Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


жиноий жазо жиноят қонунида қатъий белгиланган


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

жиноий жазо жиноят қонунида қатъий белгиланган 
бўлади. Жиноят кодексида судлар учун қатий бўлган жазо чоралари 
белгиланган бўлиб, судлар жазо тайинлашда Махсус қисм нормаси 
санкциясида кўрсатилган доирада жазо тайинлайдилар. Суд жиноят 
содир этишда айбдор, деб топилган шахсга қонунда белгиланган 
жазонигина 
тайинлайди, 
бошқа 
жазоларни 
давлат 
номидан 
қўлланиши ёки жиноят қонуни санкцияларидан четга чиқилишига 
йўл қўйилмайди. Давлат мажбурловининг алоҳида шакли бўлган жазо 
жиноят қонунида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахсга 
нисбатан қўлланилади. 
2) 
Жиноий жазо фақат суд томонидан тайинланади. Бу 
қоида Жиноят кодексининг 42-моддасида ҳам мустаҳкамлаб 
қўйилган. Жиноят кодекси 69-75-моддаларида белгиланган асосларга 
кўра жазодан озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштирилиши 
ҳам фақат суд томонидан амалга оширилиши мумкин. Амнистия акти 
асосида ёки авф этиш орқали жазодан озод қилишда, бу актни 
чиқарган органнинг амнистия ёки авф этиш тўғрисидаги норматив 


356 
акти асосида озод қилинади. Фақат судлар жазодан озод қилиш 
ваколатига 
эга 
эканлиги 
ЖПКнинг 
12-моддасида 
ҳам 
мустаҳкамланган. Жиноий жазо ҳисобланмайдиган мажбурлов 
чоралари давлатнинг бошқа ваколатли органлари ёки ваколатли 
мансабдор шахслари томонидан ҳам қўлланиши мумкин. 
3) 
Жиноий жазо фақат жиноят содир этишда айбдор деб 
топилган 
шахсларга 
нисбатангина 
қўлланилади. 
Махкум 
жазонининг ижросидан қочганда ҳам жазо махкумнинг оила 
аъзоларига ёки яқин қариндошларига нисбатан қўлланиши мумкин 
эмас. Айбдор шахсга жазо қўлланиши билан боғлиқ бўлган мулкий 
тўловлар унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларидан 
ундирилмайди.
4) 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling