Ўзбекистон республика олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 278.5 Kb.
bet1/11
Sana15.04.2020
Hajmi278.5 Kb.
#99333
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
B.B metal kursavoy tayyor


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

МУҲАНДИСЛИК ҚУРИЛИШ ИНФРАСТРУКТУРАСИ” ФАКУЛЬТЕТИ

ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ

МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” ФАНИДАН



МАВЗУ: “ПАРАЛЛЕЛ КАМАРЛИ ФЕРМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ

ВА ҲИСОБЛАШ”


БАЖАРДИ: Султонов Б

ТЕКШИРДИ: Джалолова Д

Тошкент – 2019


ФЕРМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Хозирги даврда учбурчак шаклли, трапециясимон, параллел камарли ва кўпбурчакли полигонал фермалар қўлланилади. Учбурчак шаклли фермалар том ёпмасига кескин қиялик 250–450 талаб этадиган материаллар билан ёпилишда қўлланилади. (тўлқинли асбест-цемент шиферлар, черепицалар ва б.)

Таянч қисми мураккаб устун билан фақат шарнир орқали бириктирилади. Аксарият ҳолларда ферманинг ўлчамлари ундан фойдаланишдаги, меъморчилик ва технологик талабларга кўра белгиланади.


Трапециясимон фермалар томи кескин қия бўлмаган биноларда ишлатилади. Конструктив томонидан бир неча афзалликларга эга, эгувчи момент эпюрасига тўлароқ жавоб беради, устун билан ҳам мустаҳкам, ҳам шарнир орқали бириктирилиши мумкин.
Параллел камарли фермалар саноат ишлаб чиқариши талабларини тўлароқ қондириши ва оддий кўринишга эга бўлгани сабабли қурилишда кўпроқ қўлланилади.
Кўпбурчакли полигонал фермаларнинг ташқи кўриниши эгивчи момент эпюрасининг шаклига яқин бўлганлиги туфайли улар материалнинг сарфланиши нуқтаи назаридан энг тежамли деб ҳисобланади. Шунинг учун бундай фермалар, асосан катта оралиқли бўлган биноларни қоплашда ва юклар нисбатан катта бўлганда қўлланилади.
Элементларда ҳосил бўладиган ҳисобий кучларни қурилиш механикаси усулларидан фойдаланиб топилади ва элементларнинг кесим юзалари аниқланади:
- сиқилишга ишлаётган элемент учун -
- чўзилишга ишлаётган элемент учун -

Фермани лойиҳалаш ва ҳисоблаш
Талаб қилинади: Фермани қисмларидаги кучларни ва қисм юзаларини ҳисоблаш:
Бошланғич маълумотлар:
Ферма узунлиги L = 39 м

Тугунлар орасидаги масофа b =3.9 м

Ферма баландлиги h =3.9 м;

Қор юки Сo= 1 кН/м²

Ҳисобий қаршилик Ry= 26 кН/см²

Ферманинг қадами S = 6 м

Бинонинг узунлиги В = 60 м
Бино иситилади, ферманинг боғланиши шарнирли. Фермани ҳисоби ва унинг қисмларини лойихалаш куйидаги боскичлардан иборат:

1.Ферманинг геометрик чизмасини аниклаш.




Download 278.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling