Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-БОБ: ЖАЗО ТИЗИМИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
15-БОБ: ЖАЗО ТИЗИМИ ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ
1. Жазо тизими тушунчаси Жазо жиноят ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бўлиши билан бир қаторда, жиноий жавобгарликни амалга оширишнинг асосий шаклларидан ҳисобланади. Қилмишнинг жазога сазоворлиги жиноят қонунини ижтимоий муносабатларга таьсир этиш воситасига айлантиради, ҳуқуқий нормаларни инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш механизмига айлантиради. Суднинг қонунни қўлловчи вазифаси жиноят содир этган шахсларга нисбатан аниқ жазо турининг суд ҳукмида белгиланишида намоён бўлади. Суд максимал даражадаги индивидуаллаштирилган жазо тайинлаш учун жиноятнинг хусусияти ва жиноят содир этган шахснинг ижтимоий хавфлилигини эътиборга олади. Жазо тизими (ЖК 43-моддаси) Асосий жазолар Қўшимча жазолар Жарима (ЖК 43- модда) Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш (ЖК 45- модда) Ахлоқ тузатиш ишлари (ЖК 46- модда) Хизмат бўйича чеклаш (ЖК 52- модда) Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш (ЖК 52- модда) Интизомий қисмга жўнатиш (ЖК 49- модда) Озодликдан маҳрум қилиш (ЖК 50- модда) Ўлим жазоси (ЖК 51- модда) Қамоқ (ЖК 48- модда) 369 Жиноят кодекси 43-моддасида жазо тизими берилган бўлиб, унда жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари кўрсатилган. Жиноят кодекси 43-моддасида белгиланган жазо тизими содир этилган жиноятнинг оғирлиги ёки унча хавфли эмаслиги нуқтаи назаридан жиноят ҳуқуқи назариясига мувофиқ бўлиши тўғрисидаги фикрларга мос келади. Аввалги Жиноят кодексидан фарқли равишда янги Жиноят кодексидаги жазо тизими ўзининг оғирлиги нуқтаи назаридан юқоридан пастга қараб эмас, балки, пастдан юқорига қараб белгиланган. Жазо тизимининг бундай тартибда белгиланиши ўзида «инсонпарварлик» принципини тўла акс эттиради. Суд айбдорга нисбатан фақат жиноят қонунида назарда тутилган жазо туринигина қўллаши мумкин. Бу қонунийлик ва давлатнинг жиноятчиликка –қарши кураш сиёсатини, жазолаш функциясини амалга оширилишини таминлайди. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling