Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
 
 


378 
4. Аҳлоқ тузатиш ишлари. 
 
Ахлоқ тузатиш ишлари жиноий жазо сифатида мухкумнинг 
суд ҳукмида белгиланган миқдорда иш хақидан ушлаб қолган ҳолда 
мажбурий меҳнатга жалб қилишда ифодаланади.
Бу жазо тури асосий жазо тури ҳисобланиб, фақат Жиноят 
кодекси Махсус қисми тегишли моддаси санкциясида назарда 
тутилган ҳолларда қўлланилади. Шунингдек аҳлоқ тузатиш ишлари 
қуйидаги ҳолларда: 
1) 
аҳлоқ тузатиш ишлари енгилроқ турдаги жазони қўллаш 
тартибида Жиноят кодексинининг 57-моддасига мувофиқ қўлланиши 
мумкин; 
2) 
айбдор жарима жазосини ижро этишдан бўйин товлаган 
ҳолда, жазонинг ижро этилмаган қисми Жкнинг 44-моддасига 
мувофиқ аҳлоқ тузатиш ишларига алмаштирилганда; 
3) 
бу жазо тури Жиноят кодексининг 74-моддасига кўра 
озодликдан маҳрум этиш жазосининг ўталмай қолган қисмини 
енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилганда қўлланилади. 
Аҳлоқ 
тузатиш 
ишлари 
жазоси 
ўзида 
инсонпарварлик 
принцпини ифодалайди. Махкумга бу жазони қўллаш орқали у 
эркинлигидан маҳрум қилинмайди, ўз оиласида, уйидан узилмаган 
ҳолда ўзи аввал ишлаган муассасада (корхона, ташкилотда) ишлайди. 
Бу жазони қўллаш орқали махкумга моддий таьсир кўрсатилади, яьни 
айбдор иш хақининг муайян қисми давлат фойдасига ўтказилади. Шу 
орқали ахлоқ тузатиш ишларининг қуйидаги жазолаш хусусияти 
намоён бўлади: 
биринчидан, махкумнинг олдинги ўзи ишлаган ёки бошқа 
ташкилотда мажбурий меҳнат қилиши (жазони ўташ вақтида 
махкумнинг меҳнат қилиши мажбурий ҳисобланади);
иккинчидан, юқорида қайд этилганидек, моддий таьсир-унинг 
иш хақидан муайян қисми давлат фойдасига ушлаб қолинади.
Маълумки, 
аввалги 
Жиноят 
кодексида 
бу 
жазо 
тури 
«Озодликдан маҳрум қилмасдан туриб аҳлоқ тузатиш ишлари» (26-
модда) деб номланган эди. Бунинг сабаби эса 1919 йилга бориб 
тақалади. У вақтларда аҳлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси билан бирга қўлланар эди. Масалан, 1919 йилги 
РСФСР Жиноят қонунининг рахбарий Асосларининг 25-моддасида 
озодликдан маҳрум қилиш жойларига жойлаштирмасдан ахлоқ 
тузатиш ишлари назарда тутилган бўлса, 1922 йилги Жиноят 


379 
кодексининг 34-моддасида озодликдан маҳрум қилиш, албатта, 
мажбурий меҳнат биланг боғланиши лозимлиги кўрсатилган эди. 
РСФСРнинг 1926 йилги Жиноят кодексидан озодликдан маҳрум 
қилиш 1 кундан то 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга ва албатта
ишлаш билан боғлиқ ҳолда тайинланиши лозим дейилган эди. Лекин 
ўша вақтларнинг ўзида бундай тушунчанинг йўқ бўлиб кетганлигига 
қарамасдан, «озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган 
аҳлоқ тузатиш ишлари» тушунчаси ханузгача Жиноят кодексидан 
ўрин олиб келган эди. Янги Жиноят кодексида бундай моддани оддий 
қилиб «аҳлоқ тузатиш ишлари» деб номлангани озодликдан маҳрум 
қилиш билан бир вақтда аҳлоқ тузатиш ишлари ҳам тайинланади
деган ноўрин шубхага ўрин қолдирмайди.
Бу жиноий жазо, яьни аҳлоқ тузатиш ишларини махкумнинг ўз 
иш жойида ўташи махкумнинг аввалги мансабида қолишини 
англатмайди. Баьзи ҳолларда содир этилган жиноятлар мансаб 
ваколатига боғлиқ бўлади. Бундай ҳолда шахс ўз иш жойидаги бошқа 
вазифага ўтказилиши лозим. Бу ўринда жазонинг махкум ўзи 
ишлаган иш жойида ўталишининг ўзи муҳимдир.
Жиноят қонунида ахлоқ тузатиш ишларининг икки тури 
кўрсатилган: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling