Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 
Жарима жазоси-вояга етмаганларга нисбатан Жиноят кодекси 
82-моддасига мувофиқ энг кам ойлик иш хақининг икки 
баробаридан йигирма бараваригача белгиланади. 
Суд вояга етмаганларга нисбатан жарима жазосини тайинлашда 
жазони қўллаш учун асослар бор ёки йўқлиги аниқланиши лозим. 
Жарима жазосини тайинлашда вояга етмаган шахснинг мустақил 


513 
даромадга, иш хақи ёки мол-мулкка эга эканлиги эьтиборга олинади. 
Жарима жазоси миқдорини белгилашда суд бу жазо миқдори вояга 
етмаган жавобгарнинг нормал яшаши учун зарур бўлган шароитдан 
махрум қилиб қўймаслиги лозимлиги эьтиборга олиниши керак
Жарима жазоси тайинлангандан кейин айбдор олти ой 
мобайнида уни тўлашдан бўйин товласа, суд тўланмаган жарима 
миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштиради. Энг кам 
ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги жарима аҳлоқ 
тузатиш ишларининг бир ойига тенглаштириб ҳисобланади. Лекин 
ахлоқ тузатиш ишларининг муддати бир йилдан ортиқ бўлмаслиги 
керак. 
Вояга етмаганларга нисбатан жарима жазоси 2000 йилнинг 
биринчи ярмида 54 маротаба қўлланилган бўлиб, шу давр 
мобайнида вояга етмаганлар умуман судланганларнинг 4, 7 
фоизини ташкил этган. Тўққиз ойи давомида эса бу кўрсаткич 90 
тага етди
1

NOTA BENE! 
Ахлоқ тузатиш ишлари — бу махкумни суд ҳукми билан 
белгиланган муддатга мажбурий равишда меҳнатга жалб қилиб, 
унинг иш хақидан давлат фойдасига муайян миқдордаги фоиз 
ундириш тариқасидаги жазо чораси. 
Бу жазо вояга етмаганларни меҳнатга жалб қилиш билан 
тузатиш ва қайта тарбиялашга қаратилгандир. 
Вояга етмаганларга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишларини 
қўллашнинг қуйидаги шартлари мавжуд: 
1) 
субьектив таркибнинг қатьий чекланганлиги; 
2) 
жазони қўллаш муддати. 
Аҳлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли шахсларга 
нисбатан қўлланилади. Меҳнат лаёқати - бу шахснинг меҳнат қила 
олиш қобилиятига эга эканлигидир. Умумий қоидага кўра шахс16 
ёшга тўлгандан сўнг меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.16 ёшга 
тўлмаганлар қуйидаги холларда меҳнат шартномаси асосида меҳнатга 
жалб қилиниши мумкин: 
1) 
ўн беш ёшга тўлган шахлар ота-онасидан бирини ёки улар 
ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан ишга қабул 
қилиниши; 
2) 
ёшларни меҳнатга тайёрлаш мақсадида умум таьлим 
мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув 
1
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси. // “Адолат”, Т:.1998. 


514 
юртларининг ўқувчиларини ўн тўрт ёшга тўлганларидан кейин ота-
онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг розилиги 
билан болаларнинг соғлиғига зиён етказмайдиган ва таьлим олиш 
жараёнини бузмайдиган енгил ишларни ўқишдан бўш вақтларида 
бажариш учун ишга қабул қилинишига йўл қўйилади. 
Жиноят кодекси 83 моддасига мувофиқ ахлоқ тузатиш ишлари 
фақат 16 ёшга тўлган меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан 
бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади. Жазони ўташ 
муддатига дам олиш, байрам, шунингдек, махкумнинг касал бўлган 
кунлари ҳам киради.  
Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган ахлоқ тузатиш 
ишларининг ўзига хослиги қуйидагиларда кўринади: 
1. 
Ахлоқ тузатиш ишларига хукм қилинган шахс иш хақининг 
бир қисми давлат бюджетига ўтказилади; 
2. 
Ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган шахснинг ишлаган 
вақти меҳнат стажига киритилмайди. 
3. 
Ахлоқ тузатиш ишини ўташ даврида узлуксиз меҳнат учун 
бериладиган қўшимча иш хақи тўланмайди. 
Вояга етмаганларга нисбатан қўлланадиган аҳлоқ тузатиш 
жазоси жазони ўташ жойига кўра: 
1) 
вояга етмаган махкумнинг иш жойида; 
2) 
жазонинг ижросини назорат қилувчи орган белгилаб 
берадиган лекин вояга етмаган махкум яшайдиган жойда ўталади. 
Қоидага кўра, вояга етмаган шахсга ахлоқ тузатиш ишини 
ўзи ишлаб турган жойда ўташ белгиланади. Вояга етмаган махкумни 
тарбиялаш нуқтаи назаридан ахлоқ тузатиш ишини у ишлаб турган 
жойда ўташни белгилаш мақсадга мувофиқдир. 
Агар айбдор хеч қаерда ишламаса, жазо ижросини назорат 
қилувчи орган белгилаб берган, лекин ўзи яшайдиган ҳудуддаги 
бошқа жойда ўталади ва иш хақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача 
давлат даромадига ушлаб қолинади.
Агар махкум яшаш жойига эга бўлмаса бундай ҳолда ҳукм 
чиқарилган ҳудуддаги жазони ижро этиш инспекцияси белгилаб 
берган иш жойида жазони ўтайди. 
Ахлоқ тузатиш жазоси вояга етмаган махкумнинг моддий 
ва меҳнат манфаатларини маълум даражада чеклаб қўяди, 
махкумнинг иш хақидан ўн фоизидан ўттиз фоизигача давлат 
даромадига ундирилади, узлуксиз меҳнат учун бериладиган қўшимча 
иш хақи тўлаш жазони ўташ даврида тўхталилади. 


515 
Умумий қоидага кўра аҳлоқ тузатиш ишлари муддати меҳнат 
стажига қўшилмайди. Жиноят процессуал кодексининг 545-
моддасига кўра ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг 
умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала жамоат 
бирлашмаси ёки жамоа илтимосномаси бўйича, жазони ўтаб чиққан 
шахс 
меҳнатга 
қобилиятсиз 
бўлган 
тақдирда 
эса, 
унинг 
илтимосномаси бўйича ҳам мазкур шахс турган жойдаги туман ёки 
шаҳар судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади. 
Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий 
меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала судья томонидан кўриб 
чиқилаётган вақтда илтимоснома ким томонидан берилган бўлса, шу 
шахснинг, шунингдек, илтимос қилган жамоат бирлашмаси ёки 
жамоанинг вакили қатнашиши шарт. 
Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг 
умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан 
судья чиқарган ажрим устидан шикоят берилиши мумкин. 
Вояга етмаган шахс ахлоқ тузатиш ишларининг ўндан бир 
қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд бу жазонинг 
ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг хар уч кунини 
қамоқнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб қамоқ жазоси 
билан алмаштиради. Аммо бу муддат уч ойдан ошмаслиги керак.
 
Масалан, “2000 йилнинг биринчи ярмида 74 та шахсга 
нисбатан вояга етмаганларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари 
қўлланилган 
бўлиб, 
улар 
2000 
йилнинг 
биринчи 
ярмида 
судларнганларнинг 6,4 фоизини(1156 та) ташкил этади. 1999 йилда 22 
та шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган 
бўлиб, улар барча судланганларнинг 1, 9 фоизини ташкил этган”.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling