Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2
 
65 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар учун озодликдан маҳрум 
қилиш муддати Жиноят кодекси санкциясида кўрсатилган жазо 
муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак. Бу норма 
имперватив хусусиятга эга бўлиб, жазони оғирлаштирувчи ҳоларда 
ҳам ўзгартирилмайди. Бу жазони қўллашда эркак кишининг жиноят 
содир этилган вақтдагига нисбатан эмас, балки, ҳукм чиқариш 
вақтидаги ёши ҳисобга олинади. Аёл кишининг ёши эса аҳамиятга эга 
эмас. 
Бу қоида шахс бир ёки бир неча жиноят содир этган ҳолларда 
ҳам тадбиқ этилади. Битта жиноят юзасидан тайинланган жазонинг 
умумий муддати 15 йилдан (20 йилнинг тўртдан у қисми), бир неча 
жиноят бўйича 18 йилу, 9 ойдан (25 йилнинг тўртдан уч қисми) 
ошмаслиги керак. 
Қонун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ тартибида 
эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳолатларни назарда тутади.
1
Олий суд Пленуми карори «Республика судлари томонидан оммавий татибсизликлар учун 
жавобгарлик тугрисидаги конуларни куллаш амалиёти билан баглик аёрим масалалар тугрисида» 
1996 й 20 декабрь №38 67,68-бет 
2
Олий суд Пленуми карори «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида 
вужудга келган айрим масалалар тугрисида» 2000йил 22 декабрь 


393 
Озодликдан маҳрум қилинган эркаклар жазони у ёки бу 
озодликдан маҳрум қилиш муассасасида ўтайдилар: 
1) 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик 
оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан унча оғир 
бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга 
ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда; 
2) 
қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти 
учун 
биринчи 
марта 
озодликдан 
маҳрум 
этишга 
ҳукм 
қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда; 
3) 
илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан 
маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир 
этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ 
тартибли колонияларда; 
4) 
ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус 
тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Авф этилиб, ўлим жазоси 
озодликдан маҳрум қилиш билапн алмаштирилган шахслар ҳам 
жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар. Жазонинг қандай 
тартибли колонияларда ўташ лозимлиги суд ҳукмида аниқ 
кўрсатилган бўлиши лозим. 
Озодликдан 
маҳрум 
қилинган 
аёллар 
жазони 
манзил 
колонияларида, умумий ва қаттиқ тартибли колонияларда ўтайдилар: 
1) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик 
оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда қасддан унча оғир 
бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-
колонияларда; 
2) оғир ва ўта оғир жиноят учун жазони умумий тартибли 
колонияларда; 
3) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб 
чиқиб, 
янги 
содир 
этган 
ўта 
оғир 
жинояти 
учун 
ҳукм 
қилинаётганларга, 
шунингдек 
ўта 
хавфли 
рецидивист 
деб 
топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда 
ўтайдилар. 
Манзил колониялари қуйидагиларга бўлинади: 
1) 
эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятлар учун 
ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил-колониялари; 
2) 
умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан шунингдек, 
тарбия колонияларидан ўтказилган махкумлар сақланадиган манзил 
колониялари. 
Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади: 


394 
1) 
қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун 
ҳукм қилинган шахслар сақланадиган колониялар; 
2) 
оғир жиноят содир этганлик учун биринчи мара 
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган 
колониялар; 
3) 
илгари қасддан содир жиноят учун озодликдан маҳрум 
қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва қасддан янги жиноят содир 
этганлиги учун яна судланган аёллар сақланадиган колониялар. 
Қаттиқ тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади: 
1) 
ўта оғир жиноят содир этганлиги учун биринчи марта 
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган 
колониялар; 
2) 
илгари қасддан жиноят содир этганлиги учун озодликдан 
маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва қасддан жиноят содир 
этганлик учун яна судланган эркаклар сақланадиган колониялар; 
3) 
илгари қасддан содир этган жинояти учунозодликдан 
маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган ва ўта оғир жиноят содир 
этганлик учун яна судланган аёллар, шунингдек, ўта хавфли 
рецидивист деб топилган аёллар сақланадиган колониялар. 
Махсус тартибли колониялар озодликдан маҳрум қилишга ҳукм 
қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган эркакларни сақлаш 
учун мўлжалланган. Шунингдек, ўлим жазоси авф этиш тартибида 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган эркаклар 
ҳам сақланади.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, 
эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир 
бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш 
тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари 
бор аёлларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир 
пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга шахсларга нисбатан 
тайинланмайди.
2003 
йил 
26 
сентябрда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг «Биринчи марта озодликдан маҳрум этишга махкум 
қилинган шахсларни жазо ўташ шароитларини либераллаштириш 
тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра унча оғир бўлмаган 
жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахслар 
умумий тартибли жазони ижро этиш колонияларидан манзил 
колонияларига, ўта оғир жиноят содир этганлар қаттиқ тартибли 
колониялардан 
умумий 
тартибли 
колонияларга 
ўтказилиши 


395 
лозимлиги белгиланди. Бу фармонни қабул қилишдан қуйидаги 
салбий оқибатларни олдини олиш мақсад қилиб қўйилган:
1) биринчи марта озодликдан маҳрум қилинган шахсларни 
нисбатан чегараланган шароитда ва шу билан бирга муққаддам 
судланган шахслар билан бирга сақлаш кўпинча уларнинг тузалиши 
ва қайта тарбияланиши жараёнига салбий таьсир ўтказади. Масалан, 
биринчи марта озодликдан маҳрум этиш жазосига махкум этилган 
шахслар одатда уларни озодликдан маҳрум этиш жойларида қайта 
тарбияланишига 
ижобий 
таьсир 
кўрсата 
оладиган 
нисбатан 
мустаҳкамроқ оилавий ва бошқа ижтимоий алоқаларга эга бўладилар. 
Аммо қаттиқ тартибли колонияларда жазо ўтаётиб улар амалдаги 
қонунчиликка 
биноан 
умумий 
тартибли колонияларда 
жазо 
ўтаётганларга нисбатан қариндошлари ва яқинлари билан бир мунча 
кам мулоқотда бўлишади.
2) биринчи марта судланганларнинг узоқ муддат давомида 
жазони ижро этиш жойларида бир неча маротаба жазо ўтаган 
шахслар билан бирга бўлишлари хамда бу мухитда муқаддам 
судланганларнинг таьсири кенг бўлиши, уларда келгусида жамият 
учун зарарли дунёқараш ривожланишига шарт-шароит яратади. 
3) Қонунда оғир ёки ўта оғир жиноят содир этгани учун беш 
йилдан ортиқ муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукм 
қилинганларга, ўта хавфли рецидивистларга беш йилдан кўп 
бўлмаган муддатга турма қамоғи жазоси тайинлаш мумкинлигини 
белгиланган. Жазонинг муайян қисмини турмада ўтказишнинг ўзига 
хос шартлари мавжуд: 
а) оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинган бўлиши ёки ўта 
хавфли рецидивист деб топилиши; 
б) беш йилдан ортиқ муддатга ҳукм қилинган бўлиши керак. 
Қонунда жазонинг қайси бир қисми турмада ўтказилиши 
лозимлигини белгиланмаган. Бу масала суд томонидан ишнинг 
ҳолати ва махкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Жиноят 
қонуни 
фақат 
озодликдан 
маҳрум 
қилишнинг 
муддатини, жазони ўташ жойини, махкумлар тоифасини, қайси бири 
жазони у ёки бу жазони ижро этиш муассасасида ўташини, ва жазони 
ижро этиш жойларига юбориш шартларини белгилаб беради холос. 
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ, махкумларни 
сақлаш тартиблари Жиноят ижроия кодекси билан белгиланган.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling