Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

7. Озодликдан маҳрум қилиш. 
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси махкумни суд белгилаган 
муддат мобайнида жамиятдан ажратиб, жазони ижро этиш колонияси 
ёки турмага жойлаштиришдан иборатдир. Бу асосий жазо тури 
бўлганлиги учун қонун санкциясида кўрсатилган ҳоллардагина 
қўлланилади. Озодликдан махрум қилиш бошқа хеч қандай асосий 
жазо тури билан бирга қўлланиши мумкин эмас. Ушбу жазо тури 
айбдор аҳлоқ тузатиш ишларидан бўйин товласа, ўлим жазоси авф 
этиш 
тарзида 
озодликдан 
махрум 
қилиш 
жазоси 
билан 
алмаштирилганида қўлланилади.
Жиноят кодексининг 50-моддасида озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси аввалги кодекслардан фарқли равишда махкумни жамиятдан 
ажратиб, жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан 
иборат эканлиги айтиб ўтилган. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 
жиноий жазо мақсадига бошқа жазо чораларини қўллаш орқали 
эришиш мумкин бўлмаганда ва махсус тартибда махкумни 
жамиятдан ажратган ҳолда тарбиялаш лозим бўлган ҳолларда 
қўлланилади. Бу жазога махкум қилинган шахсларнинг бир қатор 
ҳуқуқлари чекланади.
Суд озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаганида содир 
этилган жиноятнинг хусусияти, айбдорнинг хавфлилик даражаси ва 
уни қайта тарбиялаш мумкинми ёки мумкин эмасми деган 


389 
саволларни ўрганиб, жазонинг турини, ўташ тартиби ва муддатини 
белгилайди.
Болгар криминалисти К. Лютов жазонинг мақсадини тадқиқ 
қила туриб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг умумий жазо 
тизимидаги ўрни хақида шундай дейди: «Фақат у (озодлидкан маҳрум 
қилиш) Жиноят кодекси томонидан кўрсатилган жазолар орасида 
шундай натижаларга, жазонинг мақсадларига тўла жавоб бера 
олади». 
Юридик фанлар доктори А.М Яковлев озодликдан маҳрум 
қилиш жазосини бир қатор салбий хусусиятларга эга эканлигини 
таъкидлаб: 
а) инсонни юқори даражада нормал хаётий шароитларга 
мослаштириш ният қилинган ҳолда шахс жамиятдан бутунлай 
ажратиб қўйилади; 
б) жиноятчи онгидаги зарарли тушунча ва одатларни ижтимоий 
фойдали бўлган сифатлар билан алмаштириш мақсад қилиб 
қўйилгани ҳолда, уни бошқа жиноятчилар гуруҳига қўшиб 
қўйиладики, бунда шахс бу жиноятчилардан кўпроқ уларнинг ёмон 
томониларини ўзлаштириб олмаслигига тўла ишониб бўлмайди.
в) жиноятчини нормал хаётга, меҳнат мухитига, эркин 
шароитдаги хаётга ўргатиш мақсад қилинган ҳолда уни эркин хаётдан 
бутунлай узоқ бўлган мухитга жойлаштирилади. Озодликдан маҳрум 
қилиш инсоннинг нотабиий нормал, бўлмаган ҳолатидир; 
г) қайтадан жиноят содир этмаслик учун шахс озодликка 
чиққанидан кейин тўгри йўналиш бўйича фаол ҳаракат қилиши керак 
бўлади (масалан, ўзига мос иш топиб ишлаш, оилавий муаммаларни 
бартараф этиш, спиртли ичкиликларга ружу қўймаслик ва хаказо). 
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса махкумни пассив ҳаёт тарзи 
кечиришга ўргатиб қўяди. 
Озодликдан маҳрум қилиш махкумнинг жамиятдаги ҳуқуқий 
ҳолатини чеклаб қўйишнинг алоҳида шакли бўлиб, бу уни бошқа 
жазо турларидан, ҳатто қамоқ жазосидан ҳам фарқ қилади. 
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш орқали махкумнинг 
ҳуқуқларини чеклаш комплекс хусусиятга эга бўлиб, махкум руҳий 
ва жисмоний жиҳатдан жамиятдан, ўзи ўрганган муҳитдан 
изоляцияланиб, жазони қўллаш орқали белгиланган мақсадга эришиш 
учун махсус тартиб қўлланилади. Бу чеклашлар меҳнат қилиш 
эркинлиги, дам олиш ва меҳнат қилиш вақтининг қатьий 


390 
белгиланганида, эркин ҳаракат қилишнинг, учрашувлар, посилкалар 
олишдаги чеклашларда ифодаланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноятнинг хавфлилик 
даражаси ва махкумнинг шахсини эьтиборга олиб тайинланиши 
лозим.
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан йигирма йилгача 
бўлган муддатга белгиланади. Вояга етмаганларга олти ойдан ўн 
йилгача бўлган муддатга тайинланади. 
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир неча ҳукмларни қўшиш 
тартибида тайинланганда йигирма беш йилгача бўлган муддатга 
тайинланиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 
максимал муддати жазонинг бир ёки бир неча жиноятга нисбатан 
тайинланишига, ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
билан алмаштирилишига боғлиқ.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда суд жазо 
муддатини суд ҳукмида аниқ белигиланишига эьтибор бериш лозим, 
муддатнинг аниқ белигиланмаслиги жиноят қонуни номасини бузиш 
ҳисобланиб, суд ҳукмини бекор қилинишига сабаб бўлади. Шу билан 
бирга суд бир қанча жиноятлар юзасидан жазо тайинлаётганда, ҳар 
бир ҳукм бўйича алоҳида-алоҳида жазо белиглаши ва умумий 
муддатни тайинлашда муддатларни қўшиш орқали белгилаши жазо 
белигилаши лозим. Қисқа муддатли озодликдан маҳрум қилиш 
жазосини қўллашда ишнинг барча ҳолатларидан, айбдорнинг 
шахсидан келиб чиқиб ва нима учун озодликдан маҳрум қилиш билан 
боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилмаётганлиги сабаблари ҳукмда 
асослантирилмоғи керак. Озодликдан маҳрум қилиш жазосида 
тайинланганида 
ҳар 
бир 
модда 
бўйича 
унинг 
муддатлари 
кўрсатилмоғи зарур

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling