Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


биринчидан, таьсир чораси сифатида етказилган зарар  миқдорини қоплаш юклатилади.  иккинчидан


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

биринчидан, таьсир чораси сифатида етказилган зарар 
миқдорини қоплаш юклатилади. 
иккинчидан, тўланадиган сумма жабрланувчи фойдасига 
ундирилади, жарима эса давлат бюджетига. 
учинчидан, зарар миқдори энг кам ойлик иш хақининг ўн 
баробаридан ошмаса, суд томонидан, агар ундан ортиқ бўлса 


535 
фуқаролик суди томонидан ундирилади, жарима эса жиноят ишлари 
бўйича суд томонидан ундирилади. 
3) 
вояга етмаган шахсни махсус ўқув тарбия муассасасига 
жойлаштириш. Вояга етмаган шахсни махсус ўқув тарбия 
муассасаларида 
бўлиш 
муддати 
ва 
шартлари 
Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Ёпиқ типдаги махсус ўқув тарбия муассасасида тарбиялашнинг 
алохида усуллари қўлланилади. Бу анча қаттиқ мажбурлов чораси 
бўлиб, тарбияси оғир ва махсус шароитдаги педогагик таьсир 
чоралари тадбиқ этилиши шарт бўлган вояга етмаганларга нисбатан 
қўлланилади. Махсус ўқув тарбия муассасасига қаттиқ педогагик 
режим ва махсус тарбия шароитида тарбияланиши шарт бўлган вояга 
етмаганлар жойлаштирилади. Вояга етмаган шахсларнинг махсус-
ўқув тарбия муассасаларида бўлиши тартиби ва шароити, ўқув 
жараёни ва тарбиявий таьсирга оид ишни ташкил қилиш Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таьлими вазирлиги томонидан белгиланади.
1
Махсус ўқув тарбия муассасасига жойлаштириш жазо чораси 
ҳисобланмайди, чунки: 
биринчидан, жазо чоралари тизимида кўрсатиб ўтилмаган. 
иккинчидан, бундай муассасада бўлиш муддати суд томонидан 
белгиланмайди. 
учинчидан, судланганлик муддати мавжуд эмас. 
Вояга етмаганларнинг махсус ўқув тарбия муассасасида бўлиш 
муддати бизнинг фикримизча содир этилган жинояти учун 
белгиланадиган жазонинг максимал муддатидан ошмаслиги керак. 
Давлат органининг вояга етмаганнинг тарбияланиши махсус ўқув 
тарбия муассасасида давом эттирилиши шарт эмас, деган хулосага 
мувофиқ, айбдорнинг махсус ўқув тарбия муассасасида бўлиши 
белгиланган муддатидан олдин асосида тугатилиши мумкин. Вояга 
етмаганнинг узоқ муддат махсус ўқув тарбия муассасасида бўлиши 
унинг 
кейинчалик 
эркинликда 
нормал 
хаёт 
кечиришини 
қийинлаштиради, унинг ижтимоий онгини пасайтиради, жамият 
билан ўзаро муносабатини узиб қўяди. Шунинг учун хам мажбурлов 
чоралари қонунда кўрсатилган алохида холларда қўлланиши мумкин. 
Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чорасини қўллаб 
жазодан озод қилиш, уларда жиноят учун жазодан озод бўлиш 
мумкин деган фикрни келтириб чиқармаслиги лозим.
1
Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодекси 197-модда, 2-қисм, , 1997 йил 25 апрел куни 
қабул қилинган. 


536 
Судлов ўзининг мажбурлов чорасини қўллаш тўгрисидаги 
қарорида вояга етмаган шахсни биринчи марта жиноят содир 
этганлиги, айбини бўйнига олганлиги ва қилмишига чин кўнгилдан 
пушаймон бўлганлиги, оиладаги турмуш тарзи, жиноятни содир 
этишда вояга етмаганнинг иккинчи даражали рол ўйнаганини 
кўрсатиши лозим. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling