6720 “Депонентланган иш ҳақи”.
286.
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича
ходимлар билан
ҳисоблашишлар” счётининг кредит томонида меҳнат ҳақи,
ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби
суммалар акс эттирилади. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича
ходимлар
билан ҳисоблашишлар” счётининг дебет томонида ҳисобланган
меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
287. Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни
ҳисоблашда ушбу суммалар меҳнат ҳақи жамғармасига жорий ойга
тўғри келадиган таътил кунлари суммаси миқдорида киритилади.
Таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар
учун ходимларга тўланган суммалар жорий ойда берилган бўнак
суммаси каби акс эттирилади ва 4290 “Ходимларга берилган бошқа
бўнаклар” счётининг дебетида ва 5010 “Миллий
валютадаги пул
маблағлари” счётининг кредитида кўрсатилади.
288. 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётида
ходимларнинг
олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”
ва 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётлари бўйича
аналитик
ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
289. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни
ҳисобга олувчи счётлар (6700)нинг бошқа
счетлар билан
боғланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: