Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Сўнгги уруғ жамоаси (2 машғулот) Режа: Сўнгги уруғ жамоси даврида оила ва никоҳ муносабатлари Сўнгги уруғ жамоасида уруғ – жамоа ташкилотлари Сўнгги уруғ жамоаси одамларининг қабилавий бирлашмаларининг вужудга кела бошлаши Сўнгги уруғ жамоси даврида оила ва никоҳ муносабатлари 220 Ишлаб чиқаришнинг вужудга келганидан сўнг ҳам полигиния анъаналари давом этаверди.шунингдек, аѐлларнинг деҳқончилик ишидаги устунлиги уруғни қўшимча ишчи кучи билан таъминлаши нуқтаи – назаридан сорорат анъаналари ҳам давом этаверди. Овчи, балиқчи термачиларда эса, сўнгги уруғчилик даврида полиадрия ва қисман леверат анъаналари устунлик қилди. XVIII асрга оид этнографик маълумотларга кўра, Ирокез – гуронларда эркак ―қўшимча хотин‖га эга бўлган. Аѐллар эса ўз навбатида ―қўшимча эр‖ га эгалик қилган. Бундан ташқари гуронларда ―овчи қизлар‖ ҳам мавжуд бўлиб, улар овда эркакларга хотинлик қилиш учун улар билан бирга жўнаганлар. Балиқчи тлинктинлар ва уларнинг қўшнилари денгиз жониворларини овловчи алеутларда И. Е. Вениаминовнинг ѐзиб қолдиришича, аѐллар иккита эрга эг бўлган. Улардан бири асосий иккинчиси қўшимча эр бўлган. Сўнгги уруғ жамоси даврида ҳам никоҳсиз жинсий муносабатларга эркинлик бериган. Бу билан қизлар ўзларининг бола туға олишларини исботлашлари лозим бўлган. Никоҳ муносабатлари узоқ вақт кросскузен кўринишини сақлаб қолган. Аммо, уруғ жамоалари ўртсидаги алоқаларнинг кенгайиб бориши кросскузен тартибларини дастлаб зарурий бўлмаслигини кейинчалик йўқолиб боришини таъминлади. Никоҳ муносабатларида қалин кўринишларининг вужудга келишини кўриш мумкин. Уруғлар ўртасида ѐш болалар ва ҳаттоки туғилмаган болаларни қалинини тўлаб уларни эр – хотин деб эълон қилиш анъаналари вужудга кела бошлади. Тўй анъаналари, уни ўтказиш тартиблари вужудга кела бошлади. Илк уруғ жамоасида эркак ва аѐлнинг ихтиѐрига кўра уларнинг оила қуриши эълон қилинган бўлса, сўнгги уруғчилик даврида уларнинг никоҳини расмийлаштириш бирмунча мураккаб бўлган тартиблардан иборат бўлиб қолди. 221 Тўйнинг марказий қисмида қудаларнинг совға – салом алмашини турган. Тўй билан боғлиқ турли одатлар вужудга кела бошлади. Масалан аѐлларни олиб қочиш, қиз қувди ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. С. П. Крашенников ительменлар (камчадаллар) ҳақида ѐзиб; ―камчадал йигити бирор (албатта бошқа уруғдан) қизга уйланмоқчи бўлса, у ѐқтирган қизининг ота – онаси билан учрашади. Қизнинг ота – онасига мақсадини баѐн қилгач уларнинг хўжалигида ишлаб беради. Меҳнаткаш, чаққонлигини кўрсатиш учун барчанинг хизматини қилади. Шундан сўнггина қизни олиб қочиш учун рухсат олади. Қизни олиб қочиб у билан тунни ўтказгач кейинги куни ўзининг уруғига олиб кетади‖. Фанда узоқ вақтлар қизларни олиб қочиш ибтидоий никоҳ тартибларининг энг қадимги кўриниши деган фикр устунлик қилиб келган. Ушбу фикрга мисол қилиб мажбуран, зўрлб қизларни ўғирлаш одатларини ибтидоий қабилаларда сақланиб қолинганлиги мисол тариқасида келтириб ўтиларди. Бу одатнинг кўринишлари ҳатто тарақий этган халқларда ҳам мавжудлиги кўрсатиб ўтилар эди. Аммо, ушбу фикр ўз тасдиғини топган эмас. Сўнгги уруғ жамоаси даврида никоҳ локализацияси матрилокал, патрилокал, ускорилокал ва вириолокал кўринишларга эга бўлган. Аммо, матрилокаллик анча кўпроқ учрагани маълум. Африкадаги қолоқ қабилаларда ҳозирга қадар матрилокаллик 2 – 3 баробар патрилокалликдан кўра кўпроқ учрайди. Океаниядаги қабилаларда бу ҳол тенглик муносабатига эга бўлиб, амбилокаллик ҳолатлари кўпроқдир. Олимларнинг фикрига кўра овчилик хўжалик тури билан шуғулланувчиларда патрилокаллик бир қадар кўпроқ сақланган. Мотига деҳқончилигига ўтган хўжаликларда матрилокаллик устунлик қилади. Бундай жамоаларда авунколокаллик (лотинча avunculus – тоға маъносини бериб, никоҳ муносабатларига киришувчилар келиннинг тоғаси уруғига кўчиб борадилар) орқали патриархатга ўтиш ҳоллари кузатилади. 222 Сўнгги уруғ жамоаси даврида ажралишлар деярли кузатилмайди. Аммо, эр – хотиннинг алоҳида мулклари шакллана бориб, эр ѐки хотни бир – бириннг мулкига зиѐн етказса уни тўлаб бериши лозим бўлган. Вафотидан сўнг болалардан сўнг уларнинг мулкига яқин қариндошлари даъво билан чиқишлари мумкин бўлган. Матрилокал жойлашувга асосланган жамоаларда ўз уруғидан хотини уруғига келган эркак ўз уруғи аъзолари билан хўжалик алоқаларини узмаган ва икки хонадон учун ишлаб берган. Сўнгги уруғ жамоаси даврида уруғ ичида ички курашлар кескинлашади. Оиланинг кучайиши уруғни кучсизлантирса, уруғнинг кучайиши оила алоқаларини кучсизлантиради. Сўннги уруғ жамоаси даврида энг кўп кузатилган никоҳ ва оила муносабатларидан авункулат (лотинча avunculus – тоға) бўлиб, болаларни боқиш учун эр эмас унинг тоғаси жавобгар ҳисобланган. Болаларнинг тоғаси қанчалик кўп бўлса, моддий неъматлар билан таъминланиш шунчалик яхши бўлган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling