Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси
3.Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш Судланувчига нисбатан жазо тайинлаш судлар фаолиятининг муҳим ва хал қилувчи босқичидир. Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги жиноятчиликка қарши курашишдаги қонуннийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, адолат, демократия ва инсонпарварлик принцларига асосланади. Вояга етмаганларга нисбатан 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ”Вояга етмаганлар жинояти ҳақидаги суд амалиёти тўғрисида”ги 2000 йил 15 сентябрдаги Пленум қарори. 517 тайинланадиган жазо айбдорни тарбиялаш ва янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадини кўзлаганлиги туфайли юқоридаги принциплар вояга етмаганларга нисбатан муайян тасниф асосида қўлланилади. 1 Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда суд қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиши лозим: 1) вояга етмаганнинг ривожланганлик даражасини; 2) вояга етмаганнинг турмуш шароити ва тарбиясини; 3) катта ёшдагиларнинг унга нисбатан таьсирини; 4) вояга етмаганнинг соғлигини; 5) содир этилган жиноятнинг сабабларини; 6) жиноят содир этиш мотивини. Жиноят процессуал кодекси 548 моддасида ҳам вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исбатланиши лозим бўлган ҳолатларга юқоридагилардан ташқари қўйидагилар ҳам киритилган: 1) вояга етмаган айбланувчининг аниқ ёши (туғилган йили, ойи, куни); 2) вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар; 3) унинг турмуш ва тарбияланиш шароитлари; 4) катта ёшли далолатчилар ва бошқа иштирокчиларнинг бор ёки йўқлиги. Вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси- бу 18 ёшга тўлмаган шахснинг ақлий ривожланганлик даражаси ва унинг ёшидир. Шахснинг ривожланганлик даражаси шу ёшдаги шахсларга нисбатан нормал ҳолатда ёки бундай ҳолатда бўлмаслиги мумкин. Шахснинг ривожланганлиги: ривожланган (бу ёшдагиларга нисбатан ақлий ривожланган бўлиши) ва қолоқ (ўз ёшига нисбатан ақлий ривожланмаганлиги) бўлиши мумкин. Агар шахс ўз ёшига нисбатан ақлий ривожланган бўлмаса, суд унга нисбатан жазонинг ўрнига мажбурлов чорасини қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини кўриш лозим. Бунинг учун руҳий қолоқликни аниқлашда психологик экспертиза олдига ёшга нисбатан интеллектуал қолоқликни белгилаш учун унинг ақлий қолоқлигини аниқлаш масаласини қўйиши керак. 2 Интеллектуал ривожланганлик даражаси ўз тенгдошларига 1 Олий Суд Пленумининг «Вояга етмаганлар жинояти хакидаги суд амалиёти тугрисида»ги карори. 15.09 2000й 2 Г.С.Гаверов “Проблемы борьбы с преступностью”, // Омск, 1978 й. 30-31-бетлар. 518 нисбатан қолоқ бўлган вояга етмаганлар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling