Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноятнинг махсус олдини олиш
- Жиноятни умумий олдини олишда
биринчидан, жазо содир этилган жиноят ва ва айбдорнинг
шахсига мувофиқ бўлиши, жабрланувчи ва унинг яқинлари олдида, давлат ва бошқа органлар хамда жамият олдида адолатни тиклаши, жиноятнинг оғирлилигига мувофиқ келишини англатади; иккинчидан, жазонинг мақсади махкумни тарбиялашга қаратилгандир. Баъзи муаллифлар жиноят ҳуқуқий жазо чорасини қайта тарбиялаш жараёни билан боғламаслик лозим деб ҳисоблайдилар. Аммо қонун чиқарувчи жазонинг мақсади махкумни тарбиялаш, деб белгилайди. Жиноятнинг махсус олдини олиш –жазо чорасини қўллаш орқали махкумнинг руҳий ҳолати ва хулқини ўзгартириш, унинг онгидаги жиноят содир қилишга таъсир этган салбий хислатларни тугатиш ҳамда шахсларни қонунлар ва аҳлоқ нормаларини хурмат қилиш, халол турмуш кечириш ва меҳнат қилиш руҳида тарбиялашдир. Н. А Стручков махкумни тарбиялаш деганда биринчидан, жиноят содир этган шахсга нисбатан таьсир кўрсатиш натижаси, 1 Беляев Н.А Цели наказания и средства их достижения Л, 1963 г, Стр-25 362 иккинчидан, махсус тарбиялаш жараёни, яъни жазони ижро этиш жараёнида қўлланадиган ва мажбуран меҳнат қилиш чорасини қўллашни тушунади. 1 Н.А Беляев «Тарбиялаш- бу жазони ижро этишдан олдин хал қилиниши лозим бўлган муҳим масаладир. Жиноятчининг тарбияланиши, унга нисбатан қўлланилган жазонинг таъсир этиши натижасида унда бўладиган ўзгаришлар бўлиб, у жамиятнинг фаол азосига айланмасада, жамият учун хавфли бўлмаслиги», деб тушунтиради Суд жиноятчини тузатиш ва қайта тарбиялаш мақсадларини кўзда тутиб, жазо белгилаганда, ҳар бир шахснинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, мақсадга мувофиқ жазо чорасини танлаши зарур. Баьзан айбдорга жарима жазосини тайинлаш, ахлоқ тузатиш ишига жалб қилиш орқали жиноий жазонинг мақсадига эришиш ҳам мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса, ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлган жиноятни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилади. Қонунда такроран жиноят содир этганлик учун оғирроқ жазо белгиланиши ҳам жиноятларнинг олдини олишга қаратилган муҳим чоралардан биридир. Маҳкумни тузатиш ва қайта тарбиялаш озодликдан маҳрум қилинган ёки бошқа жазо чораси қўлланилган махкумлар билан олиб бориладиган табиявий ишларга ҳам боғлиқдир. Бу тарбиявий чоралардан муҳими- махкумларни меҳнатга жалб қилиш, улар билан сиёсий тарбиявий ишларни олиб бориш, уларнинг умумий маданий савияларини ошириш ва бошқа тадбирлардан иборатдир. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ муассасаларидаги махсус тартиб ҳам бунда катта ахамиятга эга. Махкумни тузатиш ва қайта тарбиялашда давлат органлари билан бирга жамоят ташкилотлари ва маҳнат жамоасининг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Янги жиноят қонуни моделини яратишда жиноий жазонинг мақсадларидан бири, жиноятнинг умумий ва махсус олдини олиш қилиб белгиланди. Жиноятни умумий олдини олишда – судланган шахс орқали бошқа шахсларни огохлантирилади. Махсус олдини Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling