Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши (2 машғулот) Режа
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши. 2. ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши Ибтидоий жамоа тартибларининг емирилиши 3. деҳқончилик турларини санаг? 4. денгиз овчилигини тушунтиринг? 5. Металларга ишлов беришнинг бошланиши. Ҳунармандчиликнинг вужудга келиши 6. Мол айрбошлашнинг тараққий этиши 7. Хўжалик ва маданий типларнинг табақаланиши ва ―илғор иқтисодиѐт‖ 8. ишлаб чиқарувчини эксплутация қилиш имконини тушунтиринг? 9. Жамоа, хусусий мулкнинг бегоналашувини биласизми? 10. Айрбошлаш эквивалентлари? 257 Адабиѐтлар 1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: Высшая школа, 1990. 2. Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984. 3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: Высш школа 1979. – 216 с. 4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 1980. – 239 с. 5. Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004 6. Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960. 7. Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с. 8. http: // www. mirknig.com/; 9. http: // www.turklib.ru/; 10. http: // www.rsl.ru/; 11. http: // www.ziyonet.uz/. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши (2 машғулот) Режа: Мулкий табақаланиш, синфларнинг вужудга келиши, ибтидоий қулчилик Давлатчилик тартибларининг вужудга кела бошлаши Давлатчилик тартибларининг вужудга келиш жараѐнида ижтимоий ҳуқуқий муносабатлардаги ўзгаришлар 258 Мулкий табақаланиш, синфларнинг вужудга келиши, ибтидоий қулчилик Ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши, хусусий мулкнинг шаклланиш жараѐнида уруғ жамоаси аъзолари ўртасида мулкий ва ижтимоий табақаланиш аломатлари кўрина бошланди. Уруғ қабилавий жамоаларда етакчилар бойлик тўплай бошладилар ѐки бойлик тўплаган жамоадаошлар етакчиликни ўз қўлларига ола бошладилар. Турли сабаларга кўра жамоанинг оддий аъзоларини етакчилар ва хусусий мулк эгалари ўз таъсирлари чегарасига ола бошладилар. Уруғ жамоаси ичидаги ижтимоий муносабатларда ҳам қўшни уруғлар билан бўладиган муносабатларда ишлатиладиган эквивалент орқали мол айрбошлаш тартиблари кириб кела бошлади. Уруғдошларнинг беғараз ўзаро ѐрдам бериш тартибига путур ета бошлади. Эндиликда уруғдошларга кўрсатиладиган ѐрдам эвазига дастлаб ўша маҳсулот тури билан кейин эса эквивалент билан қайтариш талаби қўйила бошланди. Уруғдошлар орасида мулкий табақаланиш секин асталик билан уларни ижтимоий табақаланишига ва оддий жамоадошлардан юқори турувчи зодагонлар табақасининг пайдо бўлишига олиб келди. Мулкий ва ижтимоий устунлик етакчиларга ўз уруғдошларини экплутация қилиш имконини берди. Дастлабки эксплутация тартибларидан уруғ жамоаси ичкаридаги эксплутация (эндоэкспултация) қарздорлик эвазига ва қўшни уруғлар ҳисобига (экзоэксплутация) ҳарбий босқин, контрибунция, ўлпон талаб қилиш шаклларини келтириб ўтиш лозим. Ибтидоий хусусан уруғчилик анъаналари ҳукм сурган даврда қулчиликнинг доимий манбаи ва қулларни банд қиладиган доимий иш мавжуд бўлмаган. Шу сабабли ўзаро урушларда асирга олинган эркаклар кўп ҳолларда қатл қилиниб, аѐллар ва болалар ғолиб уруғ қабиланинг тенг ҳуқуқли аъзоларига айлантириш аъаналари вужудга келган. Урушда йўқотилган эркаклар сонини тиклаш учун бир қисм мағлуб уруғ аъзолари 259 ҳам адоптация қилинган. XVIII асрга оид этнографик маълумотларга кўра Шимолий Америкадаги ҳинду қабилалари орасида асир олинган эркаклар урушда ўлдирилган жангчиларнинг оилаларига уларни боқувчиси сифатида тақсимлаб берилган. Ортиқса маҳсулотнинг пайдо бўлиши билан ҳарбий асирлар меҳнатидан фойдаланиш имконини берди. Эндиликда уларни оиланинг кичик аъзолари сифатида адоптация қила бошладилар. Бу қулчиликнинг дастлабки кўринишларидан эди. Қулчиликнинг илк кўринишида қул якка шахсники бўлмай, уруғнинг барча аъзолариники ҳисобланган. Аммо, бу фараз бўлиб, этнографик ва археологик маълумотлар асосида тасдиқланмаган. Шу сабабли илк қулчилик оиланинг кичик аъзоси бўлган дейиш ҳақиқатга яқинроқ. Жумладан юкагирлар қабиласида қуллар аѐлларга ѐрдам берганлар, нивхларда ўтин тайѐрлаганлар, сув келтирганлар, оват пиширганлар, итларни овқатлантирганлар. Бу қабилаларда қуллар хўжайин билан бир уйда тунаган, бир дастурхонда овқатланган. Айрим ҳолатларда улар ўз уйлари ва кичикроқ хўжаликларига (хўжайинлари хўжаликларига ѐрдамлашган ҳолда) ҳам эга бўлганлар. Бу қулларга шафқатсиз муносабатда бўлинмаган, уларнинг ўз ҳуқуқлари ва мол мулклари мавжуд бўлган. Кўпгина уруғ қабилаларда қуллар ўзларининг меросий мулкларига ҳам эга бўлиб, уруғнинг эркин аъзолари билан никоҳ муносабатларига кириша олганлар, уруғнинг жамоавий ва диний байрамларига иштирок эта олганлар. Қулга шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўлдириш мумкин бўлмаган. Қул хўжайиндан норози бўлса, бошқа хўжайинга кетиб қолиш ҳуқуқига эга бўлган. Қул қочиб кетмаган. Бунга сабаб кўпгина ибтидоий қабилалар асир тушган кишини агар у қочиб келган тақдирда ҳам ўз сафларига олмаганлар. Улар бундай кишиларни руҳлар мададидан ажралиб қолган киши деб ҳисолаганлар. Кўпгина уруғ қабилаларда қул бир неча йил меҳнат қилгач у озод этилган. Бунга Хамураппи қонунлари ҳам мисол бўла олади. Бир умр қул бўлганларнинг ҳам авлодлари дастлабки даврларда қул қилинмаган. 260 Ибтидоий қулчилик уй хўжалиги, патриархал характерли бўлиб хўжалик ҳаѐтда кенг қўлланилмаган. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бориши билан қул меҳнатидан тобора кўпроқ фойдаланила бошланган. Шимолий Ғарбий Америка ҳиндулари орасида қуллар уй ишларидан ташқари балиқ овлаш мосламалари тайѐрлаш, уй ва қайиқлар ясаш, овланган балиқларни қишга сақлаш учун тузлаш ва бошқа ишларда кенг фойдаланилган. Қулларга шарафли ҳисобланган ов ва денгиз жониворларини овлашга рухсат берилмаган. Ҳиндуларда қуллар аѐллар меҳнати ҳисобланадиган деҳқончилик ишларида фойдаланиш бошланганди. Шимолий Ғарбий Америка ҳиндулари орасида сўнгги уруғ жамоаси даврида қуллар уруғнинг 15 - 20% ни ташкил қилган. Айрим қабилаларда эса 30% гача етиб борган. Қулчилик манбалари кенгайиб бориб, асир олнганлардан ташқари қулларнинг болалари қул қилиниши ва қул билан савдо қилиш анъаналари вужудга келди. Қулларнинг аҳволи кескин ўзгариб, улар мулкка эгалик қилиш ва хўжайин рухсатисиз уйланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар. Шимолий Ғарбий Америка ҳиндуларида қуллар жамоа аъзоларидан фарқланиш учун сочларини калта қилиб юришлари лозим бўлган. Қуллар қўрқувда ушлаб турилишига ҳаракат қилинган масалан қадимги Спарта давлатидаги криптия одати бунга мисол бўла олади. Қулларни диний одатга кўра қатл этиш кенг тарқалган масалан уйлар, қайиқлар, жамоат иншоотлари қуришдан олдин унинг фундаментига қулнинг қатл этилиши, инициация одатлари даврида, тантанали дафн маросимларида. Шимолий Ғарбий Америка ҳиндулари орасида тарқалган қулчилик ўзининг специфик характерига кўра синфий жамиятга ўтиш даврига оид бўлиб, уй қулларининг ишлаб чиқаришда қўлланиладиган қулларга айланиш жараѐни босқичида турганлиги билан аҳамиятлидир. Қулчиликнинг янги манбалари ва кўринишлари вужудга кела бориб, эндиликда асирга олинган қул жамоаники бўлмай уни асир олганники ѐки 261 ҳарбий етакчиники, ѐ бўлмаса уруғ оқсоқоллариникига айлана борган. Уруғ етакчилари эса улар меҳнатидан фойдаланиб уруғ ичида ўз нуфузини оширишга ва шу билан уруғ ичида табақаланишнинг кучайишига асос яратганлар. Уруғ аъзоларининг айримлари қарздорларга айланиб бордилар. Бу эса охир оқибат қарздорни ўзини сотиши ѐки қарздорлиги учун қулга айланишига олиб келган. Дастлабки даврда уруғ аъзоларининг қуллиги бошқа қуллардан енгил характерга эга эканлиги билан характерланади. Уларни қабиладан ташқарига сотиш таъқиқланган. Эндиликда қулчилик манбаи қарздорлик эвазига қул қилиниш билан кўпайди. Ибтидоий қулчиликнинг бошланиши уруғ аъзолари ичида ўз хўжалигини сақлаб қолган ва мулкий ва ижтимоий жиҳатдан эркин бўлган жамоа аъзоларини бой уруғдошлар хўжалигида вақтинча ишлаб бериш тартибларининг вужудга келишига сабаб бўлди. Улар бой уруғдошлар уларнинг ерларини тортиб олмаслиги учун шундай қилганлар. Уруғ етакчилари уруғ бойлигидан шахсий бойлик тўплаш мақсадида фойдаланганлар. Меланезияликларда бу тартибни кўриш мумкин. Янги Зелландиядаги Маори қабилаларида қабила бошлиқлари жамоа аъзларидан ўлпон ола бошлаганлар, уларнинг ери бошқа жамоа аъзолариникидан катта бўлган. Фижи оролида евроапаликлар кириб келган вақтда қабила етакчилари жамоа ерларини ўзлаштиришни бошлаган эдилар. Тонга оролида эса барча ер қабила бошлиғининг шахсий мулки деб ҳисобланган. Қулчиликнинг кенг тарқалга усули бу босқинчилик орқали асирга олиш бўлиб, кучсиз қабилалар кучлиларга ўлпон тўлаб ҳужумлардан ҳимояланганлар. Ўлпонни дастлаб бутун уруғ тенг тақсимлаган бўлса кейинчалик етакчилар уни ўз қўлларига киритиб олганлар. Ўлпон тўалб қулликдан қутилиш ярим феодал тартибларни вужудга келтирган. Спарта илотлари, Фессалия пенестийлари, Крит кларотлари яна шу тариқа вужудга келган. 262 Қулчиликнинг вужудга келиши уруғ ичида табақаланишни кучайтириб юборди. Бой ва кучли етакчилар меросий аслзодаларни ташкил этиб, жамиятнинг имтиѐзли табақасини ташкил этиб борди. Камбағал, оддий уруғдошлар уларга қарама қарши гуруҳдан жой олди. Синфий жамият шакллана бошлаган вақтда генеологик жиҳатдан имтиѐзли табақага қариндошликнинг яқин ва узоқлиги каби иерархик тушунчалар шаклланди. Полинезия, Тропик Африка қабилалари мисолида олимлар бу жараѐнларни ўрганиб уларни клан ѐки рэмиж (лотинча ramage тармоқ иерархиялашган уруғ жамоасини англатади. Унда уруғ аъзосининг уруғ асосчисига тўғридан тўғри ѐки узоқ қарнидошлиги англашинилади) деб атаганлар. Бу ҳол Полинезия Тропик Африканинг ғарбий қисмлари, Жанубий Арабистон, Миср ва хусусан Ҳиндистонда каста (португалча casta – уруғ, табақа маъносини беради) чилик тартибларининг кенг тарқалишига сабаб бўлган. Касталар жамиятнинг иерархиялашган профессионал гуруҳларидир. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling