Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4. Хизмат бўйича чеклаш. 
Хизмат бўйича чеклаш жазоси Жиноят кодексига янги 
киритилган жазо чораларидан бири ҳисобланади.
Жиноят кодексининг 47-моддасига мувофиқ хизмат бўйича 
чеклаш -офицерлар таркибига кирувчи харбий хизматчи, прапоршик, 
мичман ва харбий хизматни контракт асосида ўтаётган харбий 
хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ 
ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг ўн фоизидан 
ўттиз фоизигача бўлган миқдори давлат даромади ҳисобига ушлаб 
қолишдан иборат жазо чорасидир.


383 
Хизмат 
бўйича 
чеклаш 
фақат 
асосий 
жазо 
сифатида 
тайинланилиши мумкин. Бундан ташқари қонунда ушбу жазо 
чорасини қўллашни чекловчи қатор шартлар белгиланган: 
биринчидан, бу жазо чораси фақат юқорида қайд этилган 
харбий хизматчиларга нисбатан қўлланиши мумкин;
иккинчидан, бу жазо фақат харбий жиноятларга ёки Жиноят 
кодекси Махсус қисми тегишли моддасида кўрсатилган ҳолларда 
бошқа қилмишларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади. 
Жиноят қонуни харбий хизмат бўйича чеклашда иккита асосий 
жазони назарда тутади (47-модда, 2-қисм): 
1) 
суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида махкумнинг 
мансаби кўтарилиши мумкин эмас (масалан, рота командири
баталъон командири бўла олмайди); 
2) 
унинг харбий ёки махсус унвони оширилмайди. Масалан 
капитан унвонидаги харбий майор унвонини ололмайди. Чунки 
жазони ўташ муддати харбий унвонни ошириш учун зарур бўлган 
муддатга қўшилмайди.
Қонунда белгиланган хизмат бўйича чеклаш жазосининг 
қўлланиши, қонунда белгиланган чекловлардан ташқари бошқа 
чекловлар (харбий хизматчига тегишли бўлган махсус ҳуқуқлар, 
унинг хизмат квартирасига бўлган ҳуқуқи, яшаш шароитини 
яхшилашга бўлган имтиёзлар)ни назарда тутмайди.
Жиноят кодекси 47-моддаси 1-қисмига кўра махкумни ойлик иш 
ҳақнинг ўн фоизидан ўттиз фоизгача бўлган миқдори давлат 
фойдасига ушлаб қолинади. 
Хизмат бўйича чеклаш Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси 
санкциясида назарда тутилган ҳолларда икки ойдан уч йилгача 
бўлган муддатга тайинланади. Жазони ўташ муддати унинг 
навбатдаги харбий ёки махсус унвонни олиш учун зарур бўлган 
хизмат муддатига қўшилмайди. Шунингдек, мазкур муддат пенсия 
тайинлаш учун ҳам зарур бўлган хизмат стажига ҳам қўшилмайди.
Ижтимоий хафви катта бўлмаган ёки оғир оқибатларни 
келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган жиноят 
учун суд иш ҳолатлари ва махкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда 
уч йилдан кўп бўлмаган муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини 
тайинлаши мумкин.
Шундай қилиб ушбу жазо турининг ҳуқуқий оқибатлари 
қуйидагилардан иборат.: 


384 
1) 
махкумнинг мансаби, харбий ёки махсус унвонини 
оширилишини чеклайди; 
2) ушбу муддатнинг кўп йил ишлаганлик, навбатдаги харбий ёки 
махсус унвонни олиш учун зарур бўлган муддатга қўшилмайди;
3) махкум даромадининг бир қисми давлат ҳисобига ўтказилиши 
орқали унга моддий жафо етказилади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling