Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

 Мифологик ва диний дунѐқараш
Илк уруҳ жамоаси ҳаѐтида мифлар муқаддас аҳамиятга эга бўлган. 
Мифологияни олимлар дастлабки фалсафий қарашлар, фольклор, дастлабки 
фан деган фикрларни келтириб ўтадилар. Нима бўлганда ҳам мифлар 
ибтидоий дунѐқараш турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мифлар узоқ 
ўтмишдан ҳикоя қилиб, қаҳрамонлар, аждодлар тажрибасини авлодларга 
етказишга хизмат қилади. Мифлар дунѐнинг яратилиши, инсониятнинг пайдо 
бўлиши, осмон жисмлари, ижтимоий тартибларнинг вужудга келиши, табиат 
кучлари, узоқ ўтмишдаги фантастик воқеликлар, диний ва бошқа мавзуларга 
оид бўлиши мумкин. Мифлар фантастик тарзда бўлсада, улар ҳақиқатдан 
бўлиб ўтганлигига ибтидоий инсонлар ишонганлар.
Илк уруғ жамоасининг диний қарашлари тотемиз, анимиз, фетишизм ва 
магия каби гуруҳларга бўлинади. Тотем сўзи Ирокез Оджибве қабиласи 
тилидан олинган бўлиб унинг уруғи маъносини билдиради. Тотем сифатида 
бирор жонивор, ўсимлик ѐки табиатдаги бирор предмет танланади. Уруғ 
одатда ўз тотемини номи билан аталган. Тотемга эътиқод қилинмаган у уруғ 
аъзоларининг отаси ѐки катта акаси ҳисобланган. Аборигенларда тотем 
ҳисобланган жонивор овланмаган, унинг гўшти ейилмаган. Ҳар бир уруғнинг 
тотеми учун муқаддас маркази бўлган. Тотемизм ибтидоий одамларни табиат 
билан боғлаб турувчи идеологик тасаввур бўлган. Тотем бутун уруғ учун хос 
бўлиши билан бир қаторда алоҳида тотемлар ҳам мавжуд бўлган. Ҳатто 
жинсларга хос (меҳнат тақсимоти натижасида юзага келган) бўлган тотемлар 
ҳам мавжуд бўлган.
Анимизм дастлабки диний қарашлардан бўлиб, унда танадан ташқари 
ғайритабиий кучлар мавжудлиги ҳақидаги тасаввурлар устунлик қилади. 


205 
Олимларнинг фикрича, анимистик тасаввурлар табиатни жонлантириш 
натижасида вужудга келган. Унинг кўринишлари ибтидоий тўда давридаѐқ 
кўрина бошланган. Тасманияликлар, аборигенлар, оловли ерликлар ва бошқа 
овчи, термачи ва балиқчиларда ўлганлар руҳи хусусида, ѐвуз ва яхши руҳлар 
хусусида аниқ тизимга солинмаган тасаввурлар мавжуд. Уларнинг 
тасаввурларида руҳлар физиологик тузилишга эга бўлади. Бу эса уларда 
руҳлар ҳақидаги тасаввурлар ўчоқ қўриқчиси тасаввури билан уйғунликда 
вужудга келган деган хулосага сабаб бўлади. Анимизмнинг кейинчалик 
ривожланиб бориши шомонлик ѐки қам динига айланган.
Фетишизм 
айрим 
жонсиз 
нарсаларда 
ғайритабиий 
кучлар 
мавжудлигига ишонишга асосланади. Масалан, одамларни фалокатдан, иссиқ 
ва совуқдан асраган ғорлар, тошлар, очликдан ўз мевалари билан қутқарган 
дарахтлар, ўлжа овлашда ѐрдам берган меҳнат қуроллари, кейинчалик махсус 
тайѐрланган эътиқодий жисмлар ва бошқалар фетиш бўла олади.
Магия (сеҳргарлик) ибтидоий одамларда бр инсоннинг ғайритабиий 
кучи борлигига ишониш бўлиб, сеҳргар касалликларни даф этиши, ѐки 
уларни чақириши, овда мувоффақият қозонишга ѐрдам бериши, табиат 
кучларига таъсир кўрсата олишига ишонилган. Магия ―оқ‖ (ҳимоя 
қиладиган) ва ―қора‖ (зарар келтирадиган) турларга бўлинади.
Илк уруғ жамоаси даврида тил ва этник тузилиш 
Илк уруҳ жамоаси даврида тил ва этник тузилиш масаласи биринчи 
навбатда мезолит даври тараққиѐт даржасида қолиб кетган термачи, овчи, 
балиқчи халқлар ҳаѐтини ўрганиш орқали таҳлил қилинади. Австралия 
абориганлари мисолида бу мавзу анча кенг ўрганилган. Аборигенлардан 
кўплаб тиллар ва уларнинг диалект вариантлари мавжуд. Бир биридан узоқда 
жойлашган қабилаларнинг тиллари ўзаро тушунарсиз бўлса, бир бирига яқин 
қабилалар тиллари ўзаро тушуниш даражасигача яқинлигини кўриш мумкин. 


206 
Бундай яқинликка ўзаро мол айрбошлаш, қиз олиб беришлар катта рол 
ўйнаган.
Тилларнинг катта қисми ностратик (лотинча noster биз ѐки nostras шу 
ерда маъноларини беради. Бир ерда пайдо бўлиб, ривожланиши бошқа 
ҳудудларда давом этган тилларга айтилади) тил бўлиб ҳисобланади. 
Евроосий қитъасидаги кўпгина тиллар, шимолий ва шарқий Африкадаги 
тиллар ўзининг илк тараққиѐт Олд Осиѐ ҳудудида бошлаган. Осиѐнинг 
марказий, шарқий ва жанубий қисмларида сино тибет ва аустрий тиллари 
биргаликда тараққий этган. Тропик Африкада конго сахара ѐки зинж тиллари 
нил ва нигер оралиғида шаклланган, Австралияда умумий тил тузилиши 
ўрганилган бўлсада, унинг австралиядан ташқари манбаи аниқланмаган. 
Америка қитъасидаги ҳиндулар тилларининг айримларини эски дунѐ тиллари 
билан боғлиқлиги масаласи бир қадар ўрганилган.
Тил умумийлиги ўз навбатида этник умумийликка олиб келади. Этник 
мансублик биринчи навбатда тилда намоѐн бўлади. Этник умумийлик турли 
даражада бўлиб, асосий тараққиѐт даражаси этнос, ѐки этник бирлик деб 
аталади. Яқин вақтларгача илк уруғ жамоаси даврининг дастлабки 
босқичидаѐқ қадимги этнослар қабилалар мавжуд бўлган деб ҳисобланар эди. 
Дуал уруғ ташкилотининг вужудга келиши билан дарҳол маданий тил 
умумийлиги, қабила вужудга келмайди. Уруғнинг дуал уруққа бўлиниши 
қабиланинг шаклланишига асос ҳам бўлмайди. Қабила дуал фратрия 
ташкилотидан шаклланади. Қабиланинг никоҳ муносабатларидан ташқари, 
биргаликда кенг миқиѐсда овчилик, совғалар ва мол айрбошлаш, умумий 
байрамлар ўтказиш орқали тил ва маданий умумийлик асосида вужудга 
келади. Қабила ва халқларнинг шаклланишида фақатгина тил умумийлиги 
бўлмай, балки, ўзаро маданий ўхшашлик ва бошқа шу каби этник 
бирликлардан фарқли, аммо, ўзаро умумий урф одат, анъана, хўжалик а 
ижтимоий ҳаѐт умумийлиги каби қатор факторлар муҳим аҳамиятга эга.


207 
Илк уруғ жамоаси дарида яшаган этник бирликларни В. А. 
Шнирельман протоэтник жамоалар деган атама билан атаган. Этник 
жамоаларда 
иерархик 
структуралар 
ҳам 
кузатилади. 
Этнографик 
маълумотлар қолоқ овчи, балиқчи ва термачиларда маълум маданий 
диалектик ўзига хослик жамоа ѐки унинг ядроси уруққа хос бўлган. 
Иерархиянинг кейинги даражасини ўзаро никоҳ муносабатларига киришган 
гуруҳлар ташкил этган. Бу бир неча гуруҳларни ўз ичига олган маданий ва 
тил умумийлигига эга жамоалар бир қадар кенг ҳудудларга ѐйилиб одатда 
табиий чегаралар билан чегараланган. Бунга яганлар, алакалуфлар, абориген 
– арандалар ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Этнографик адабиѐтларда этник тараққиѐтнинг ўрта даражасида турган 
жамоалар қабилалар деб номланади. Аммо, қабилаларнинг вужудга келиши 
ва уларнинг этник бирликлар даражасига ўсиб чиқиши сўнгги уруғ жамоаси 
даврида содир бўлди.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling