Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

17-БОБ: ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ 
 
1. 
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш тушунчаси ва 
унинг турлари. 
Жиноят қонунига мувофиқ содир этган қилмишида жиноят 
таркиби мавжуд бўлган, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор деб 
топилган шахс ҳам жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. 
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш институти содир этилган 
қилмиш Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган жиноятни 
содир этишдан ихтиёрий қайтиш (26 модда), муайян жиноят таркиби 
мавжуд бўлган, аммо кам аҳамиятли қилмиш (36-модда), зарурий 
мудофаа (37-модда), охирги зарурат (38-модда), ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш (39-
модда), буйруқ ёки вазифани ижро этиш, касб ёки хўжалик фаолияти 
билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик каби жиноят ҳуқуқий 
муносабатларда қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлар 
тушунчаси билан ифодаланувчи ҳолатлардан фарқ қилади. Чунки 
жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги номалар содир этган 
қилмиши жиноят бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 
Жавобгарликдан озод қилиш 
турлари 
Жавобгарликка тортиш 
муддатининг ўтиб 
кетганлиги муносабати 
билан жавобгарликдан 
озод қилиш 
Ярашганлиги 
муносабати билан 
жиноий 
жавобгарликдан озод 
қилиш (ЖК 66
1
модда) 
Касаллик туфайли 
жавобгарликдан озод 
қилиш 
( ЖК 67-модда) 
Амнистия акти асосида 
жавобгарликдан озод 
қилиш (ЖК 68-модда) 
Айбдор ўз қилмишига 
чин кўнгилдан 
пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан 
жавобгарликдан озод 
қилиш (ЖК 66-модда

Қилмиш ёки шахс 
ижтимоий 
хавфлилигини 
йўқотганлиги 
муносабти билан 
жавобгарликдан озод 
қилиш (ЖК 65- модда) 


436 
Бошқача қилиб айтганда бундай қилмишлар айбсизлик мезони билан 
баҳоланади.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш шахсни оқлашдан ҳам 
фарқ қилади. Шахсни оқлаш, оқловчи ҳукм чиқаришга асос бўлган 
жиноят таркибининг мавжуд эмаслиги ёки содир этилган жиноятга 
шахснинг алоқадор эмаслигида ифодаланади.  

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling