Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Илк уруғ жамоасида маънавий маданият (илмий билимлар)


199 
Илк уруғ жамоасида маънвий маданият уларнинг ишлаб чиқариш 
муносабатлари, ижтимоий ҳаѐт тарзи билан узвий боғлиқликда 
ривожланди. Маънавий маданият фикрлаш, тил, билим ва санъатнинг, 
мифология ва диннинг рационал бошланғич тартибларини ўз ичига олади. 
Ибтидоий фикрлаш доираси етарли даражада системалашмаган, кенг ва 
юқори даражадаги тушунчаларни қамраб ола билмасди. Бу ибтидоий 
тилларда ўз аксини топган. Чунки, ибтидоий тилларда аниқ, конкрет 
тушунчалар ифодаланади. Бу ҳол тилнинг конкрет ном ва аниқловчиларга 
нисбатан 
бойлиги, 
умумлаштирувчи 
тушунчаларнинг 
ниҳоятда 
камбағаллиги билан ифодаланади. Тафаккур ва тилнинг бундай 
конкретлиги ҳозирги замон қолоқ қабилаларининг ҳаммасига хос. Баъзи 
бир қабилаларнинг тилида шу ерда ўсувчи турли дарахт навларининг 
ҳаммаси учун алоҳида – алоҳида номлар бўлиши, лекин шу билан бирга 
дарахт сўзининг ўзи бўлмаслиги, турли хил ҳайвонларнинг номлари 
бўлгани ҳолда ҳайвон сўзининг бўлмаслигини кўриш мумкин.
Уруғдошларнинг биргаликда меҳнат қилиши натижасида уруғ яшаб 
турган ҳудуднинг топографиясини, ўсимлик ва ҳайвонот оламини, ўзига 
хослиги ва бойликларини барча уруғ аъзолари яхши билишган. Илк уруғ 
жамоаси кишилари ўз ҳудудларининг география, метериология, 
асирономия, зология, ботаника, минеалогия каби билимлари яхши 
ўзлаштирганлар. Уруғ жамоасининг яшаб қолиши учун уруғнинг ҳар бир 
аъзоси ўз уруғи яшаб турган ҳудуддаги жониворлар ҳаракатини, 
ўсимликларнинг фойдали ва зарарли хусусиятларини, шу ерда учрайдиган 
турли 
минералларнинг 
хусусиятларини, 
дарахт 
ва 
буталарнинг 
хусусиятларини яхши билиш билан бир қаторда об – ҳаво ўзгаришларини 
ҳам олдиндан билиши, шамол йўналиши ва одамлар, жониворлар изларига 
қараб хулоса чиқара олиши зарур эди.
Бушменларнинг турмуш шароитларини ўрганган В. Элленбергер бу 
қабила овчиларининг ўз қабиласи яшайдиган ҳудудни яхши билиши


200 
ҳайвонлар юриши мумкин бўлган, яшириниши мумкин бўлган ғорлар, 
унгирларни аниқ билишлари хусусида ѐзиб қолдирган. Аборигенлар 
фаолиятини тадқиқ этган Б. Спенсер ва Ф. Гиллен овчилар хусусида ѐзиб, 
уларнинг турли ҳайвонлар ва қушларнинг изига қараб, уларнинг 
қаердалиги, қанча масофадаги узоқликка кетиб қолганликлари, ерни 
хидлаш орқали кузатилаѐтган ҳудудда ов жониворлари мавжуд ѐки мавжуд 
эмаслигини аниқ айтиб бериши хусусида ѐзиб қолдирганлар. 
Аборигенларнинг термачи аѐллари бир неча юз еса бўладиган 
ўсимликларни билганлар. Бундан ташқари бир қанча заҳарли аммо, 
қайнатиб, сиқиб заҳари чиқариб ташлаб еса бўладиган ўсимликларни 
билганлар.
Илк уруғ жамоаси даври тараққиѐт даражасида қолиб кетган 
ибтидоий қабилалар осмон жисмлари хусусан юлдузлар ҳаракатини ҳам 
яхши билганлар. Бушменлар орасида бўлган этнографлар ернинг биринчи 
сунъий йўлдоши учирилганда бушменлар уларга осмонда янги юлдуз 
пайдо бўлганлигини хабар қилганлар. Илк уруғ жамоаси кишилари 
дастлабки химявий ва физикавий билимларга эга бўла борганлар. Илк 
меҳнат қуролини тошдан ясай бошлашлари билан физикага оид билимлар 
инсониятда шаклланган бўлса, уруғ жамоаси ждаврида бу билимлар 
кўпайиб тараққий этиб борди. Найзаирғитги ва ўй – ѐйнинг кашф этилиши 
инсоннинг биринчи механик қурилмаси эди. Қалин ўрмон ва 
чакалакзорларда яшовчи қабилалар ўқ – ѐй ўрнига публаб отиладиган 
сарбака (жан. Америка) ва сумпитан (Индонезия) ни ихтиро қилганлар. 
Овланган териларга ишлов бериш, заҳарли ўсимликларни қайта ишлаб 
ейишга яроқли қилиш уруғ жамоасининг химия соҳаидаги дастлабки 
ютуқлари эди.
Қандай озиқ – овқатларни истеъмол қилишни билишга қизиқиш 
ибтидоий медицина, фармакология, токсикология соҳаларидаги илмий 
билимларнинг тўпланиб боришига измат қилди. Уруғ жамоаси одамлари, 


201 
оғриган тишларни суғуриб ташлаш, яра ва жароҳатларга малҳам бўладиган 
ўсимлик 
ва 
минераллар 
хусусияти 
кабиларни 
ўзлаштирган. 
Палеоантропологик маълумотлар мезолит давридан бошлаб одамлар бош 
суяги қопқоғини очиб, ампутация бўлган қисмини даволай олганликлари 
аниқланган. Аборигенларнинг медицина соҳасидаги билимлар этнографлар 
томонидан яхши ўрганилган. Аборигенлар қон кетиши, айрим 
каслалликларни масж билан даволаш, совуқ ва иссиқ ванналарни 
касалликларга мувоффақиятли қўллаганлар.
Қон кетишини ўргимчак тўри ѐрдамида тўхтатиш, синган оѐқни 
тахтакач қилиб тузатиш, кулдан фойдаланиш, илон чаққанда заҳарни 
сўриб ташлаш, шамоллашни иссиқ ҳаммом орқали даволаш, ошқозон 
оғришини канакунжут мойи, эвкалип смоласи билан даволаш, тери 
касалликларни минералларга бой балчиқ ва лой суртиш орқали даволаш 
кабиларни билганлар. Аборигенлар заҳарли ўсимликлар ва жониворлар 
заҳарларидан овчиликда кенг қўллаганлар. Шунингдек, кўплаб заҳарга 
қарши дориларни ҳм билганлар.
Илк уруғ жамоасида ишлаб чиқаришнинг секин суръатларда 
тараққий этиши уларнинг тафаккур ва билимларида ҳам ўз аксини топган. 
Аборигенлар учгача, бушменлар тўртгача, оловли ерликлар бешгача 
санашни билаганлар. Аборигенларда беш сонини икки ва уч деб айтиш 
билан ифодалаганлар. Кўплаб илк уруғчилик босқичидаги қабилалар кўпи 
билан 5 ва 10 гача санай олганлар. Қўлдаги ва оѐқдаги бармоқлар ҳам 
санаш воситаси бўлиб хизмат қилган.
Ўлчов бирликлри хусусида ҳам шу тахлитдаги фикрларни билдириш 
мумкин. Этнографлар яганларда ўлчов бирликлари йўқлигини ѐзиб 
қолдирганлар. Кўпгина қабиллар ўлчов бирликларини найза узунлиги, уни 
ирғитиш масофаси, тирсак, бармоқ, жимжилоқ кабилар билан 
белгилаганлар. Бу каби ўлчовлар энг цивилизациялашган халқларда қадим 
замонларда бўлганлигини уларнинг тилидаги сўзлардан билиб олиш 


202 
мумкин. Масалан руслардаги локот, инглизлардаги фунт, дюм, 
немислардани элле ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Вақт ўлчов бирликлари осмон жимларига қараб ўлчанган ва улар 
ҳозирги кунга қадар сақланиб қолинган масалан ой, кун, ҳафта кунлари ва 
бошқалар. Аммо, мавсумлар турли халқларда турлича номланган. Масалан 
яганлар бир йилни 8 та мавсумга бўлганлар (териларнинг сўлжайиши, 
овлик, қуш тухумларининг пайдо бўлиши кабилар), уларнинг қўшниси 
бўлган ва гуанако қушини кўпроқ овлаганликлари учун шу номни олган 
гуанако қабилаи 5 та ѐз ва 6 та қиш мавсумга бўлганлар.
Илк уруғ жамоасида уруғлар бир – бирига хабар етказишнинг 
―сигналлар тили‖ деб номланган усулини ўйлаб топганлар. Яганлар паға – 
паға тутун билан қўшниларига хабар етказа олганлар. Паға тутуннинг бир 
кўтарилиши касаллик ѐки кутилмаган кўнгилсизликни, икки мартаси 
фалокатни, уч мртаси ўлимни, тўрт мартаси қирғоққа кит чиқиб қолгани ва 
қўшниларни зиѐфатга таклиф қилинишларини билдирган.
Илк уруғ жамоасида ѐзув ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. 
Аммо, айрим ибтидоий халқлар ўзларининг ѐзувгача бўлган белгиларига 
эга эдилар. Бу пиктография (лотинча picture – расм ва юнонча graphe – 
ѐзмоқ, чизмоқ) ѐки суръатли ѐзув эди. Аммо, бу ѐзувни тушиниш жуда 
қийин бўлиб, аксарият ҳолларда уни ѐзганнинг ўзи тушунтириб бериши 
лозим бўлган. Суръатли ѐзувлар кўп ҳолларда ибтидоий рассомчиликнинг 
ривожига хизмат қилади.
Санъатнинг хусусан амалий санъатнинг қачон вужудга келганлиги 
фанда баҳс – мунозарали бўлиб қолмоқда. Тасвирий санъатнинг дастлабки 
намуналари Франциянинг мустье даврига оид Ля – Ферраси ғоридан 
топилган.
Илк уруғ жамоасининг дастлабки даврларидаѐқ санъатнинг турли 
соҳалари маълум бўлган. Санъат ва унинг турларини вужудга келиши ва 


203 
сабаблари эса фанда мунозарали масалалардан биридир. Яратилган 
назарияларнинг бири санъат ибтидоий одамларнинг бадий инстинкти 
натижасида вужудга келган деб тушунтиради. Яъни жинсини топиш 
йўлидаги уриниш, кўнгилочиш, диний маросимлар ўтказий жараѐнларида 
вужудга келган дейилади. Ибтидоий санъат кўп ҳолларда конкретлилик ва 
реалилик асосида яратилган. Буни тасвирий, амалий, мусиқа ва рақсларда 
кўриш мумкин.
Олимлар юқори палеолит даврида санъатнинг вужудга келиши узоқ 
ривожланиш жараѐнлари асосида содир бўлди дейилади. Чунки мустье даври 
ѐдгорликларида ҳам тасвирий санъат намуналарини кўришимиз мумкин эди. 
Масалан мустье даврига оид Францининг Ля Ферраси ғорида шу ҳолатни 
кўриш мумкин. Ҳайкалтарошликда оналар ҳайкалчалари (оринк салютре) ва 
мадлен давридаги ҳайвонларнинг бош қисми ҳайкалчалари кўпроқ ишланган. 
Ориньяк даври учун ҳайвонларнинг тасвирлари кўпроқ, ўсимликлар ва 
инсонлар тасвири камроқ тасвирлар якка ҳолатда бўлса, мадлен даври ва 
Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги мезолит (капси маданияти) даврида 
кўпфигурали, компазицион, ов ва турмуш тарзига оид тасвирлар пайдо 
бўлади. Мезолит даврига оид кўпгина тасвирларда реализмдан шартлиликка 
ўтилганлигини кўриш мумкин. Маслан пода ўтлаб юришини тасвирлаш учун 
битта ҳайвон чизилиб, унинг ортидан туѐқлар ва шохлар шартли равишда 
подага ишора қилади. Аборигенларнинг аранда қабиласида одам
Археологик маълумотлар юқори палеолит даврида ҳайвоннинг 
шохидан ишланган ва ѐн томонларидан бир неча тешиклар очилган ибтидоий 
най орқали мусиқанинг вужудга келганлигини исботлаган бўлса, мадлен 
давридаги тасвирий санъатда рақсга тушаѐтган кишилар тасвири рақс 
санъатининг 
ҳам 
қадимийлигини 
кўрсатиб 
беради. 
Этнографик 
маълумотларга кўра оловли ерликлар ва веддаларда турли мавзудаги 
қўшиқлар бўлгани ҳолда мусиқа асбоби бўлмаганлигини тасдиқлайди. 
Ибтидоий мусиқа асбоблари дарахтнинг икки таѐғи, қайроқлар, меҳнат 


204 
қуролларининг ўзлари бўлган. Рақсла эса, хўжалик, диний, ов, ҳарбий, 
эркаклар ва аѐллар ижро этадиганларга бўлинган. Рақслар маскалар, турли 
бўѐқлар суртиш билан энг муҳими коллектив бўлиб ижро этилган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling