Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 404.48 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)
3-§. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200) 388. Корхонага тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш) тўғрисидаги ахборотларни умулаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”; 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”. 389. 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади. 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, шунингдек чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади. Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитида олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Жорий ҳисобот даврида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, ушбу счёт бўйича кредит қолдиқ (фойда) эса 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” (жорий қисми) ёки 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” (узоқ муддатли қисми) счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларининг камомади ёки бузилиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредити бўйича 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётининг дебетига 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда олиб борилади. 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар объектлари бўйича алоҳида юритилади. 390. 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебетида чиқиб кетаётган қийматликларнинг баланс қиймати, шунингдек шу билан боғлиқ амалга оширилган харажаталар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади. 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун корхонага тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига шунингдек, ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли счётлар (0500) билан боғланган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади. Ушбу счёт бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, кредит қолдиқ (фойда) эса 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади. 391. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)нинг боғланиши
Download 404.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling