Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
2. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш. Қонунда жиноят содир этган вояга етмаган шахсларни жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилишнинг шартлари белгиланган (ЖК 89-моддаси). Суд томонидан тайинланадиган жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш махкумларнинг меҳнатга халол муносабатда бўлиши, қонунларни аниқ бажариши, уларни турмуш қоидаларини хурмат қилиш рухида тарбиялаш ва қайта тарбияланиши учун муҳим омилдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 89-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш асослари кўрсатилган: 1) жиноятнинг 18 ёшга тўлмаган шахс томонидан содир этилиши; 2) содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган бўлиши; 3) жазони ўташ тартиб қоидаларига риоя қилганлиги; 4) меҳнат ва ўқишга халол муносабатда бўлганлиги; 5) фактик жиҳатдан: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми; б)оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми; в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини хақиқатда ўтаб бўлган бўлса, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилади. 537 Ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш ёки аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланиши мумкин. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилагн шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, бир неча ҳукм юзасидан (Жиноят кодекси 60-модда) ва 86 моддада белгиланган вояга етмаганларга жазо тайинлашнинг умумий қоидаларига асосланган ҳолда жазога тортилади. Жазодан шартли равишда озод қилиш қуйидаги хусусиятга эга: 1) шахсни ижтимоий хаётга мослашишига имкон беради; 2) қайта жиноят содир қилмаслиги учун назарат қилинишини таьминлайди; 3) жазони ўташ муассасасидаги салбий таьсирни йўқотади 1 . Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling