Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва инсон ойкуменасининг 
кенгайиши. 
Ҳозирги қиѐфадаги инсоннинг вужудга келиши билан юқори палеолит 
даври тош қуроллари техникаси тараққиѐтининг сўнги босқичи бошланди. Бу 
эса, инсон жамоаларнинг сони ва аҳолининг кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг 
тараққий этишига ва энг асосийси инсон ойкуменасининг кенгайишига сабаб 
бўлди. юқори палеолит ойкуменаси илк ва ўрта палеолит даври 
ойкуменасидан ѐдгорликларнинг сони ва ҳудуди бўйича бир неча ўн 
маротаба устунроқдир.
Мустье даври учун хос бўлган дисксимон нуклеуслар, пластиналар 
қўпол ва аниқ формаган эга эмас эди. Уларнинг узунлиги қалинлиги бир 
хилда бўлмаган. Сўнгги палеолит даври платиналари призматик нуклеслар 
деб аталади. Бу тош қуроллар аниқ шаклга эга ва узунлиги билан эни ўзаро 
мутаносиб келишига ҳаракт қилинганлиги билан характерланади. Бу 
платиналар ѐн томонидан ва охиридан ретуш бериш йўли билан тайѐрланиб, 
узинчоқ санчқилар, бигиз ва жуволдизлар, куракча ва қирғичлар, пичоқсимон 
пластиналар тайѐрлаганлар. Бу меҳнат қуролларининг аниқ формаси, 
ўлчамлари мавжудлиги илк уруғ жамоаси даври меҳнат қуроллари учун хос 
хусусият бўлиб ҳисобланади. Бир неча қисмдан тайѐрлнадиган қуролларда 
ѐғоч ва суяклардан кенг миқиѐсда қўлланилганлигини кўришимиш мумкин. 
Ёғоч ва унинг пўстлоғи, тошдан иборат меҳнат қуроллари, найза, қўл болтаси 
кабилар такомиллашиб борди. Буларнинг барчаси овда жониворларни осон 
ва тез ўлдирилишини таъминларди.
Юқори палеолит даври учун турар – жойлар узоқ вақт бир ерда яшаш 
имконини берганлиги билан характерланади. Ўрганилган турар жойлар бир 


175 
неча ўн йилликлар инсонлар муқим яшаганлигини исботлайди. Франция, 
Чехия, Словакия, Россия ҳудудларидан топилган ѐдгорликлар бунга яққол 
мисол бўла олади. Бу ерларда топилган турар жойларни бир неча ўн 
йилликларда мавжуд бўлиб турганлигига минглаб овланган жониворлар 
отлар, бизонлар, мамонтлар суякларига қараб хулоса қилинган.
Сўнгги музлаш даврининг ҳам юқори палеолит даврига тўғри келиши 
ва бу музлашнинг кескин континетал хусусиятга эга бўлганлиги боис 
ибтидоий одамлар турар жойларида ҳайвонларнинг териларидан иситиш 
мақсадида фойдаланиши ва кийим – кечаклар тайѐрлашнинг ривожланишига 
сабаб бўлганлигини кўриш мумкин. Тоғли минтақаларда юқори палеолит 
даврида ғорларни ўзлаштириш янада авж олди. Эндиликда одамлар 
ғорларнинг ички қисмларини ҳам ўзлаштирганликларини кўриш мумкин. 
Испания, Франция, Швецария, Австрия, Болқон ярим ороли, Қрим, Ўрта 
Осиѐ ҳудудларида кўплаб ғор манзилгоҳлар топиб ўрганилган. 
Текистлик минтақаларидаги ибтидоий турар – жойлр етарли даражада 
кенг қурилиб, жамоага мўлжалланганлиги яққол кўриниб туради. Бундай 
турар жойлар бир нечта ўчоқларга эга бўлиб, узунлиги 35 м, кенглиги 15 
метргача етади. Бу турар жойларнинг қовурғаси сифатида йирик 
ҳайвонларнинг суяклари хизмат қилган. Усти эса, шох – шаба ва ов қилинган 
ҳайвонларнинг терилари билан ѐпилган. Шу билан бир қаторда ярим ертўла 
турар – жойлар ҳам тайѐрланиб, уларнинг майдони 200 м
2
гача етган. Бундай 
уйларнинг тепа қисмида тутун чиқиб турадиган ва ҳаво алмашинадиган бир 
неча туйниклар қўйиш шарт бўлган. Юқори плеолит даври одмлар ўзларини 
об – ҳаво ноқулайликларидан яхши ҳимоя қила олганлар ва узоқ вақт бир 
ерда ўтроқ яшай бошлаганлар. Бу даврга оид турар – жойларни қуриш учун 
катта куч сарфланмаган бўлиб, узоқ вақт фойдаланиш имконини берган. 
Аммо, инсон уйини тарк этганда у совуқ ва иссиқдан, ѐмғир ва қордан 
ҳимояланган бўлиши лозим бўлиб, турар – жойларда ингна, бигиз, 
жуволдизларнинг кўплаб топилиши кийим – кечак тайѐрлаш даражасини 


176 
кўрсатиб беради. Тикиш қўпол бўлиб, ип сифатида ҳайвонларнинг ичаклари, 
ўсимликларнинг пўстлоғидан тайѐрланган.
Турар жойлар тўғрисидаги юқоридаги фикрлар асосан Европа 
минтақаси учун хосдир. Ибтидоий одамлар ўтроқлиги бир ҳудуддаги 
ҳайвонлар подаларини тугагунча ѐки уларнинг кўчиб кетгунича бўлиб, кейин 
яна янги манзилгоҳ изланган. Бу кўпинча ҳайвонларнинг мавсумий 
кўчишлари билан ҳам боғлиқ бўлган. Ғарбий сибирнинг жанубий 
ҳудудларидан ярим кўчманчи ибтидоий одамларнинг икки лагери топилган.
Юқори палеолитнинг бошланиш нуқтси сифатида олимлар 40 – 35 
минг йилликларни кўрсатадилар. Унинг тугаши хусусида эса, олимлар якдил 
фикрга эга эмаслар. Бир гуруҳ олимлар ўқ – ѐйнинг кашф этилиши билан 
мезолит даври бошланган деса, иккинчи гуруҳ олимлар микролитлардан 
меҳнат қуроллари тайѐрлай бошланиши билан деган фикрни илгари суради. 
Учинчи бир гуруҳ эса, тўртламчи давр фаунасидаги ўзгаришлар, йирик 
ҳайвонларнинг йўқолиб кетиши, алиқчилик ролининг ортиб бориши, қисқа 
муддатли турар жой лагерларининг вужудга келиши даврларидан деб 
ҳисоблайди.
Аммо, шуни унитмаслик керакки, йирик ҳайвонларннг қирилиб 
кетиши, микролитлардан тайѐрланадиган меҳнат қуролларига эҳтиѐжни 
оширди. Бу эса. Майда жониворлар ва қушларни овлаш имконини берди. 
Майда жониворларни овлаш инсондан чаққонлик, қунтни талаб қилди. 
Натижада ўқ – ѐй пайдо бўлди. мезолит даври турар жойлари юқори 
палеолит даврига қараганда муқим аҳамиятга эга бўлмаган. Буларнинг 
барчаси бундан 12 – 10 минг йиллар олдин содир бўлди.
Европа тарихий адабиѐтларида ибтидоий даврни археологик 
даврлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Юқори палеолит ҳам бир неча 
даврларга бўлинган. Ориньяк, Салютре ва Мадлен. Буларнинг барчаси 
Францияда илк бора топилган шу номдаги шағарчалар номидан олинган. 
Салютре даври бошқа даврлардан тош қуролларнинг икки томонлама 
ишланганлиги, ретуш бериш қуролнинг чиройли ва аниқ шаклга эга 


177 
бўлишига аҳамият берилган. Ориньяк даврига эса юқори палеолит даври 
қуролларини тайѐрлаш техникаси характерли хусусиятлари сезилиб туради.
Мадлен даври учун эса, тош қуроллар билан биргаликда суяк 
индустрияси характерли хусусият ҳисобланади. Бу каби локал аҳамиятга эга 
бўлган маданиятларни юқори палеолит даврида Европа ҳудудларида ўнлаб 
келтириб ўтиш мумкин. Аммо, бир биридан фарқланиш жиҳатидан юқорида 
тилга олинган учта маданият бошқаларидан фарқ қилади. Европадаги юқори 
палеолит ѐдгорликларини бошқа минтақадаги ѐдгорликлардан кўра яхшироқ 
шарҳлаш мумкин.
Осиѐнинг шимолий қисмида юқори палеолит даври ѐдгорликлари 
камроқ учрайди. Бу ерда бизга асосан Мальта ва Бурети ѐдгорликлари 
(Ангара дарѐси ва унинг Оқ деб номланувчи ирмоғи) маълум. Ёдгорликларни 
М. М. Герасимов ва А. П. Окладниковлар ўрганишган. Ёдгорликлар бир – 
биридан 20 км масофада жойлашган. Ертўла шклидаги турар – жой суяк 
инвентарларга мўл, ҳайкалчалар, айниқса аѐл ҳаѐкалчалар суякдан 
тайѐрланган. Шунингдек, тош қуроллар тайѐрлаш техникаси Европадан 
топилган ѐдгорликларга жуда ўхшаш. Шунга қараб, А. П. Окладников 
шарққа ҳайвонлар ортидан Европалик овчилар борган деган фаразни илгари 
сурган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, мальта ѐдгорлигидан 
топилган аѐллар статуэткаларидан бирида монголоид ирқи яққол ўз 
ифодасини топган. Шунга қарамай мальта ва берут ѐдгорликлари ўзига хос 
локал аҳамиятга эга бўлиб, Шимолий Осиѐнинг бир еридан бунга мос 
келувчи ѐдгорликлар топилмаган. Бошқа ѐдгорликлардан суяк индустрияси 
топилмаган, тош қуроллар тайѐрлаш техникаси архаик характерга эга.
Шарқий Осиѐ ва айниқса унинг шимолида микролитлар техникаси 
Европадан 20 минг йил олдин келганлиги ѐдгорликлар мисолида ўрганилган. 
Африка қитъаси ҳам юқори палеолит даврида локал аҳамиятга эга бўлган 
минтақалардан бири саналади. Африка шимолида ўрта палеолит даврига хос 
хусусиятлар сақланиб қолинади.юқори палеолит даври қуроллари ва ўрта 


178 
палеолит даври қуроллари ўртасида унчалик фарқ кўзга ташланмайди. 
Африканинг бошқа минтақаларида ҳам локал маданиятлар мавжуд бўлиб, 
улар ҳали системага солинмаганлиги сабабли, африканинг марказий ва 
жанубий қисмларида юқори палеолит даврини системалаштириш 
келажакдаги вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Америка қитъасидаги аҳолининг автохтон шаклланганлигини 
исботлашга уринишлар XIX асрда содир бўлиб, XX аср бошларидагина 
Америкага Осиѐдан ибтидоий овчилар кўчиб келганлигини исботловчи 
далиллар топила бошланди. Дастлаб, одамлар Америкага Тинч океани орқали 
Жанубий – Шарқий Осиѐдан кўчиб келган деган қарашларни Пол Рив илгари 
сурди. У Жанубий америка ҳиндулари ва Жанубий – Шарқий Осиѐ ва 
океания халқлари тили ва моддий маданиятидаги айрим ўхшаш жиҳатларг 
қараб шундай хулосага келади. Аммо, бу фикр фан оламида тан олинмади. 
Чунки Америкага океан орқали йўл Европадан ҳам бор бўлиб, 1960 йил 
―Замонавий антропология‖ журнали саҳифаларида Европа, англия, ирландия, 
исландия, Гренландия орқали ибтидоий одмларнинг америкага бориш 
назарияси илгари сурилади. Бундан ташқари Африка ва марказий 
Америкадаги илк давлатлар ва халқлар маданиятини ўзаро яқин деб, 
афсонавий Атлантида бу икки қитъа ўртасидаги қуруқлик кўприги 
бўлганлиги хусусидаги назария ҳам қўллаб - қувватланмади. Беринг бўғози 
орқали Америкага одамларнинг кириб бориши бундан 25 – 20 минг йиллар 
олдин содир бўлди. геологик ва палеогеографик маълумотлар бу даврларда 
Осиѐ ва Америка қуруқлик йўли билан боғланганлигини исботлайди.
Австралияга эса, ибтидоий одамлар олимларнинг фикрича зонд 
архипелаги атрофларида мавжуд бўлган қуруқлик йўли орқали кириб 
борганлар. Бу тахминан 40 минг йиллар илгари содир бўлган. Австралиядан 
топиб ўрганилган ѐдгорликлар 40 – 35 минг йилликларга хос бўлса, янги 
гвинеядаги ѐдгорликлар 25 минг йилликларга хосдир. 


179 
Мезолит даврида хўжалик ва моддий маданият маълум бир даражада 
ўзгарди. Мезолит бошланиши билан геологик жиҳатдан плейстоцен даврни 
тугаб, Голоцен даври бошланди. Бу музлик даврининг тугалланганлигини 
англатар эди. Шунингдек, иқлимий ўзгаришлар фауна ва флора дунѐсида ҳам 
ўзгаришларга сабаб бўлди. ҳатто, музлик даврини бошдан кечирмаган 
Африка ва Австралияда ҳам. Овчиликда қатор ўзгаришлар содир бўлиб, 
найза ирғитгич, ўқ – ѐй дан фойдаланиш билан қопқон, пойлаб ов қилиш 
каби усуллар вужудга келди. Мезолит даврида (айрим минтақаларда сўнгги 
палеолит даврида) овчиликда итлардан фойдаланиш бошланди. Денгиз 
жониворларини 
овлаш 
ривожланди. 
Термачиликда 
ерковлагич, 
куракчалардан кенг фойдаланила бошланди.
Микролитлардан 
фойдаланиш 
тош 
қуролларнинг 
оғирлигини 
камайтирди. Микролитлар одатда 1 – 2 см узунликда бўлиб, кремний, агат, 
обсидиан ва бошқалардан тайѐрланган. Уларнинг формаси ромб, учбурчак, 
трапеция шаклларига эга бўлган. Улар камон учлари ѐки ѐғоч учларига 
ўрнатилган кескич ўрнида фойдаланилган. Бундай микролитлар юқори 
палеолт давридаѐқ маълум бўлсада, улар мезолит даврида кенг оммалашган.
Мезолит даври ибтидоий уруғ аъзолари минтақа хусусиятига кўра 
мавсумий кўчманчи ѐки дайди овчилик хўжалиги билан шуғулланганлар. 
Дарѐ ва денгиз бўйида яшовчилар эса, балиқчилик, денгиз жониворларини 
овлаш ва термачилик хўжалиги билан шуғулланиш натижасида ўтроқ ҳаѐт 
кечирганлар.
Ғарбий Европада мезолит даври маданиятлари азиль, тарденуа, 
лингбилар бўлса, Шарқий Европада Свидер маданияти, Яқин Шарқда 
Кебара, Жанубий – Шарқий Осиѐда хоабин маданиятлари мисолида 
ўрганилган. Австралияда мезолит даври маданиятлари тартанга, пирри ва 
бондилар ретушли тош қуроллар, болталар, чўқморлар, пичоқлар, баргсимон 
кескичлар, куракчалар, бигизлар ва бошқа меҳнат қуроллари топилганлигини 
кўриш мумкин. 


180 
Озиқ – овқат қидириб австралияликлар кўчиб юришлари баробарида 
ўзларига вақтинчалик уйлар капаолар ва шамолпаналар қуриб оладилар. 
Айрим жойлрда мавсумий кўчманчи турмуш тарзидаги аборигенлар турар 
жойлар барпо этишган. Уларнинг катталиги 120 кв м ни ташкил этган. 
Австралия саҳроларида кечаси ҳаво ҳарорати 0 градусдан тушиб кетади. 
Улар совуқдан ҳимояланиш мақсадида опоссум ва кенгуру териларидан 
кийим тикиб оладилар. Аммо, бу барча ерда ҳам бўлмай, айрим аборигенлар 
совуқдан ҳимояланиш учун баданига ѐғ ва охра аралаштирилган ѐғ суртиш 
билан ҳимояланган. Совуқдан ҳимояланишнинг асосий васитаси олов бўлган. 
Оловда овланган ҳайвонларнинг гўшти қовурилган, куйдирлгандимланган 
аборигенлар ҳали қайнатишни билмаганлар. 
Мезолит даври ибтидоий жамоаларининг денгиз бўйи қирғоқларида 
яшовчилари Ғарбий Европа ва Болтиқ денгизи бўйи учун Маглемоза 
маданияти мисолида ўрганилган. Японияда дземон, Шимолий Африкада 
Капси маданиятлари ўрганилган. Худди шунингдек, Шарқий Сибир ва 
жанубий Американинг энг жанубий нуқтасидаги Оловли ерликлар яганлар ва 
алакалуфлар маданияти ҳам мезолит даври учун хос релект маданиятлар 
бўлиб ҳисобланади. 
Яганлар ва алакалуфлар балиқ овлаш, молюска ва қисқичбақалар 
териш, денгиз жониворлари ва қушларни овлаш, яганларнинг бир қисми 
гуанако қушини овлаш билан шуғулланганлар. Овчиликдаги асосий қурол бу 
найза ва гарпунлар бўлиб ҳисобланади. Ўқ – ѐй учлари тош ва суяклардан 
тайѐрланган. Бола қуроли авжуд бўлган. Овда итлардан фойдаланилган. 
Пичоқлар, куракчалар, қирғичлар, бигизлар денгиз чиғоноқларидан 
тайѐрланган, тошдан камроқ фойдаланилган. Қайиқлар одатда 6 м узунликда 
ва шох – шабалардан тўқилган. Қайиқлар оғир меҳнатни талаб қилсада узоқ 
вақт фойдаланиш имконини бермаган. Уйлар дарахт шохларидан қурилиб, 
қишда тепаси тюлен терилари билан ѐзда шох – шабалар билан ѐпилган. 
Уйлар йирик бўлмай, жамоага тегишли бинолар йирик ҳажмга эга бўлган. 


181 
Кийим сифатида калта, тугма қадалмайдиган тюлен терисидан тикилган 
плаш кийилган. Гўштни қовуриш, куйдириш, йўли билан пиширганлар. 
Аммо, қайнатиш усулини ҳам билаганлар. Улар чиғаноқ идишларга қайнаган 
тошларни навбатма – навбат ташлаб суюқ овқатлар пишира олганлар. Турар 
жойлар яқинида денгиз чиғаноқларининг кўплаб топилиши фанда 
кеккемединг (данияликлар тилида ошхона уюмлари) атамасининг вужудга 
келишини таъминлаган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling