Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5200) 226. Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатлар ҳудудидаги банклар счётларидаги чет эл валютасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5210 “Мамлакат ичида валюта счётлари”; 5220 “Чет элдаги валюта счётлари”; 227. 5210 “Мамлакат ичида валюта счётлари” ва 5220 “Чет элдаги валюта счётлари” счётларининг дебетида валюта счётларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида аниқланган корхонанинг валюта счетининг дебети ёки кредитига хатолик билан ўтказилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида валюта счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади. Валюта маблағларининг аналитик ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. 228. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200)нинг боғланиши Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг боғланиши Дебет Кредит 1 Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши 5210, 5220 4810, 4820 2 Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларни сотилишидан валютанинг келиб тушиши 5210, 5220 4010 3 Кассадан валюта маблағларининг валюта счётига топширилиши 5210, 5220 5020 4 Ишлатилмаган чек ва аккредитив суммасининг валюта счётига ўтказилиши 5210, 5220 5510-5520 5 Илгари қисқа муддатли инвестициялар тартибида берилган қарзнинг қайтарилиши 5210, 5220 5830 6 Илгари берилган бўнакларнинг қайтарилиши 5210, 5220 4310-4330 7 Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши 5210, 5220 4860 8 Олинган бўнаклар суммаси 5210, 5220 6300, 7310 9 Илгари акцияларга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши 5210, 5220 4610 10 Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши 5210, 5220 8410 11 Инвестицияга маблағларнинг қўйилиши 0600, 5800 5210, 5220 12 Банкдан кассага валюта маблағларининг келиб тушиши 5020 5210, 5220 13 Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши 8610, 8620 5210, 5220 14 Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг тўланиши 6010 5210, 5220 15 Берилган бўнакларнинг суммаси 4310-4330 5210, 5220 16 Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши 6300, 7310 5210, 5220 17 Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши 6610 5210, 5220 18 Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланди 6920 5210, 5220 19 Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар қопланди 6810-6840 5210, 5220 20 Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларнинг жорий қисми қопланди 6950 5210, 5220 21 Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди 6910, 6950 5210, 5220 Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling