Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 
Вояга етмаган шахс деганда, Жиноят содир этгунга қадар 16 ёшга 
тўлган, аммо 18 ёшга тўлмаган шахс тушинилади.
Умумий қоидага мувофиқ 16 ёшга тўлган, ақли расо шахслар 
жиноят субъекти ёшига етган ҳисобланадилар. Баьзи жиноятлар учун 
субьект 
ёши 
14 
ёш 
қилиб 
белгиланган. 
Жавобгарликни 
оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик жинояти учун 
субьект ёши 13 ёш белгиланган. 
Кўпчилик 
давлатларнинг 
жиноят 
қонунчилигида 
вояга 
етмаганларни жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёш 
чегараси белгиланган. Бу ёшга етмаган, лекин жиноят содир этишда 
айбдор деб топилган вояга етмаган шахслар жиноий жавобгарликка 
тортилмасдан, балки, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўладилар. 
1989 йил БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан «Болалар 
ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қабул қилинган бўлиб, у жиноий 
йўлга кириб қолган болалар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини 
химоя қилиш бўйича қатор нормаларни ўз ичига олади. Конвенцияга 
мувофиқ болалар деганда, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар 
тушунилади.
1
Бу 
таьриф 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодексидаги вояга етмаганлар тушунчасига мос келади. Конвенция 
вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортишнинг минимал 
муддатини белгилайди. Лекин қатор давлатларда бу ёш чегараси 
белгиланганидан ҳам кам бўлиши мумкин Масалан, Ирландия 
жиноят қонунчилигида субьет ёши 7 ёш, Японияда 13 ёш, 
Нидерландияда 12 ёш қилиб белгиланган. Жиноят қонунчилигида 
1
Конвенция о правах ребенка. 1989г. 


508 
субьект ёшининг бундай белгиланиши шахснинг ақлий ва жисмоний 
ривожланганлик даражасидан келиб чиққан. 
1985 йилда қабул қилинган БМТнинг Минимал стандарт 
қоидаларида вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда одил 
судловни амалга оширишнинг қоидалари белгиланган.
Шахснинг ақлий ва жисмоний ривожланганлик даражаси шуни 
англатадики, жиноят субьекти ёшига етган, лекин ўз қилмишининг 
хусусияти ва ижтимоий хавфли оқибатини руҳий жиҳатдан 
ривожланмаганлиги 
туфайли 
англаб 
етмаган 
шахсдажиноят 
субьектининг зарурий белгисига эга бўлмайди. Бундай шахсга 
нисбатан маьмурий тартибдаги мажбурлов чоралари қўлланилди. 
Скрябин М.А.нинг фикрига кўра вояга етмаганларнинг жиноий 
жавобгарлиги қуйидаги хусусиятларга эга: 
1) 
вояга етмаганларга нисбатан жиноят қонунида назарда 
тутилган барча жазо чоралари қўлланилмайди; 
2) 
вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят учун 
жазо 
тайинлашда 
суд 
уларнинг 
вояга 
етмаганлигини 
енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблайди; 
3) 
вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси энг оғир жазо сифатида ўзига хос 
хусусиятларга эга. 
Вояга етмаган шахслар учун жавобгарликни белгиловчи 
нормалар иккига бўлинади: 
1) 
жиноят содир этгунга қадар вояга етмаганларга нисбатан 
қўлланиладиган нормалар; 
2) 
норма қўллангунга қадар вояга етмаган шахсларга 
нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари. 
Вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган нормалар 
ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, уларни қуйидаги икки гуруҳга бўлиш 
мумкин. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling