Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Илк уруғ жамоасида ѐш гуруҳлари ташкилотлари.
Илк уруғ жамоасида меҳнат жинс ва ѐшга қараб тақсимланган. Австралия аборигенларида ѐш ва жинсга оид гуруҳлар расман шаклланган бўлса, эскимосларда бу гуруҳлар шаклланмаган характерга эга бўлган. Илк уруғ жамоасида болалар гуруҳи, вояга етган эркаклар ва вояга етган аѐллар гуруҳлари, кексалар гуруҳлари ўзларининг ҳақ – ҳуқуқлари ва жамоа олдидаги бурчларига эга бўлганлар. Бир гуруҳдан икинчи бир гуруҳга ўтиш уруғ жамоасида белгилаб қўйилган синовлар орқали амалга оширилган. Фанда тантанали, айрим ҳолатларда яширин тарзди малга ошириладиган бу тадбирнинг номини инициация (лотинча initiation - бағишлов) деб номлаганлар. Турли уруғларда инициация турлича ўткзилган аммо, унинг якунидан сўнг ѐш гуруҳлари ўзгариши содир бўлган. Катта ѐш гуруҳига қабил қилинадиганлар ууғнинг хўжалик, ижтимоий ва мафкуравий анъаналарини билишлари зарур бўлган. Ана шундан сўнг улар уруғнинг тенг ҳуқуқли 188 аъзоси ҳисобланган ва уруғ учун муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар муҳокамасида иштирок эта олган. Австралия аборигенларида катталар ѐш гуруҳиг ўтишга тайѐрлашда боланинг овчилик қобилияти, жанг қуролидан фойдалана олиши, қўрқмаслиги, чидамлилиги кабилар орқали синалган. Бола яширин равишда уруғнинг одат ва диний қарашларини ўрганиши лозим бўлган. Уни очлик, жароҳат етказиш, оловда куйдириш, тишларини синдириш каби қийноқлар билан қийнаб кўрганлар. Яганлар ва алакалуфлар, бушменларда катталар ѐш гуруҳига ўтишни истовчилар бир ѐки икки йил оғир меҳнатларни қилиши, овқатларнинг айримларидан ўзини тийиши, итоатли, чидамли, сабрли бўлиш кабиларни ўзида мужассам этган бўлиши лозим эди. Инициациядаги қийноқларга бардош бера олмаслик шармандалик ҳисобланган. Улар катта ѐш гуруҳига қабил қилинмаганлар. Уруғ жамоасида камдан – кам ҳолатларда улар қайтадан инициация синовларига қўйилганлар. Инициациянинг мувофвқитли ўтиши турли тантаналар ва одатлар, қўшиқлар ва рақслар билан нишонланган. Қизлар йигитлар синагри оғир синовларга дучор қилинмаганлар улардан уй хўжалигини юритиш ва тикиш бичиш, уруғ анъаналарини давом эттириш юмушлари, қўшиқ айтиш, рақс туша олиш ишлари талаб қилинган. Қизларга инициация даврида айрим овқатларни истеъмол қилиш таъқиқланган. Бу ҳол қизларни турмушга чиқишга тайѐрланиши билан изоҳланган. Жамоадаги мавқеидан қатъий назар эркаклар жинсидан доимий равишда кучли ва чидамли бўлиш талаб қилинган. Шу сабабли эркаклар инициацияси биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган. Синфий жамиятларда ҳам инициация кўринишлари сақланиб қолинди масалан Қадимги Спартада болалар тарбияси бунга ѐрқин мисол бўла олади. 189 Инициациянинг биринчи галдаги вазифаси бу ѐшларни жинсий ҳаѐтга тайѐрлаш бўлган. Шу сабабли бу одат нафақат тантана ва одатлар билан балки, ѐшларнинг жинсий органларини операция қилиш ишлари билан ҳам амалга оширилган. Масалан, йигитларни жинсий аъзоларини кесиш, қизлар дефлорациясини сунъий тарзда кесиш ишлари амалга оширилган. Йигитларнинг жинсий органларини кесиш ҳозирги кунда ислом ва иудаизм динларида сақланиб қолинган. Австралия аборигенларида қизларнинг кўкрагини ѐғ ва охра билан бўяш ҳам инициациянинг кўринишларидан бўлиб, бу қизлар кўкрагини катта қилишига ишонилган. Ёши катта эркак ва аѐллар гуруҳилари бир бирларидан аниқ ҳолатларда бўлинган. Уларнинг гуруҳлари турли овқатларни тайѐрлашган, ўзларининг яширин байрамлари, одатлари, эътиқодлари ва кўп ҳолларда яширин тиллари ҳам бўлган. Илк уруғ жамоасида эркаклар ва аѐлларнинг ўз имтиѐзлари ва бурчлари ҳам бўлган. Эркакларнинг меҳнат қуролларига аѐллар ва аѐлларнинг меҳнат қуролларига эркакларннг тегиши мумкин бўлмаган. Аборигенлар, семанглар ва бушменларда инициациядан ўтмаган ва уйланмаган йигитлар, қизлар алоҳида хоналарда яшайдилар. Илк уруғчилик босқичи тараққиѐт даражасида қолиб кетган релект қабилаларнинг мифларида қадим замонларда барча эркаклар ва аѐлларнинг алоҳида яшаганликлари ҳақида ҳикоя қилинади. Айрим жамоаларда масалан алакалуфларда эркаклар уйи вужудга келади. Бу ерда эркаклар ўз йиғилишларини турли одатларни ўтказиш ва инициация тартиблари ўтказилган. Бундай эркаклар уйи археологик ѐдгорликлардан ҳам топилган. Сибирдаги Мальта ѐдгорлигида шундай уй топилган. Илк уруғчилик даврида жамоанинг ижтимоий муносабатларида аѐлларнинг мавқеи балан бўлиб, уруғчилик тартиблари емирилгандан сўнг ҳам аѐллар мавқеи узоқ вақтгача сақланиб қолинди. Масалан аборигенларда 190 мустамлакачилик тартиблари ўрнатилгандан кейин ҳам аѐллар эркалар билан тенг ҳуқуқлилиги сақланиб қолинган. Улар мулк ва ворислик ҳуқуқларини сақлаб қолганлар, жамоага тегишли бўлган масалалар муҳокамасида иштирок эта олганлар, диний ва жамоага хос бўлган байрам, тантаналарни ўтказа олганлар, қадимий одатларни сақловчи, асровчи сифатида қаралганлар. XIX аср охирларидаги этнографлар Л. Файсон ва А. Хауитталарнинг фикрича абориген аѐллари жамоанинг ижтимоий фикрини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлганлар. Алакалуфларда аѐллар оиланинггина эмас, балки, жамоанинг ҳам ҳурматли кишиси ҳисобланган. Илк уруғ жамоасининг ѐш гуруҳларидан кексалар ҳам ўзига хос қатламни ташкил этган. Австралия аборигенларида кексалар жамоанинг бошқарувчилари ҳисобланишади. Айрим ҳолатларда геронтократия (юнонча geron - кекса ва kranos - ҳокимият) ҳолатлари кузатилади. Кўпгина илк уруғчилик даври жамоаларининг қийин табиий шароитларда яшаганликлари, оғир меҳнат шароитлари ибтидоий одамларни 40 50 ѐшлар атрофига камдан кам қисми етиб боришига сабаб бўлган. Айрим ҳолатларда эса геронтицид (юнонча geron – кекса ва лотинча caedes - ўлдириш) ҳолатларини кўриш мумкин. Кексалар билан бирга касалманд ва меҳнатга лаѐқатсиз кишилар ҳам қатл этилган. Айрим ҳолларда инфантицид (лотинча infans – бола ва caedes - ўлдириш) ҳам кўзга ташланади. Илк уруғчилик даврида жамоадагилар тенг ҳуқуқли бўлиш билан бирга, жамоа учун қийин бўлган даврларда, жамоа ўз мавжудлигини сақлаб қолиш учун айрим гуруҳлардан воз кечиши талаб қилинган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling