Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
биринчидан, бу жазонинг фақатгина баъзи ўта оғир жиноятлар учун қўлланиши; иккинчидан
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
биринчидан, бу жазонинг фақатгина баъзи ўта оғир жиноятлар
учун қўлланиши; иккинчидан, бу жазони қонунда кўрсатилган маълум бир шахсларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги. Ўлим жазоси аёлларга, олтмиш ёшдан ошган эркакларга ва ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин эмас; учинчидан, ўлим жазосини қўллаш билан боғлиқ бўлган жиноят ишлариниг таллуқлиги. Бу ишлар Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судининг судловига таалуқлидир. Ўлим жазосига ҳукм қилинган махкумга афв этишни сўраб илтимос қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам тушунтирилади. Бу ўлим жазосини бошқа жазо турларига нисбатан фарқловчи хусусиятларидир. Ўлим жазоси жамиятда учраб турадиган ашаддий рецидивистлар ва инсоний қиёфасини йўқотган вахшийлар томонидан айбини ўта оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш каби жиноятни содир этганларга нисбатан қўлланилиши ижтимоий адолат нуқтаи назаридан тўғри, деб ҳисоблаймиз ва Й. Каракетов ва М. Жалиловларнинг «.. олий жазони қасддан жиноят содир этиши натижасида одам ўлимига сабаб бўлган ҳоллардагина қўллаш лозим «, деган фикрларини ўринли деб биламиз. Ўлим жазосини асосий жазо бўлганлиги учун, бошқа асосий жазо чорлари тури билан қўллаш мумкин эмас. Шунингдек ўлим жазо тайинланган шахсга нисбатан қўшимча жазо чораси ҳам тайинланмайди. Бу жазонинг ўзига хос хухсусияти махкумни жазонинг ижросидан бўйин товлагани учун бошқа жазо чораси билан олмаштиришга йўл қўйилмайди. 399 Эркакларга нисбатан ушбу жазо турини тайинлашда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим: 1) судланувчи жиноят содир этиш вақтида 18 ёшга тўлмаган бўлса унга нисбатан ўлим жазоси тайинланмайди. 2) агар ҳукм чиқариш вақтида 60 ёшга тўлган бўлса ўлим жазоси қўлланилмайди. Агар шахсга нисбатан ўлим жазоси тайинланган бўлса лекин, жазони ижро этиш вақтига келиб ҳукм қилинган шахс 60 ёшга тўлса бундай ҳолларда жазо ижро этиладими деган савол туғилади. Бундай ҳолларда ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши лозим бўлади. Судланувчиларга жазо тайинлашда уларнинг ёшини ҳисобга олиш инсонпарварлик принципларига асосланган. Судлар айбдорга нисбатан ўлим жазосини қўллаш масаласини ҳал қилишда ва бу жазо чораси нафақат ишда жавобгарликни оғирлаштирадиган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлганда ва жиноят содир этган шахс жамият учун мутлақо хавфли шахс деб топилгандагина энг охирги чора сифатида тайинлашиниш мумкинлигини ҳисобга олишлари зарур. Ўлим жазосини қўллаш ҳақида қарор қабул қилаётиб суд ҳукмининг тавсиф қисмида бундай қарорга келишнинг, содир этилган жиноятни оғирлигининг аниқ мазмуни ва айбдорнинг шахси бўйича маълумотларни очиб берувчи асосларни тўлалигича келтириш лозим. 1 Ўлим жазосини ижро этиш учун суднинг ҳукми, фармойиши ҳамда авф этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этиш ёки авф этишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома асос бўлади. 2 Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling