Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
5. Қамоқ.
Республикамиз Жиноят кодекси 45-моддасида диспозицияси шахсни жамиятдан батамом ажратган шароитда сақлашдан иборат қамоқ жазосини кўзда тутиб, унинг бир ойдан олти ойгача муддатга белгиланишини кўрсатилган. Қамоқ жазоси қонунга илк бор киритилиб, олдин хеч қайси иттифоқдош республика жиноят қонунчилигида бундай жазо тури кўрсатилмаган эди. Қамоқ жазоси ўз мохиятига кўра қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Бу: биринчидан, махкум суд ҳукми асосида тайинланган қамоқ жазосини жамиятдан ажратилган ҳолда, махсус муассасага жойлаштирилиб, жазо муддати тугагунча уни ташлаб кетиши мумкин бўлмаган, қатъий режим, кучли назорат остида ўтайди; иккинчидан, қамоқ жазоси бир ойдан олти ойгача муддатда белгиланади. Қамоқ жазоси асосий жазолардан бири бўлиб, бошқа жазолар билан қўшиб тайинланиши мумкин эмас. Шунингдек, Жиноят кодекси нормаси санкциясида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам қамоқ жазоси тайинланиши мумкин: Жиноят кодексининг 57-моддасига кўра енгилроқ жазо тайинланганда; Жиноят кодексининг 44-моддаси 3-қисмига кўра айбдор жарима жазосини ижро этишдан бўйин товлаганда, у қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Унча ижтимоий хавфли бўлмаган жиноятлар, баъзи эҳтиётсизлик орқасидан содир қилинган жиноятлар учун шахсга нисбатан бундай тартибдаги қисқа муддатли жазони қўллаш жоиздир. Бу ерда асосий масала шундай иборатки, биринчидан шахсни ахлоқ тузатиш муассасаларига юборишнинг ижтимоий салбий оқибатларининг олди олинади ва иккинчи томондан, шахсга бошқа жазо тури билан таьсир этиш орқали умумий ва махсус превенция натижаларига эришиб бўлмаслиги аниқланганидек, бу жазо туридан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 385 Қамоққа махкум қилинган шахс жазонинг барча муддатини Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов изоляторларининг махсус ажратилган ханаларида ўтайди. Қамоққа махкум қилинган шахс касал бўлиб қолганида, даволаниши ёки махкумнинг хавфсизлигини таминлаш учун уни бир муассасадан бошқасига кўчириш мумкин. Қамоққа махкум этилганлар бошқа тоифадаги айбдорлардан ажратилган ҳолда сақланадилар. Уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси учун белгиланган тартиб қўлланилади. Қамоқ жазоси қасддан содир этилган (қасддан баданга енгил шикаст етказиш 109-модда, қийнаш 110-модда, ўғрилик 169-модда) ва эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар учун ҳам (эҳтиётсизлик натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказиш 111-модда) қўлланилади. Қамоқ жазоси жиноят ҳуқуқи нормалари санкцияларида бошқа жазо турларига муқобил тарзда кўрсатилган. Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар ҳукм чиқарилган жойдаги махсус қамоқ уйларида жазони ўтайдилар. Махкумлар бутун жазо муддатини одатда, битта қамоқ уйида ўтайдилар. Улар қамоқ уйининг хўжалик хизматига оид ишларга хафтасига тўрт соатгача бўлган муддатга жалб этилишлари мумкин. Махкумлар икки кишилик, тўрт кишилик ёки умумий камераларда сақланадилар. Биринчи марта қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар илгари қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахслардан алоҳида сақланадилар. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling