Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

назариясига асосланадилар. Ўзбекистон Республикаси жиноят 
қонунида жазонинг мохиятига жиноятчиликка қарши кураш 
воситаларидан, лекин бош восита деб эмас, балки ёрдамчи восита деб 
ёндошувида намоён бўлади. Бу қоида Жиноят кодекси 2-моддасида 
мустаҳкамланган. 
Биринчидан, жазо жиноят қонунида белгиланган давлатнинг 
мажбурлов чорасидир. Жиноят қонунининг ягона манбаи Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодекси бўлганлиги боис жиноий жазодек 
мажбурлов чораси Жиноят кодексида бошқа бирон-бир ҳужжатда 
белгиланмаслиги лозим. 
Иккинчидан, жазо оммага таъсир этиш хусусиятига эга бўлган 
чорадир. Жазо давлатнинг шахс, жамият ва давлат ҳуқуқ ва 
манфаатларини химоя қилиш учун қабул қилган қонунида 
белгиланган тақиқларни бузиш, йўл-йўриқларини бажармасликдан 
иборат муайян шахснинг жиноий хулқ-атворига қарши қаратилган 
мажбурий жавоб чорасидир. 
Давлатнинг 
нормал 
фаолиятини 
таъминлайдиган 
мазкўр 
қонуннинг асосий ижтимоий вазифаси бутун жамият учун энг муҳим 
ва қимматли бўлган ижтимоий муносабатларни мухофаза қилишдан 
иборатдир. Шу боис жиноят содир этишда айбдор шахсларга 
нисбатан давлат томонидан қўлланиладиган жазо жамиятимиз 
аъзолари бўлган барча фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб амалга 
оширилади. 
Учинчидан, 
жазо 
– 
Ўзбекистон 
Республикаси 
судлов 
тизимининг таркибий қисми – суднинг ҳукми билан жиноят содир 
этишда 
айбдор 
ҳисобланган 
шахсга 
нисбатанқўлланиладиган 
чорасидир. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106-моддасида 
суд хокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимиятлардан, 


407 
сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил 
ҳолда иш юритади, деб ёзилган. Конституциянинг 26-моддасида эса 
жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда 
қонуний 
тартибда, 
ошкора 
кўриб 
чиқилиб, 
унинг 
айби 
аникланмагунча у айбдор ҳисобанмайди, деб таъкидланади. Шундан 
келиб чиқиб, шахс факат суднинг айблов ҳукми билан, айбдор деб 
топилиши мумкин; мазкур ҳукмнинг оқибати сифатида унга жазо 
қўлланиши керак.
Жазо тайинлашнинг умумий асослари, энг аввало, жиноят содир 
этишда қонуннинг принциплари билан боғлиқдир. Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида «Қилмишда жиноят 
таркибининг мавжудлиги аниқланган хар бир шахс жавобгарликка 
тортилиши шарт» , -дейилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодексининг 
4-10-
моддаларида жиноят қонунининг еттита принципи ва уларнинг 
тушунчалари 
берилган 
бўлиб, 
жазо 
тайинлаш 
ана 
шу 
принципларнинг ҳар бири ва барчаси билан бевосита боғлиқдир. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-
моддасида одиллик принципининг тушунчаси берилган бўлиб, 
жиноят 
содир 
этишда 
айбдор 
бўлган 
шахсга 
нисбатан 
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона 
бўлиши, яъни жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ 
бўлиши керак, - дейилади. Жиноят содир этган шахсга нисбатан 
унинг ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини 
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки 
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланиши Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодексининг 42-моддасида назарда тутилган жазонинг 
мақсадларига эришишни назарда тутади. 
Жазо тайинлашнинг умумий асослари суднинг Жиноят кодекси 
Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда 
тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг 
қоидаларига мувофиқ жазо тайинлашнинг бир қатор масалаларни 
эьтиборга олишни тақозо қилади. 
Жиноят кодексининг Махсус қисми моддасининг санкцияси 
доирасида жазо тайинланади, деганда нимани тушуниш керак? 
Маълумки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларидаги 
санкциялар альтернатив санкция тариқасида берилган бўлиб, суд 
жазо тайинлашда фақат ана шу санкцияда кўрсатилган жазолардан 
бирини асосий жазо сифатида тайинлайди. Бунда суд тайинлаш учун 


408 
танлаган жазо турининг миқдори ва муддати шу санкцияда 
кўрсатилган доирадан ташқарига чиқмаслиги керак. Масалан, 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддасининг 2-
қисмида мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, 
миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар замирида, 
атрофдагилар учун хавфли усулда; кўп миқдорда зарар етказган 
ҳолда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш хақининг эллик 
бараваридан етмиш беш бараваригача микдорда жарима ёки икки 
йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилади. Демак, бу 
санкцияда учта асосий жазо кўрсатилган бўлиб, суд ишдаги ҳолатлар 
ва айбдорнинг шахсини эьтиборга олиб, шу жазолардан бирини 
танлаб тайинлайди. Агар жаримани тайинласа, энг кам ойлик иш 
хақининг эллик бараваридан кам ва етмиш беш баравардан кўп 
бўлмаган миқдорда тайинлайди. Ахлоқ тузатиш ишлари тайинланса, 
бу жазонинг муддатини икки йилдан кам, уч йилдан кўп тайинлай 
олади. Озодликдан маҳрум қилишни эса беш йилдан кўп бўлмаган 
муддатга тайинлай олмайди. Аммо суд жазо тайинлашда содир 
этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, 
қилмишнинг 
сабабини, 
етказилган 
зарарнинг 
хусусияти 
ва 
миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва 
оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, санкциядаги жазолардан 
бирини асосий жазо сифатида тайинлайди. Шу ҳолатларга қараб, агар 
айбдор етказилган моддий зарарни уч карра миқдорда ўз ихтиёри 
билан қопласа, суд санкцияда кўрсатилган озодликдан маҳрум 
қилишни тайинламай, санкциядаги енгилрок жазони тайинлаши 
мумкин. 
Жазо тайинлаш масаласига Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
ҳам алохида аҳамият бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий 
судининг 1996 йил 19 июлдаги 16 сонли «Жиноят учун жазо 
тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги Пленум қарорининг 1,2 бандида 
«Судлар оғир жиноят содир этган шахсларга, уюшган гуруҳ 
ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига муқаддам судланганларга 
нисбатан 
қаттиқ 
жазо 
чораларини 
қўллаши 
лозим. 
Бунда 
фукароларнинг хаёти ва соғлиғига тажовуз қилиш, порахўрлик, 
гиёхвандлик воситалари ёхуд психотроп моддалар ва қуроллар 
тарқатиш каби, шунингдек республика иқтисодиётига зарар 
етказувчи жиноятларни алохида хавф тугдиришини назарда 
тутишлари керак. Шунинг билан бирга оғир жазо чоралари Жиноят 


409 
кодекси 7-моддасининг 3-қисмига асосан, бошқа чоралар орқали 
эришиб бўлмайдиган ҳоллардагина тайинлаши мумкинлиги ҳам 
эътиборга олиниши керак», -дейилади. 
“Жазонинг самарадорлигини оширишни таъминловчи обьектив 
шароитлар бузилар экан, хар қандай жазо тизимидан кўзланган 
натижаларга эришилмайди”
1
,-деб М.Д.Шаргародский жуда тўғри 
такидлайди. Демак суд жиноят учун жазо тайинлаганда, энг аввало
шу жазонинг субьект айбининг даражасига мослиги ва унинг 
айбдорни тарбиялашдаги самарасини ўйлаши керак. Аммо шуни ҳам 
эсдан чиқармаслик керакки, жиноий жазо қанчалик инсонпарвар 
бўлмасин, айбдорга жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини 
камситиш мақсадини кўзламаганлигига (Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодексининг 7-моддаси) қарамай, қўрқитиш хусусияти 
бўлиши ва, содир қилган жиноятига яраша шахснинг моддий, 
маънавий, ҳуқуқий ҳолатида муайян келтириб чиқариши керак. Акс 
ҳолда жиноий жазонинг ижтимоий касб этмаган бўлар эди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1999 йил 14 майда 
бўлиб ўтган навбатдан ташқари Пленумида Олий суд раиси У. 
К.Мингбоев судлар кўп ҳолларда асоссиз равишда, айниқса, вояга 
етмаганларга ва аёлларга оғир жазо чораларини қўллаётганликларини 
таъкидлаб; «Жазо турини танлашда судьяга ўз нуқтаи назарини чуқур 
ва ҳар томонлама асослаб бериш мажбуриятини юкловчи қонун 
талаблари ҳам кўпинча бузилмоқда. Аксарият шу сабабга кўра, 
асосий жазо тури сифатида жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ 
каби жазолар деярли қўлланилмайди. Масалан ўтган йилда (1998 йил 
назарда тутилмоқда) умумий судланганлардан фақат 8,3 фоиз шахсга 
нисбатан қамоқ жазоси тайинланган ҳолос»
2
, деган эди. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 54-моддасида 
Жиноят кодекси Умумий қисмининг қоидаларига мувофиқ жазо 
тайинланиши хақида ёзилади. ЖК Умумий қисми қоидаларига 
мувофик жазо тайинлаш деганда нималар тушунилиши керак? 
Маълумки, Жиноят қонуни Махсус қисмининг моддаларини 
амалга татбиқ қилишининг барча қоидалари унинг Умумий қисмида 
кўрсатилган. Махсус қисм нормаларини кўллашда Умумий қисм 
нормалари йўналтирувчи ва тартибга солувчи нормалар бўлиб 
1
М.Д.Шаргородский “Наказание, его цели и эффективности” // Изд. Ленинского Университета, 1973 
г. 
2
ЎзР Олий Судининг 1998 йил 28 декабр, 1999 йил 30 апрел ва 1999 йил 4 майдагидаги Пленуми 
Қарорлари. // Т:.1999 й., 33-бет. 


410 
ҳисобланади. Демак, Умумий қисмининг нормалари Махсус 
қисмнинг калити ҳисобанади. 
Жиноят кодексида Махсус қисм моддаларига тегишли бўлмаган 
бирорта модда йўқ. Масалан, Жиноят кодексининг Махсус қисмида 
жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, Умумий қисмида 
жиноят тушунчаси (14-моддаси) берилган; Махсус қисмида 
жиноятлар учун фақат жисмоний шахслар томонидан содир этилган 
жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, умумий қисмининг 17-
моддасида жисмоний шахс, 18-моддасида ақли расолик тушунчалари 
берилган. Жиноят кодекси Махсус қисмининг кўпчилик моддаларида 
жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан қилинса, дейилган, 
иштирокчилик тушунчалари эса, 27-30-моддаларида берилган. 
Махсус қисм моддларида жиноят такроран, хавфли рецидивист, ўта 
хавфли рецидивист томонидан содир этилса, дейилади, уларнинг 
тушунчалари эса Умумий қисмининг 32-34-моддаларида берилган. 
Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари санкцияларида муайян 
доирада тайинландиган жазо турлари назарда тутилган, жазо 
тайинлаш қоидалари эса Умумий қисмининг 57-63-моддаларида 
кўрсатилган ва хоказолар. Бундан ташқари, Махсус қисми 
моддаларида назарда тутилмаган, аммо жазо тайинлашда эътиборга 
олиниши шарт бўлган бир канча жиноят қонуни институтлари борки, 
бу институтларда шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши жиноят деб 
топилиб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси билан 
жавобгарликка тортиладиган бўлса, Умумий қисмида назарда 
тутилган қоидаларнинг қўлланилишининг ўзи етарлидир. Масалан, 
жавобгарлик ва жазодан озод қилиш кўзда тутилган моддалар, 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини кўллаш, судланганлик ва 
уни ҳисоблаш қоидалари факат Умумий қисмда кўрсатилган. Тўғри, 
Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларида ҳам жавобгарлик ва 
жазодан озод қилиш (масалан, 211-модданинг 4-қисми, 212-
модданинг 4-қисми, 248-модданинг 4-қисми ва хоказолар) кўзда 
тутилган. Аммо жавобгарлик ва жазодан озод қилишнинг бу турлари 
фақат ўша модданинг ўзи учун тегишли, ҳолос. 
Умумий қисмдаги жавобгарлик ва жазодан озод қилишни 
назарда тутувчи моддалар умуман, Жиноят кодекси Махсус қисми 
моддаларига ҳам тегишлидир,
Маълумки, суд жиноят учун жазо тайинлашда айбдорнинг 
қилмиши 
квалификация 
қилинган 
модданинг 
санкциясида 
кўрсатилган жазо турлари ва муддати доирасидан четга чиқа 


411 
олмайди. Аммо иш ҳолатларига кўра, айбдорнинг қилмиши 
квалификация 
қилинган 
модда 
санкцияси 
доирасида 
жазо 
тайинланса, жазо адолатсиз бўлиб қолади. Суд, Жиноят кодекси 
Умумий қисмининг 57-моддасида кўзда тутилган енгилрок жазо 
тайинлаш қоидаларини қўллаб, енгилрок жазо тайинлаши ҳам 
мумкин.
Вояга етмаганларнинг жавобгарлиги масаласига қонунда 
алохида аҳамият берилган, яъни Жиноят кодексининг Умумий 
қисмида алохида бобда ажратиб кўрсатилган. ЖК Махсус қисми 
моддаларида кўрсатилган жиноятларни вояга етмаганлар томонидан 
содир этганлик учун алохида жавобгарлик белгиланмаган. Хатто, 
Махсус қисми моддасининг санкциясида ҳам вояга етмаганларга 
нисбатан тайинланадиган жазо тури ва муддати алохида ажратилиб 
кўрсатилмаган. Шунга мувофик вояга етмаганларнинг жинояти ҳам 
Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси билан 
квалификация 
қилинади. 
Аммо 
жазо 
тайинлашда 
вояга 
етмаганларнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг, 
санкциянинг миқдори ва муддатига келганда эса ўша санкцияда 
кўрсатилган миқдор ва муддат доирасида жазо тайинланмай, 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 82-85-моддаларида 
кўрсатилган жазо турининг миқдори ва муддати доирасида 
тайинланади. Бунда Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилрок жазо 
тайинлаш) қоидаларига мурожаат қилинмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1996 йил 19 июлдаги 
16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 
Пленуми қарорининг 1,7 бандида «Вояга етмаганларга жазо 
тайинлашда жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ каби жазоларнинг 
самадорлигига эътибор бериш лозим. Шу билан бирга оғир жиноят 
содир этишда айбланган, муқаддам судланган, ҳуқуқни бузганлиги 
учун ички ишлар органлари ҳисобида турган вояга етмаганларга жазо 
тайинлашда катъиятсизликка йўл қўйиб бўлмайди»
1
, -дейилади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling