Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Сўнгги уруғ жамоаси даврида аҳоли нуфузининг ва ѐш гуруҳлари 
Илк ишлаб чиқариш ѐки ихтисослашган хўжалик юритиш 
натижасида инсоният доимий равишда ҳаѐтий ресурслар билан 
таъминланиб борди. Бу эса ер юзида аҳоли сонининг ортиб боришига ҳам 
хизмат қилди. Ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш натижасида 
палеодемографик маълумотларга кўра ер юзи аҳолиси 100 баробар 
атрофида кўпайган. Неолит даврида аҳоли сонининг ортиши тарихий 
адабиѐтларда ―демографик инқилоб‖ деб ҳам аталади. Илк уруғчилик 
даврида уруғ аъзолари бир неча юз кишига етган бўлса, сўнгги уруғ 
жамоасида уларнинг сони бир неча мингни ташкил эта бошлади. Ишлаб 
чиқарувчи хўжалик турларига ўтиш билан уруғ ичида туғилишни 
лимитлаш деярли йўқолиб борди. Инфантицид ва геронтицд жуда кам 
учрайдиган 
ҳолат 
бўлиб 
қолди. 
Деҳқончилик 
ва 
чорвчилик 
шуғулланадиган жамоаларда илк бора кўп болали оилалар вужудга кела 
бошлади. Айрим олимлар бу жамоаларда болалар меҳнатидан фойдаланиш 


216 
мақсадида кўп фарзандлилик вужудга келган деган хато фикрни ҳам 
илгари сурганлар. Озиқ – овқатларнинг яхшиланиши ва уларнинг 
мунтазамлилиги натижасида болалар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар 
камайди. Шунингдек, ўртача умр кўриш ѐки унинг давомийлиги ҳам ўсиб 
борди. 
Сўнгги уруғ жамоаси даврида меҳнатнинг жинсга қараб 
тақсимланишининг сақланиб қолиши ѐш гуруҳлари ва улар турмушининг 
ўзига хослигини таъминлашга хизмат қилди. Ёш гуруҳлари ўзларининг 
ҳуқуқлари, одатлари ва анъаналари шунингдек, яширин маросимларига эга 
бўлган. Тараққиѐтнинг бу босқичи учун уйланмаган йигитлар, турмушга 
чиқмаган 
йигитлар, 
эркаклар, 
аѐллар 
ѐш 
гуруҳларининг 
институциализацияси хос бўлиб, ѐш гуруҳларининг алоҳида уйлари 
шаклланди. Эркаклар уйи кенг тарқалган бўлиб, бу ерда эркаклар 
йиғилишлар ўтказиб, меҳнатни ташкил этиш, эркаклрга хос анъаналар 
ўтказиш, эркакларга хос эътиқод культини сақлаш ва унга бағишланган 
маросимларни ўтказиш, меҳмонларни қабул қилиш каби амалларни 
бажарганлар. Бу ерда уйланмаган йигитлар ва алоҳида вақтларда барча 
эркаклар биргаликда тунаганлар. Аѐллар ва инициациядан ўтмаганларни 
бу уйга кириши мумкин бўлмаган. Бир неча уруғдан иборат жамоаларда 
ҳар бир уруғ ўзининг эркаклар уйига эга бўлган.
Аѐллар уйлари эркаклар уйига қараганда камроқ учрайди. Кўп 
ҳолларда эса бу вояга етган аммо, турмушга чиқмаган қизларнинг кекса 
аѐллар назорати остида тунайдиган бошпаналари бўлиб ҳисобланади. Уруғ 
жамоасида аѐллар уйи бўлмаган минтақаларда эркаклар уйи қишлоқнинг 
марказида бўлиб, унинг атрофида жойлашган уйлар аѐллар ва болаларники 
ҳисобланган. 
Сўнгги уруғ жамоаси даврида аѐллар ва эркакларнинг алоҳида 
мулклари шакллана борган. Масалан, папуасларда эркаклар томонидан 
экилган дарах, меҳнат қуроллари ва боқадиган чўчқалари уларнинг шахсий 


217 
мулки ҳисобланган. Аѐлларнинг эса, ўзлари етиштирган полиз 
маҳсулотлари ва ошхона анжомлари шахсий мулклари ҳисобланган. 
Фақтгина уй эр ва хотиннинг умумий мулки бўлиб ҳисобланган.
Янги Гвинея, Жанубий Америка, Шарқий африкада тараққиѐтнинг 
ушбу босқичида ѐш гуруҳлари инстициялашувини кўриш мумкин. 
Жанубий америкадаги Апинай қабиласида инициациядан ўтмаган, 
инициациядан ўтган, уйланишга рухсат олган, ѐш эркаклар, етук одамлар, 
кексалар каби ѐш гуруҳларини кўриш мумкин. Худди шу ҳолтни 
папуасларда ҳам кўриш мумкин. Инициациядан ўтган йигитлар ва 
эркаклар гуруҳлари жамоанинг асосий ишчи кучини ташкил этганлар. 
Шунингдек, уруш вақтида жангчилар вазифасини ҳам ўтаганлар.
Инициациядан ўтган аѐллар гуруҳлари одатда уч гуруҳга 
бўлинганлар яъни, турмушга чиқмаган қизлар, биринчи ҳомиладор 
бўлгунга қадар, болалилар кейинги босқич эса кекса аѐллар гуруҳидир. 
Аѐллар ва эркакларнинг бирмунча мураккаб ѐш гуруҳлари Шарқий 
Афикада учрайди. Аммо, бу ҳақида уруғ жамоа тартибларининг 
емирилиши мавзусида фикр юритилади. Ёш гуруҳларининг асосий 
фарқлари уларнинг меҳнат тақсимотидаги ўрнига қараб белгиланган. 
Деҳқончилик ва чорвачилик билан ҳам аѐллар ва ҳам эркаклар 
шуғулланганлар. Махсус тайѐргарлик талаб қилинадиган овчилик ва 
балиқчилик, денгиз жониворларини овлаш фақат эркалар машғулоти бўлиб 
ҳисобланган. Термачилик фақат аѐлларга хос бўлиб, уй хўжалигини 
юритиш ҳам аѐллар зиммасида бўлган. Аѐллар ҳам эркаклар ҳам тенг 
ҳуқуқлардан фойдаланганлар ва уруғ мулкида ўз ҳиссалари бўлган. 
Матрилокал жойлашувга хос бўлган уруғ жамоаларида ер, уруққа тегишли 
барча нарсалар аѐллар ихтиѐрида бўлса, патрилокалда эркакларга тегишли 
бўлиб ҳисбланган. Аммо, мотига деҳқончилигига асосланган хўжалик 
тартиблари юритадиган минтақаларда аѐллар барча нарсанинг эгси 
бўлганлар. Ирокезлар христиан миссионерлари саволларига жавоб бериб; 


218 
―Аѐлларсиз биз ҳеч ким. Бизнинг ўлкада айнан аѐллар экин экадилар, 
уларни ўстирадилар, дон ва полиз экинларини йиғиб оладилар ва эркаклар, 
болаларга овқат тайѐрлайдилар‖.
Сўнгги уруғ жамоаси даврида ―илғор иқтисодиѐт‖ нинг 
ривожланиши натижасида эркакларнинг жамоадаги роли ошиб боради. Шу 
сабабли олимлар сўнгги уруғ жамоаси охирларида эркакларнинг ҳукмрон 
кучга айлани борганлигини эътироф этадилар.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling