Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиѐтлар.
- Сўнгги уруғ жамоаси (1 машғулот) Режа
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Потестар ташкилотни тушунтиринг? 2. илк уруғ жамоасида ҳокимят бўлинишини тушунтиринг? 3. уруғ жамоа аъзосига қандай жазолар бера олган, сабабини изоҳланг? 4. Ик уруғ жамоаси даврида табиий фанлар соҳасидаги илмий билимларни тушунтиринг? 5. Ик уруғ жамоаси даврида гуманитар фанлар соҳасидаги илмий билимларни тушунтиринг? 6. Ик уруғ жамоаси даврида аниқ фанлар соҳасидаги илмий билимларни тушунтиринг? 7. Илк уруғ жамоасида санъат, маънавий маданият масаласи? 8. илк уруғ жамоасининг тиббиѐт соҳасидаги билимлари? 9. илк уруғ жамоасида мифологик дунѐқарашни тушунтиринг? 10. илк уруғ жамоаси даврида диний қарашларни тушунтиринг? 208 11. илк уруғ жамоаси даврида этник жараѐнлар ва тил масаласи? Адабиѐтлар. 1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: Высшая школа, 1990. 2. Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984. 3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: Высш школа 1979. – 216 с. 4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 1980. – 239 с. 5. Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004 6. Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960. 7. Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с. 8. http: // www. mirknig.com/; 9. http: // www.turklib.ru/; 10. http: // www.rsl.ru/; 11. http: // www.ziyonet.uz/. Сўнгги уруғ жамоаси (1 машғулот) Режа: Ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг вужудга келиши Хўжалик ўчоқларининг вужудга келиши Сўнгги уруғ жамоси даврида оила ва никоҳ муносабатлари Сўнгги уруғ жамоаси даврида аҳоли нуфузининг ва ѐш гуруҳлари Ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг вужудга келиши 209 Сўнгги уруғ жамоаси даври ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва деҳқончилик, чорвачилик хўжаликларининг вужудга келиши билан бошланади. Инсон ойкуменасининг айрим минтақаларида ишлаб чиқариш ривожланган вақтларда, айрим минтақаларда овчилик, балиқчилик ва термачилик давом этаверди. Ўзлаштирма хўжаликдан ишлаб чиқариш хўжалик шаклларига ўтиш ибтидоий иқтисодиѐтнинг буюк ютуғи бўлиб, инсониятнинг ижтимоий иқтисодий тарихининг фундаменти бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқараришнинг тараққиѐти неолит даври (Г. Чайлд ибораси ―неолит инқилоби‖) дан чўнг уруғ жамоаси структурасида ўзгаришлар содир бўлиб бориб, мулкий тенгсизлик ва синфий жамиятларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Чорвачиликнинг вужудга келиши хусусида олимлар ўртасида қатор баҳсли мунозаралар мавжуд бўлиб, улардан бир гуруҳи чорвачиликни юқори палеолит давридаѐқ вужудга келган деган фикрларни илгари сурадилар. Уларнинг фикрига кўра, итнинг қўлга (Рейн дарѐсининг чап соҳилидаги Мадлен даврига оид Оберкассель ѐдголиги мисолида) ўргатилиши бунга мисол бўла олади. Айрим олимлар дастлабки хонакилаштирилган жонивор от эканлигини ва у ҳам юқори палеолит даврида хонакилаштирилганлигини исботлашга уринадилар. Айрим олимлар ҳатто, неандерталлар давридаѐқ жониворлар қўлга ўргатила бошланган деган фикрларни илгари суришга уринадилар, аммо, бу назария ҳали ўз тасдиғини топган эмас. Ҳозирга қадар фанда ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва ўсимликларни маданийлаштиришнинг хронологк даври бундан IX – VIII минг йиллар олдин Олд Осиѐ ҳудудларидан бошланганлиги эътироф этилади. Дастлабки экилган экинлар буғдой, ясмиқ (чечевица), арпа, тариқ эканлиги эътироф этилади. Археологик ѐдгорликлар бу ўсимликларни ѐввойи ҳолатида узоқ вақт дони йиғиб олинганлигини исботлайди. Дастлабки қўлга ўргатилдган жониворлар қўй, эчки эканлиги аниқланган. Қорамол бирмунча кейинроқ қўлга 210 ўргатилган. От, эшак, буғу, лама каби жониворлар тарихнинг кейинги босқичларида хонакилаштирилган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling