Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Сўнгги уруғ жамоасида маънавий маданият
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва уруғ жамоасини бошқариш тартибларининг мураккаблашуви ибтидоий инсонларда янги маънавий маданиятни шакллантирди. Бу энг аввало, илмий билимлар, санъат, мифология, диний қарашларда кўринди. Қолоқ қабиллар ҳам бир неча турдаги ўсимликларни маднийлаштириб, уларга ишлов бериш агротехника қоидаларини ўзлаштирдилар. Масалан Янги Ирландия ороллари (Меланезия) аҳолиси ямс ўсимлигии 10 тури, нон дарахтининг 14 турини, бананнинг 52 тури, таронинг 220 турини экиб, агротехника қоидаларини ўзлаштирган бўлсалар, ирокезлар маис (жўхори) нинг 11 турини агротехни қоидаларини ўзлаштирганлар. Экин майдонлари ҳосилдан бўшагандан сўнг униг поязорига чорва моллари боқилган. Чорвачиликнинг бошланиши билан зоотехника соҳаидаги билимлар ҳам шаклланиб, ривожланиб борди. Бу биринчи галда селексия қилишда кўзга ташланади. Папуасларнинг айрим қабилаларида хонаки чўчқаларни ѐввойи тўеғизлар билан урчитиш натижасида янги насл олиш йўлга қўйилган. Остеологик (лотинча os – суяк ва юнонча logos – фан. Анатомиянинг суякларни ўрганадиган тармоғи) маълумотларга қараганда неолит даврида Европада уй ҳайвонлари болаларини бичиш одат тусига кирган. Бундай қилинишнинг асосий мақсади жонивор ювош ва тез семиришга мойил бўлишидир. Жониворларни бичиш бугунги кунда ҳам қўлланилади. Жанубий Америкада характери ва индивидуал хусусиятларига қараб икки турдаги туясимон лама ва альпака хонакилаштирилган. Сибир қбилалари буғучиликда буғу эркакларини ўлдириш ва уларни назоратда ушлуб туриш орқали ѐввойи буғуларни ярим хонакилаштиришга мувоффақ бўлганлар. 233 илғор иқтисодиѐт‖ нинг ривожланиши билан шунингдек, совға олиш ва бериш, молайрбошлаш натижасида арифметика соҳаси ҳам ривожланиб борди. Саноқ вазифасини тошлар, тугунла, чиғаноқлар ўтаганлиги Меланезия, Америка ва Африкадаги илк деҳқончилик маданияти даражасида турган қабилаларга хосдир. Олд Осиѐдаги энг қадимги деҳқончилик ѐдгорликларидан лой шарчалар, яримсферик ва конус шаклидаги лойдан ишланган буюмчалар топилган. Олимлар уларни эҳтимол саноқда ишлатилган бўлса керак деган хулосаларга келганлар. Европада энг қадимги даврларда саноқ учун тошлардан фойдаланилган деб бемалол айтиш мумкин. Лотинча calculus – саноқ тоши маъносини билдириб, ҳозирги кундаги калкулятор атамаси шундан келиб чиққан. Ерларни уруғлар ва хўжаликлар ўртасида тенг тақсимлаш, ирригация иншоотларини тархини чизиш геометрик ва гидродинамик билимларнинг вужудга келиши ва ривожланиб боришини таъминлади. Неолит ва ундан кейинги даврларда овчилик хўжалиги юритишни давом эттирган хўжаликларда қопқонларнинг турли кўринишлари вжудга келди. Бу даврда қопқонлар механик билимлар асосида ясаладиган бўлди. Кулочиликда лой таркибидан сувни чиқариб ташлаш химия соҳасидаги катта ютуқлардан бўлиб ҳисобланади. Ўтроқ ҳаѐтнинг бошланиши билан одамларда географик билимлар ҳам ривожланиб борди. Уруғлар аро муносабатларда йўллар, сўқмоқлар улар олиб борадиган аҳоли пунктлари уруғдошларга яхши таниш бўлган. Уруғ қабиланинг сегментар бўлиниши, молайрбошлаш, ҳарбий юришлар топографик, географик билимларнинг кенгайишига ва дастлабки хариталарнинг тузилишига асос бўлди. Дастлабки хариталар вужудга келиб, уларда маршрутлар ва уларнинг йўналишлари дарахт пўстлоғи, ѐғоч, тери каби материалларга чизила бошланди. 234 Пиктография ҳам сўнгги уруғ жамоасида тараққий этди. Унинг ѐрдамида одамлар бир қадар мураккаб тасвирлар ва ғояларни ҳам тасвирлай бошладилар. Бундай тасвирлар Сибир Шимолидаги халқларда, Америка ҳиндуларида, Меланезия ва тропик Африканинг кўплаб жамоаларида учрайди. Пиктографик тасвирларда, молайрбошлаш, тинчлик сулҳини тузиш, севги изҳорлари, муҳим хабар ва воқеликларни тасвирлаганлар. Пиктографик тасвирларда ҳатто, бутун бошли халқ тарихи ҳам битилган. Шимолий Америка ҳиндулари делаварлар мисолида буни кўриш мумкин. Делаварларда ―Валам олум‖ деб номланган пиктографик ўрам мавжуд бўлиб, дарахт пўстлоғига 184 расм тасвирдан иборат белгилар чизилган. Ушбу белгиларда делаварларнинг дунѐ яратилганидан бошлаб, қитъага Европаликларнинг кириб келишига қадар бўлган тарихий воқеликлар тасвирланган. Америка қитъаси ҳиндулари орасида пиктографидан фарқ қилувчи ва саноқ, фикр, ғоя, ҳатто тарихдан сўзловчи ўзига хос яна бир ѐзув тугунли хат ―Вампум‖ мавжуд бўлган. Узун арқонга тугилган тугунлар, уларнинг қалинлиги, орасидаги масофа, тугунларннг ранги кабилар хат йўллаган шахснинг нима демоқчи бўлганлигини англатган. Тугунли хат асосан саноқда ишлатилган деб айтиш мумкин. Амалий санъатда асосан шартли кўрнишдаги тасвирларнинг амал қилиши давом этаверди. Графикада, тасвирий санъатда, петроглифик (юнонча petra - тош ва glyphe - ўймоқ. Тош ва қояларда ўйма ҳолатда расм тасвирлар ўйиб ѐзиш усули) тасвирларда тасвирни бутунлай туширмай унинг характерли қисмини тасвирлаш анъанаси вужудга келади. Евроосиѐнинг илкнеолит даври петроглифларида одамлар ва ҳайвонларнинг тасвирларини англаб олиш осон бўлса, неаолит даврининг охирларига келиб худди шу ҳолат тасвирланган тасвирларни англаб олиш уларнинг характерли қисмлари чизилиши натижасида англаб олиш қийинлашганлигини кўриш мумкин. 235 Қоятошларда тасвирларган расмлар орасида айлана, спиралсимон белгилар, крестнинг турли кўринишлари, ярим ой белгиларини ва кўплаб ой ва осмонга оид белгиларни кўриш мумкин. Эҳтимол булар эътиқод культи ѐки тамғалар бўлганлиги хусусида мунозаралар мавжуд. Тасвирларда этнографик маълумотларни ҳам кўриш мумкин. Масалан Африкадаги қоятош суратлар бу тасвирларни чизган қабилаларнинг ниқоблари эволюциясини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Сўннги уруғ жамоаси даврида декоратив йўналишдаги амалий санъат буюмлари ривожланди. Бу даврда кийим кечаклардаги безаклар, инсон танаси безаклари, қуролларни безаш, ўйма нақшлар, хўжалик ашѐларни безаш ва бошқа йўналишлар вужудга келди. Масалан, Европанинг ўрмонлар зонаси минтақаларида неолит даврининг илк босқичида кулолчилик буюмларида безаклар бўлмаганлиги кўзга ташланса, неолит даврининг сўнгги босқичига оид ѐдгорликларда орнаментли чуқурча ва замбуруқча шаклдаги безакларни кўриш мумкин. Сополга ранг бериш кенг тарқалди. Санъатнинг бошқа турлари мусиқа, рақс, фольклор кабилар ҳам сўнгги уруғ жамоаси даврида тараққий этди. Эртаклар, ҳиоялар, қўшиқлар ва оғзаки фольклорнинг бошқа турларида инсоннинг табиатга қарамлиги, у табиатсиз яшай олмаслиги, ер саҳовати, чорванинг бахт омад келтириши каби сюжетлар вужудга келди. Меланезия ва Америка қитъаси аҳолиси эртаклари алоҳида тур шаклига келмаган ва асоан мифлардан ажралиб чиққанлигини кўрсак, Тропик африка халқлари эртаклари алоҳида сюжетлардан ташкил топганлигини кўришимиз мумкин. Қўшиқларнинг ҳам турли жанрлари вужудга келди. Уруққа ва аждодларга бағишланган, урф одат, анъаналарга бағишланган қўшиқлар билан бир қаторда сўнгги уруғ жамоасида кучли ривожланган ѐш гуруҳларига оид қўшиқлар ҳам вужудга кела бошлади. Хусусан эркак жинсига мансуб ѐш гуруҳлари қўшиқлари кўпайиб борди. Бир қатор қабилалар масалан, эскимослар, жанубий Америкадаги ваиваи қабилалари, Тропик Африканинг айрим қабилларида ўзлари 236 рақобатлашаѐтган қизга уйланиш учун йигитлар қўшиқлар танловида иштирок этишлари лозим бўлган. Қўшиқлар ярим ҳазил шаклида ва музиқа асбоблари жўрлигида, ритмга риоя қилинган ҳолда айтилиши лозим бўлган. Мусиқа асбоблари жамланмаси сўнгги уруғчилик даврида тор билан чертиладиган асбоблар ҳисобига бойиб борди. Барабанлар мембраналари тараққий эттирилиб, бир неча стволли найлар (Пана найи мисол бўла олади) вужудга келди. Фольклор рақсларида ҳам янги кўринишлар вужудга келди. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши билан шу соҳаларга оид рақслар пайдо бўлди. Папуасларнинг деҳқончилик билан боғлик рақсларини ѐзиб олган Н. Н. Миклухо Маклай аѐлларнинг секин ҳаракат қилишлари, тана ва қўлларнинг нозик ҳаракати билан рақс тушишларини ѐзиб қолдириб бу рақсларни ―Шармандасизлик рақси‖ деб атайди. Ўтириб тушиладиган рақслар мавжудлигини илк триполи маданиятига оид ѐдгорликлардан топилган ашѐлар ҳам тасдиқлайди. Эркаклар уйида инициация маросимларида, уруш ҳаракатлари бошлаш олдидан ва бошқа эркаклар учун муҳим вақтларда тушиладиган рақслар мавжуд бўлган. Рақс ибтидоий одамлар ҳаѐтида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ирокез сенекаларда ўттиз биртта асосий рақслар мавжуд бўлиб, улардан 11 тасини эркаклар ижро этиши, 7 тасини аѐллар ижро этиши, 14 тасини биргаликда ва қолган 6 тасини маска тақиб ижро этиш лозим бўлган. Оғзаки фольклор варақс фольклари амалий санъат (асосан маскалар) биргаликда театрлаштирилган томошаларга айланиб борган. Бу томошалар овчилик томошаларида аграр характер томон ўзгариб борди. Ҳинд тилидаги ―ната‖ (актѐр) аслида санскрит тилидаги ―нрит‖ сўзидан олинган бўлиб, рақс тушмоқ маъносини англатади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling