Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

олиш эса – шахсни қайта тарбиялашга қаратилгандир.
1
Стручков Н.А. Уголовное ответственност и ее реализация борбы с претупностью. Саратов. 1978. 
Стр-64


363 
Жазонинг мақсадига эришиш механизми унинг жазолаш 
хусусияти ва махкум томонидан уни ўталишида ифодаланади. Агар 
жазони қўллаш натижасида махкум томонидан янги жиноят содир 
этилишининг олди олиниши, бунда индивидуал олдини олиш 
дейилади. Бу ўринда шахснинг ўз айбини тан олганлиги, жазони 
ўтаганлиги азоб чекканлиги, шароитнинг ўзгарганлиги ёки шахснинг 
тузалганлиги катта ахамиятга эгадир.
Индивидуал олдини олишниг самарадорлиги шундаки, у 
махкумнинг жазони ўташи натижасида ички руҳиятида вужудга 
келган ўзгаришни ифодалайди. Бу мақсадга турли даражада 
эриштирувчи жазолар бор. Масалан, ўлим жазосини қўллаш орқали 
бу мақсадга эришиб бўлмайди. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
жиноятларнинг индивидуал олдини олишда катта самара бериб, бу 
ҳолат жазони ўташ жараёнида рўй беради. Озодиликдан маҳрум 
қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо, яьни ижтимоий назоратни 
кучайтирган ҳолда қўлланувчи шартли ҳукм қилиш ҳам индивидуал 
олдини олиш мақсадига эришишга хизмат қилади.
Жиноятчиликнинг умумий олдини олиш тушунчаси ҳақида 
турли фикрлар билдирилган. Баъзи ҳолларда бу тушунчага кенг 
маьнода қаралиб, бу нуқтаи назар умумий огохлантириш барча 
фуқароларга, жамиятнинг барча азоларига қаратилган деган талқинга 
асосланади.
Жазонинг жиноят содир этган аниқ бир шахсга нисбатан 
қўлланиши, жиноят ҳуқуқий таъқиқнинг бузилиши қандай оқибатга 
олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида умумий 
олдини олиш жиноят қонунчилигини бузиш мумкин эмаслиги ва 
жиноий жавобгарликнинг муқаррарлигига ишонтириш, айбдорнинг 
жазоланиши жамият аъзоларига тушинтириш орқали тарбиявий 
функцияни ҳам бажаради.
Унча хавфли бўлмаган жиноятни содир этган, ижтимоий хавфи 
юқори бўлмаган шахсларга қисқа муддатли озодлидан маҳрум қилиш 
ёки ахлоқ тузатиш ишлари каби жазоларни қўллаш орқали ҳам 
жазонинг мақсадга эришиш мумкин.
Жиноят қонуни муаммоларини ечишда, жазонинг мақсади 
хақидаги жамоатчиликнинг фикри катта ахамиятга эга. Тадқиқотлар 
шуни кўрсатадики, жамоатчилик фикри жиноий жавобгарликни ва 
қонундаги санкцияларни қатъийлаштириш зарурлигини кўрсатиб, 
бир вақтнинг ўзида озодликдан маҳрум қилиш жазосидан кўзланган 
мақсадларга эришиш даражаси юқори эмас ва жазони озодликдан 


364 
маҳрум қилиш жойларида ўтаган шахсни тўғри йўлга қайтариш ва 
қайта тарбиялаш қийин деган фикр билдирилган.
Жазонинг мақсадларидан яна бири махкумнинг жиноий 
фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилишдан иборат. Шахсга 
жиноят содир қилганлик учун у ёки бу турдаги жазо қўлланилганда, 
унинг ҳуқуқи чекланади ва хулқи назорат остига олинади. Айниқса, 
қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган махкум 
қаттиқ назорат остига олинади ва ўз жиноий фаолиятини давом 
эттириш имкониятидан маҳрум бўлади.
Давлат жиноий жазони қўллаш билан жиноятчини ўз 
фуқароларидан изоляция қилади ва химоя қилади, уни жиноят содир 
этиш имкониятидан маҳрум қилади. Маълум даражада бу махсус 
огохлантириш чоралари доирасига киради. Ушбу мақсаднинг 
қонунда мустақил ажратиб кўрсатилганлиги тўғрибўлган.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling