Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Биринчи гуруҳ нормаларга – жазо тури, жазо тайинлаш, жазодан 
шартли озод қилиш, жавобгарлик ва судланганлик муддатини 
белгиловчи нормалар; 
Иккинчи гуруҳ нормаларга – жазони ўташ каллонияси 
турларини белгиловчи, тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чоралари 
киради. 
2001 йил 29 августда Ўзбекистан Республикаси Олий 
Мажлисини иккинчи чакирик VI-сессиясида жиноий жазоларии 
либераллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 


509 
Жиноят, кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жазо 
санкцияларининг енгиллашувига, жазо муддатларининг камайишига
озодликдан 
маҳрум 
қилиш, 
қамоқ 
жазоларининг 
камроқ 
белгиланишига олиб келди. Жиноий жазолар тизимидаги бундай 
ислохотлар вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда муҳим 
ахамиятга эга. 
Криминологик тадқиқотлар, статистик маълумотлар шундан 
далолат берадики, вояга етмаган шахсларга нисбатан озодликдан 
маҳрум -қилиш, қамоқ, ва умуман жамиятдан ажратиш билан боғлиқ 
бўлган жазоларнинг қўлланиши салбий натижаларни бермокда ва 
келажакда рецидив жиноятларни кўпайишига замин яратмокда. Вояга 
етмаган шахсларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш 
масаласи Республикамизда барчани ўйлантираётган энг оғрикли, 
ачинарли ва долзарб муаммоларидан биридир. Чунки келажагимиз, 
ёш авлоднинг баркамоллиги билан боғлиқдир. Уларни тарбиялаш, 
жамият учун фойдали, маьнавий соғлом қилиб етиштириш хар 
биримизнинг 
бурчимиздир. 
Шу 
ўринда 
вояга 
етмаганлар 
жиноятчилигининг сабабларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, вояга 
етмаган шахсларни жиноятга етаклайдиган сабаб ва шарт-шароитлар 
қуйидагилардан иборатдир: 
1) 
аҳоли турмуш даражасининг пасайиши; 
2) 
ота-она, 
тарбиячилар, 
мактаб, 
интернат 
ва 
бошқа 
муассасаларда 
болалар 
тарбияси 
билан 
етарли 
даражада 
шуғулланмаслик, 
тарбиявий, 
профилактик 
тадбирларнинг 
ўтказилмаслиги. Масалан, 1999 йилнинг биринчи ярмида жиноят 
содир этган вояга етмаганлар 1105 кишини ташкил этиб, 372 таси 
(33.6%) хеч қаерда ўқимаган, 110 таси маст ҳолатда жиноят содир 
этган вояга етмаган шахслардир. 
3) 
оила, мактаб ва ўқув муассасаларида назоратнинг сустлиги; 
4) 
вояга етмаган шахс яшаётган, ўқиётган микромухитдаги 
криминологик шароит; 
5) 
мактабларда юристлар ва психологларнинг фаолият олиб 
бормасликлари; 
6) 
оилалардаги ажрашиб кетиш, ота ёки оналик ҳуқуқидан 
маҳрум қилиш ҳолатларининг юкорилиги. Масалан, 1999 йилнинг 
биринчи ярмида вояга етмаган судланганлар 1105 кишини ташкил 
этиб, шулардан 258 (23.3 %) таси ота-онасиз тарбияланганлардир; 
7) 
боскинчилик, уғрилик каби жииоятларга вояга етмаган 
шахсларни жалб қилиш ҳолатларининг тез-тез учраши; 


510 
8) 
ахлокка қарши жиноятлар, яьни вояга етмаган шахсни 
ғайри-ижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб килиши, ўн олти ёшга 
тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган 
шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилиш, порнографик 
нарсаларни тайёрлаш ва сотиш, фохишахона сақлаш ёки қўшмачилик 
қилиш каби жиноятларнинг содир этилиб турилиши; 
9) 
жазони ўтаб чиққан вояга етмаган шахсларни ўз холига 
ташлаб кўйилганлиги, иш билан банд қилишнинг суст даражада олиб 
борилиши; 
10) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан милиция, 
махалла посбонларига вояга етмаган шахслар билан ишлаш, 
тарбиявий, профилактик чораларни кўриш, ишга жойлаштириш 
тадбирлари ўтказиш вазифасини юкловчи ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
мавжуд эмаслиги, мавжуд булган ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини 
тьминловчи механизмнинг йўқлиги ва ҳоказолар. Статистика 
маълумотларига эътиборни қаратилган бўлмак, биргина 1999 йилнинг 
биринчи ярмида судланган вояга етмаганларнинг 73 таси(6.6 %;) ички 
ишлар органларида ҳисобда турганлар. 
Статистик маълумотларга кўра 1999 йилнинг биринчи ярмида 
судланганларнинг сони 28540 та бўлиб, шулардан 1105 тасини 
воягага етмаганлар ташкил қилади. Яьни умумий судлаганларнинг 
3.9 фоизи. 2000 йилнинг биринчи ярмида эса 29466 та шахс судланган 
бўлиб, шулардан 1156 тасини вояга етмаганлар ташкил қилади. Яьни 
умумий судлаганларнинг 4 фоизи. Шундан 1999 йилнинг биринчи 
ярмида 58 та, 2000 йилниинг биринчи ярмида эса 56 та қиз болалар 
судланган. Бу 1999 йил биринчи ярмида судланган вояга 
етмаганларнинг 5.2 фоизини, 2000 йилда эса 4.8 фоизини ташкил 
этади.
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1996 йил 19 
июлдаги 16 сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисидаги» қарорида вояга етмаганларга жазо тайинлашда жарима, 
аҳлоқ тузатиш ишлари, қамоқ каби жазоларнинг самарадорлигига 
эътибор бериш лозимлиги айтилган. Шу билан бирга оғир жиноят 
содир этишда айбланган, муқаддам судланган, ҳуқуқни бузганлик 
учун ички ишлар органларида ҳисобда турган вояга етмаганларга 
жазо тайинлашда қатьиятсизликка йўл қўйиб бўлмайди. Судлар вояга 
1
Республика судлари ва адлия идораларининг 1999 йил 1- ярим йиллик давомида амалга оширган 
ишлари тцҳрисидаги ъисобат маьлумотлари билан 1998 йил биринчи ярим йиллик ъисоботи 
маьлумотларининг киёсий ракамлари. Тошкент шахри—1999йил 


511 
етмаганларнинг жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов 
ишларини сифатли ва пухта олиб борилишини, вояга етмаганларнинг 
шахсини ифодаловчи маълумотларни, уларнинг яшаш шароити, 
тарбияси, жиноят содир қилиш мотивлари, жиноят содир қилишга 
олиб келган шароит ва сабаблар тўла ва хар томонлама 
аниқланишини талаб қилишлари лозим Вояга етмаганларнинг жиноят 
содир этишида катта ёшдагиларнинг таъсири, уларнинг жиноят ёки 
бошқача ҳуқуқбузарликларга жалб қилинишининг сабабларини 
батафсил аниқлаш керак, деб таъкидланган

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling