Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
8. Ўлим жазоси.
396 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 51-моддаси «Ўлим жазоси» деб аталиб, унда биз аввалги кодексларимиздан фарқли ўлароқ, санкцияси ўлим жазосини назарда тутувчи жазолар сонини кескин камайтирилганлигини ва аввалги 33 та жиноят (1959-йилги Жиноят кодексида) ўрнига 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида қуйидаги 13 та жиноятлар учун ўлим жазоси белгиланган эди: отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), номусга тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми), агрессия (151- модданинг иккинчи қисми), урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда), геноцид (153-модда), терроризм (155-модданинг учинчи қисми), давлатга хоинлик қилиш (157-модданинг биринчи қисми), Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158- модданинг биринчи қисми), жосуслик (160-модданинг биринчи қисми), жиноий уюшма ташкил этиш (242-модданинг биринчи қисми), контрабанда (246-модданинг иккинчи қисми), гиёвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда сотиш (272-модданинг иккинчи қисми). “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 й. қонуни билан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми), урушнинг қонун ва удумларини бузиш (152-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158-модданинг биринчи қисми), жосуслик (160-модданинг биринчи қисми), контрабанда (246- модданинг иккинчи қисми)дан ўлим жазоси чиқариб ташланди. Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан 2001 йил 21 авгусда 4 та жиноят учун (жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда касддан одам ўлдириш 97-модда 2-қисми; агрессия 151- модда, геноцид 153-модда, терроризм 155-модда учинчи қисми) ўлим жазоси қолдирилган. Шунингдек ислохотлар давоми сифатида 2003 йил 12 декабрда қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Жиноят кодексида хам инсон, хам жамият, хам давлат учун ижтимоий хавфи юкори булган факат иккита жиноят учун улим жазоси колдирилди. Булар жазони огирлаштирувчи ҳолатларда 397 касддан одам ўлдириш- Жиноят кодекси 97-модда 2-кисми ва терроризм - ЖК 155-модда, 3-кисми. 2005 йилнинг 1 августида “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиқди. Унда: “Давлатимизнинг жиноятга оид сиёсати ўлим жазосини қўллашга нисбатан жаҳон тенденцияларига тўла мос келади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида эълон қилинган инсонпарварлик ва одиллик тамойилларини изчил ифода этади. Айни вақтда, мамлакатда амалга оширилаётган жамият ва давлат ҳаётини демократик жиҳатдан янада янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш борасидаги ислоҳотларнинг моҳияти ва мазмуни, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилинишини ҳамда уни умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилиши зарурлигини тақозо этмоқда 1 ”, дейилади. Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2008 йилнинг 1 январидан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниши ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилиши белгилаб қўйилди. Жазонинг бундай тури Собиқ иттифоқ даврида фавқулодда жазо чораси сифатида қўлланиб келинган бўлиб, у давлат асосларига, жамият қурилишига ҳамда фуқароларнинг хаётига қарши қаратилган ўта оғир жиноятлар учун қўлланилаганлиги маълум. Содир қилинган жиноят учун ўлим жазосини белгилаш ёки белгиламаслик муаммоси мана узоқ йиллардирки, олимлар ўртасида катта мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Хозирги шароитда демократик жамиятда ушбу жазо турининг қўлланиши, инсонпарварлик принцпига тўғри келмаслиги, бундай жазо жиноятчига нисбатан қасос олишми ёки аксинчами, агар у қасос олиша қаратилган бўлса, жамиятнинг инсонга нисбатан бундай жазони қўллашга хаққи борми, деган саволларга рад жавобини берувчилар ҳам, маъқулловчилар ҳам етарлидир. Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики аҳолининг 50 фоизидан 80 фоизигача баьзи оғир жиноятлар учун ўлим жазосини сақлаб қолинишини маъқуллайдилар. 1 “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йилнинг 1 августи Фармони 398 Хозирги вақтда дунёнинг қатор давлатларида ўлим жазоси энг оғир жазо сифатида қўлланиб келинмоқда. Жиноят кодексининг 51-моддасига кўра, ўлим жазоси энг оғир жазо бўлиб махкум суд ҳукми асосида хаётидан маҳрум этилади. Жиноят қонуни ўлим жазосини фақатгина истисно қилувчи ҳолатларда (фақат 2 та жиноят тури учун) қўлланишини белгилайди. Ўлим жазоси жазонинг тарбиялаш мақсадини амалга ошира олмайди, балки, ижтимоий адолатни тиклаш вазифасини ҳамда биричи навбатда махкум ва бошқа шахслар томонидан янги жиноят содир этилишининг олдини олади. Отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фавқулодда жазо чораси бўлиб, бу қуйидагиларда намоён бўлади: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling