланиши, уруғ жамоа кенгаши ва етакчилар кенгашларининг вужудга келиши, уларнинг турли минтақа ва турли хўжалик ҳаѐт тартибларига қараб турлича бўлиши протоэтнослардан илк этносларнинг ажралиб чиқиш жараѐнини тезлаштирди. Айнан сўнгги уруғ жамоаси дарида қабилаларнинг вужудга келиш жараѐни содир бўлганлигини айтиб ўтиш лозим. Илк қабилаларнинг ўзига хос хусусиятлари уларнинг тил маданий ва ижтимоий потестар (ҳокимият) бирликларида эди. Қабилавий ўзликни англаш ва қабилавий биродардликнинг сингиши етарли даражад эмасди. Буни ҳатто қабила номини ҳамма вақт ҳам аниқ маънога эга бўлмаганлигидан билиш мумкин. Сўнгги уруғ жамоасида вужудга келган сигментар ташкилотларда уруғ асосчиси эпоним (юнонча epi – олдида ва onoma – ном, аждод уруғга унинг асосчиси номи берилиши) мавжудлиги ҳолда қабилада бундай номнинг бўлмаслиги характерли хусусиятдир. Протоэтник жамоада бўлганидек, илк этник жамоада ҳам иерархик структуранинг мавжудлигини кўриш мумкин. Аммо, маданий ва тил (диалект) спецификасига йирик уруғ жамоалари, қабилалар ва қабилалар иттифоқи учунгина хос бўган. Бунга мисол қилиб ирокез қабила иттифоқини мисол қилиб келтириш мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling