Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

9. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш. 
 
Жиноят кодексига мувофиқ, шахс оғир ёки ўта оғир жинояти 
учун жазога ҳукм қилинаётганида, суд махкумнинг шахсини ҳисобга 
олиб уни харбий ёки махсус унвонидан маҳрум қилиши ҳам мумкин. 
Бу жазонинг моҳияти шундаки, суд ушбу жазони қўллаш орқали 
жиноятнинг оғирлик даражаси ва махкумнинг шахсини ҳисобга олиб, 
унга касби, эгаллаб турган мансаби, муайян соҳада кўрсатган 
1
Олий суд Пленуму карори «Суд хукми тугрисида» 1997 й 2 май №2 113-114-бет 
2
Ўзбекистн республикаси Жиноят ижроия кодекси 139-модда 


400 
хизматлари учун давлат томонидан тақдирланган харбий ёки махсус 
унвондан маҳрум қилади. 
Ҳарбий унвон, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида 
офицер ёки сержантлар таркибидаги хизматчиларга нисбатан 
бериладиган унвон. Бу унвонлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
кучлари томонидан белгиланади.
Махсус унвонларга қатор соҳаларда белгиланган унвонлар 
киради. Масалан, Солиқ қўмитаси, Божхона Қўмитаси, Ички ишлар 
вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ва бошқа шундай 
унвонларни берадиган органларнинг унвонлари. 
Олий харбий унвон бу юқори офицерлар таркибига кирувчи 
шахсларга нисбатан бериладиган унвон. (генерал-майор, генерал-
лейтенант, генерал-полковник, Ўзбекистон Республикаси маршали).
Олий махсус унвонларга худди шундай унвонларни берувчи 
органлар томонидан бериладиган унвонлар киради.
Бундан ташқари давлат мукофотлари ҳам мавжуд бўлиб, улар 
шахсга фан, саньат, хўжалик соҳасининг муайян тармоғида олиб 
борилган фаолияти учун берилади (халқ артисти, халқ шоири, хизмат 
кўрсатган юрист). 
Қонунда белгиланган унвонлар ва давлат мукофотларидан 
асосий жазога қўшимча жазо сифатида қўлланилади. 
Жиноят қонунида ушбу жазо чорасини қўллашнинг қуйидаги 
шартларини белгиланган: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling